Асосий олимпиаданинг IV (республика) босқичи қачон ва қаерда ўтказилади? Халқ таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти ушбу саволга жавоб берди.
Она тили ва адабиёти; рус тили ва адабиёти; ўзбек тили ва адабиёти; қозоқ тили; тожик тили; қорақалпоқ тили ва адабиёти; тарих; география фанлари Фарғона шаҳридаги Хорижий тиллар мактаб-интернетида 15-16 май кунлари;
кимё; биология; физика фанлари, Ал-Хоразмий номидаги олимпиада (кимё, биология, физика) Бухоро шаҳридаги 23-сон махсус мактаб-интернетида 19-22 май кунлари;
математика; информатика ва ахборот технологиялари; хорижий тиллар (инглиз, немис, франсуз тили) фанлари Тошкент шаҳридаги Amity университетида 19-22 май кунлари;
математика (махсус мактаблар учун); она тили ва адабиёт (махсус мактаблар учун); тарих (махсус мактаблар учун) фанлари Тошкент шаҳридаги 102-сон махсус мактаб-интернетида 27-28 май кунлари ўтказилади.
Математика фанидан Ал-Хоразмий номидаги олимпиада 29 май-3 июн кунлари Тошкент шаҳрида хорижий мамлакатлар мактабларининг иқтидорли ўқувчилари иштирокида халқаро даражада ўтказилиши режалаштирилмоқда.