Ҳар йили 23 январ куни бутун дунёда Ҳалқаро қўл ёзуви куни ёки “Ҳуснихат куни” нишонланади. Бу барчамизга қўл ёзувининг ўзига хослиги, уни амалда қўллаш зарурлиги ва ҳар бир инсон қўл ёзувининг ўзига хослигини еслатиш учун ташкил этилган.
Ушбу байрам, хатто технология ва гаджетлар асрида ҳам қўл билан ёзишни унутмаслигимиз кераклигини эслатиб туради. Ҳа, клавиатурада ёзиш қулайроқ ва тезроқ. Технологиялар шу кетишда ривожланса яқин келажакда “қўлда” ёзилган хат ёки “откритка” қиммат харидга айланиши ажаб эмас… Аммо агар биз боланинг ривожланиши ҳақида гапирадиган бўлсак, унда қўл билан ёзиш шунчаки маълумотни қоғозга ўтказиш эмас, бу миянинг бир қатор когнитив функцияларининг ривожланишини таъминлайди.
23-январни Қўл ёзуви кунини нишонлаш ташаббускори Ёзув асбобларини ишлаб чиқарувчилар уюшмаси (Writing Instrument Manufacturers Association, WIMA) эди.
Қўл ёзувининг ривожланиш тарихи минг йилларга бориб тақалади ва, эҳтимол, худди шу давр мобайнида одамлар ўзларининг қўлёзмаларига қараб одамнинг характерини аниқлашга ҳаракат қилишган. Аристотел ҳам, Уйғониш даврининг буюк италянлари ҳам қўл ёзуви ва инсоннинг маънавий олами ўртасидаги боғлиқлик ҳақида ўз фикрларини билдирганлар.
1875 йилда француз аббати Жан Ипполит Мишонер биринчи марта “графология” атамасини ишлатган (қадимги юнонча γράφω грфō – ёзув ва λόγος лóс – фан), бу бугунги кунда қўл ёзуви ҳақидаги билим соҳаси ва уни шахснинг руҳий ҳолати билан боғлиқ ҳолда тадқиқ қилиш усуллари аниқлайди. Немис файласуфи ва психологи Людвиг Клагес (1872-1956) графология назариясига катта ҳисса қўшган.
Замонавий олимлар қўлёзманинг инсон портретини яратиш учун ишлатилиши мумкин бўлган еттита асосий хусусиятини келтиришади: ҳарфларнинг ўлчами, уларнинг мойиллиги ва шакли, қўл ёзуви йўналиши, босимнинг интенсивлиги, сўзларнинг ёзилиш табиати ва қўл ёзувини умумий баҳолаш. Графологларнинг фикрига кўра, қўл ёзуви хусусиятлари ва характер хусусиятлари ўртасида боғлиқлик бўлиши керак, чунки инсон мияси онгсиз равишда ёзувчининг қўлини “йўналтиради” деб ҳисоблашади. Дарвоқе, инсон улғайиб, феъл-атвори ўзгарган сари қўл ёзуви ҳам ўзгаришини мия иши билан тушунтирадилар.