Ўқитувчи тажрибасидан: шовқинли синфни тинчлантиришнинг ноанъананавий усуллари - Ta’lim / Образование

Ўқитувчи тажрибасидан: шовқинли синфни тинчлантиришнинг ноанъананавий усуллари

Барча ўқитувчилар эртами-кечми шовқинли синфда жимликни ўрнатиш учун ўз усулларини ишлаб чиқадилар. Мақолада ўлик сукунатдан кўра самаралироқ ишлайдиган шовқин ҳақида эмас, балки дарсни ўтказишга ҳалақит берадиган, ўқитувчини тингламайдиган шовқинли синф ҳақида сўз боради.

teacher health

Ушбу мақолада дарсингиз жараёнида синфни бошқаришга, сизни ўқувчилар эшитишга ёрдам берадиган баъзи самарали усулларни келтирамиз.


 

Пичирлаб гапириш

Янги келган ёш ўқитувчилар ва баъзи устозлар агар синф шовқин қилса, демак улардан баландроқ овозда дарс ўтиш керак, дея катта хатога йўл қўйишади. Аслида бунинг акси: қанчалик пас овозда гапирсангиз, синф шунчалик шовқинни тўхтатиб, устозлари нима демоқчи эканлигини билиш учун диққат билан сизни эшитишга ҳаракат қилишади.

 

Танаффус

Агар дарс маърузаси вақтида маълум доирадаги ўқувчилар бошқа иш билан машғул бўлса, ёки шовқин бошлашса, сўзлашда тўхтанг ва шовқин чиқараётган ўқувчига бир муддат катта қизиқиш билан юзланинг. Ўқувчилар беихтиёр бутун диққатини сизга қаратишади ва дарс ўтишга ҳалақит қилаётган ўқувчини койиб беришади.

 

Қизиқтириш

Агар синфни тинчлантира олмасангиз, ўқувчиларнинг кичик бир гуруҳига жимгина юзланинг ва бирор шумлик бошлаётгандек гаплаша бошланг. Бошқалар сизнинг гапингизни эшитишни хоҳлашади ва улар тинчланишади (баъзида ўқувчилар шовқин қилаётган ўқувчини ўзини урушиб беришади: “Жимтур, устоз гапи эштилмаяпти” 😂).

 

Доска ёнидаги вазифа

Ўқувчиларни синфга киришлари биланоқ ўқишни ва ўз устида ишлашга ундашнинг энг кенг тарқалган усули – дарс охирида топширилиши керак бўлган топшириқни синф доскасига жойлаштиришдир. Ҳар бир дарс олдидан синф доскасининг бир хил жойига янги вазифалар илиниши ўқувчиларга яхши мотивация беради.

 

Танаффусдаги сўзлашув

Ҳозирда унутилган яна бир самарали усул: дарс бошида ёки танаффус вақтида ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги мулоқот. «Сизларни кўрганимдан хурсандман!», «Кўришмаганимизгаям анча бўлибди!», «Сизларни соғиндим!» — ўқитувчининг ушбу иборалари болаларни ўқишга мотивациясини оширибгина қолмай, балки ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги эмоционал алоқаларни мустаҳкамлашга ҳам ёрдам беради.

 

Синфни бошқариш керак

Мактабга энди келган ёш ўқитувчилар кўпинча синфни бошқаришда самарасиз бўлган икки усулни қўллашади: бирор вазифани нотўғри бажараётган ўқувчига бақиришади, ёки уларга гаплари ўтмаса, дарсдан хайдашади. Бундай ёндашув билан ўқувчилар кўпинча устозларини писанд қилмайдилар, натижада ўқитувчи вазият устидан ҳеч қандай назоратга эга эмаслиги яққол кўриниб қолади.

Улар дарс беришади ва агар бирон бир жараён нотўғри бўла бошласа, улар тартиб-интизомга мурожаат қилишади. Aммо бошқарувлик интизом эмас. Сиз дўконни тартибга солмасдан, дўконни бошқарасиз. Сиз жамоани бошқарасиз, жамоани тарбияламайсиз», – деб таъкидлайди Гарри К. Вонг ўз китобида. – Синфларни бошқариш бу ўқитувчиларга дарс беришга ва ўқувчиларга билим олишга имкон берадиган усуллардир.

 

Педагогика профессори, «Мактабда биринчи кунлар: қандай қилиб самарали ўқитувчи бўлиш мумкин» китоби муаллифи Гарри К. Вонгнинг фикрича, ўқитувчиларнинг энг кенг тарқалган хатоси – синф бошқарувига етарлича эътибор бермасликлари, деб билади. Сизчи? Сиз қандай самарали усуллардан фойдаланасиз азиз устоз? Ўз фикрингизни телеграм ботимизга ёзиб юборишингиз мумкин – @talim_obrazovaniye_bot

 

One thought on “Ўқитувчи тажрибасидан: шовқинли синфни тинчлантиришнинг ноанъананавий усуллари

  1. Наргиза

    Юкоридаги фикрларга кушиламан ва уз тажрибамда самарасини курганман.Синфни бошкаришнинг энг синалган усули бу юкори билимга эга булиш ва билимини укувчига нотиклик махорати оркали етказиб беришда деб уйлайман.

Leave a Reply