Нимага шифокорларнинг ёзувини ўқиб бўлмайди? - Ta’lim / Образование

Нимага шифокорларнинг ёзувини ўқиб бўлмайди?

Шифокорларнинг ёзган рецепти ёки белгилаб берган дори-дармонларини ўқиш оддий инсон учун кўпинча қийинчилик туғдиради. Қизиғи шундаки, нафақат юртимиздаги шифокорлар, балки уларнинг чет эллик ҳамкасблари ҳам ўқиб бўлмайдиган тарзда ёзишар экан. Биз шифокорларнинг нима учун бундай тушунарсиз ёзишини аниқлашга қарор қилдик.

pochemu_vrachi_pishut_nerazborchivo

Шифокорларнинг қийин”ажи-бужи” ёзувларини ўзидан ташқари ўқий оладиган инсонлар бор, биласизми? Ҳа, бу аптекадаги фармацевтлардир!
😁😁😁

1-Сабаб – талабалик даври

Маърузалар давомида тиббиёт йўналишида ўқийдиган талабалар жуда кўп маълумот ёзадилар. Бунинг натижасида тез ёзиш одати ривожланади, афсуски бу сифатга таъсир қилади – ёзув тобора тушунарсиз бўлишни бошлайди.

2-Сабаб – қабул вақти

Энг асосий сабаб: шифокорлар кўпинча хунук ёзишади, чунки улар жуда кўп ёзишларига тўғри келади. Поликлиникадаги қабул жарроҳ билан 10 дақиқа, терапевт билан эса 12 дақиқа давом этади ва шу вақт ичида сиз беморни текширишингиз, унинг муаммоси билан шуғулланишингиз ва кейин тўлиқ ташхисни ёзишингиз керак. Ҳамма нарса тезда бажарилиши керак бўлади. Қўшимчасига эса, эшик ортидаги бошқа беморларга вақт ажратиш керак.

Қизиқарли факт: графологлар (одамларнинг ёзуви асосида ҳарактерини ўрганувчи олимлар) тадқиқот ўтказдилар ва аниқладиларки, кўплаб шифокорлар фақат стресс ҳолатида ёки шошилиш керак бўлганда ўқиб бўлмайдиган тарзда ёзишади. Аммо тўй учун таклифномани каллиграфик, чиройли қўлёзма шаклида ёзишар экан.

3-Сабаб – тиббий сир

Баъзи шифокорлар шу тарзда беморни ҳаяжонга солиши мумкин бўлган маълумотлардан ҳимоя қилишга ҳаракат қилишар экан. Бемор касалликни аниқлай олмайди, лекин бошқа шифокор гап нимада эканлигини тушуниб олади.

4-Сабаб – хато қилишдан қўрқиш

Баъзи шифокорлар шу тарзда ўзларини ҳимоя қилишар экан. Агар тўсатдан даволаниш нотўғри тайинланганлиги аниқланса, бемор ёзилган нарсаларни нотўғри ўқиган деб айтиш мумкин. Аммо бундай шифокорлар камчиликни ташкил қилади, деб умид қиламиз.

5-Сабаб – иш юзасидан толиқиш

Баъзи экспертларнинг фикрига кўра, ўқиб бўлмайдиган қўлёзма ёрдамида шифокорлар ўзларини бемордан ажратишга, оғриқ ва ҳис-туйғуларга йўл қўймаслик учун ҳис-туйғуларни ёпишга ҳаракат қилишади. Бу ҳиссий чарчашнинг олдини олишнинг бир усули.

6-Сабаб – юқори интеллект

Инсоннинг ақл-заковати қанчалик юқори бўлса, унинг қўлёзмаси шунчалик тушунарсиз эканлигига ишонилади.

7-Сабаб – бефарқ одам

Баъзан бундай одамларнинг қўлёзмаси ўқиб бўлмаслигига сабаб – оддийгина дангасалик. Улар шунчаки тоза ва аниқ ёзишга эринишади, улар ҳамма нарсани тез бажаришга ҳаракат қилишади. Бошқалар бу ёзувни ўқий оладими, йўқми уларга қизиғи йўқ.

8-Сабаб – стресс ҳолати

Тиббиёт ходимларининг оғир иши ва доим стресс ҳолатда юриши кўпинча қўлёзмага таъсир қилади. Ҳаддан ташқари кўп иш, ўқиб бўлмайдиган қўлёзмага олиб келади. Шунинг учун шифокорларимизни асрашимиз зарур.

манба



Leave a Reply