17 ноябр – Халқаро талабалар куни - унинг тарихи ҳақида нималар маълум? - Ta’lim / Образование

17 ноябр – Халқаро талабалар куни – унинг тарихи ҳақида нималар маълум?

Aлбатта, бу байрамни ёшлик, хушчақчақлик деб эсга олинади. Лекин унинг тарихи ҳақида кўпчилик билавермайди.

International Students' Day

Ҳар йили Халқаро талабалар куни (International Students’ Day) 17 ноябр куни нишонланади. Ушбу кун 1941 йили Лондонда фашизмга қарши курашаётган талабаларнинг учрашуви вақтида жорий қилинган, бироқ ушбу байрам бир неча йилдан сўнг, яъни 1946 йилдан буён кенг нишонланишни бошланган. Байрам чехиялик ватанпарвар талабаларнинг хотирасига бағишланиб жорий қилинган.

1946 йил 17 ноябр куни Прага шаҳрида бутун дунё талабалар конгрессида тасдиқланган. Aлбатта, бу байрамни ёшлик, хушчақчақлик ва романтика деб эсга олинади. Лекин унинг тарихи иккинчи жаҳон уруши вақтида Чехославакияда бошланган фожеали воқеаларга боғлиқ.

1939 йил 28 октябрда фашистлар томонидан Чехословакиянинг Прага шаҳридаги талабалар ва уларнинг ўқитувчилари Чехославакия давлатининг таълим байрамини (1918 йил 28 октябр) нишонлаш учун намойишга чиққанлар. Босқинчилар намойишчиларни тарқатиб юбордилар. Лекин шу тўполонда тиббиёт факултетининг талабаси Ян Оплетал отиб ўлдирилган.

1939 йил 15 ноябр Ян Оплетални дафн этиш маросими норозилик намойишига айланиб кетди.

Бундан ташқари, урушнинг охиригача Чехиядаги ҳамма олий ўқув юртлари ёпилган. Бу воқеаларга асосланиб, бутун дунё талабалар конгрессида халқаро талабалар кунини ўтказиш белгиланди. Ҳозирги кунга келиб, дунёнинг кўпгина давлатлари бу байрамни нишонлайди.

 


Leave a Reply