Cавол: Мен педагогика университетнинг 3-босқич талабасиман. Айтингчи, мен мактабда дарс беришим мумкинми?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисидаги Низом”нинг 8-бандига кўра педагоглик ишини амалга ошириш учун олий таълим муассасасининг 4-босқичида ўқиётган шахслар қўйилиши мумкин.
Сиз 3-босқичида таҳсил олаётганлигингиз учун умумтаълим муассасаларида ўқитувчи сифатида ишлашингиз мумкин эмас.
Бу нотўғри фикр ман бунга қўшилмайман чунки студентни ўқишига халақит бермаса бўлди. Назария бидан амалиётни бирга олиб боради. Назарияни камайтириб, амалиётни кўпайтириш керак. Талаба ўзини устида ишлайди. Буни ўзгартиришса яхши бўларди.