Устоз ва мураббийлар куни яна қайси мамлакатларда нишонланади?

oqituvchi(2)Ўзбекистонда ҳар йили Устоз ва мураббийлар куни тантанали равишда нишонланади. Мазкур байрам Ўзбекистонда 1997 йил 1 октябрдан бошлаб нишонланиб келинади. Устозларга бўлган таъзим ўлкамизда қадимдан мавжуд.  Шу муносабат билан Устозлар байрами дунёнинг қайси мамлакатларида нишонланишини аниқламоқчи бўлдик.

Маълумотларга кўра, дунёнинг 100 дан ортиқ давлати Устозлар кунини 5 октябр куни нишонлайди. Бу санани биринчи маротаба 1966 йилнинг 5 октябрида Парижда байрам сифатида нишонлашган.

Фақатгина 1994 йилда ЮНЕСКО Умумжаҳон устозлар кунини (World Teaches’ Day) расмий байрам сифатида қайд этди. Мана неча йилдирки 5 октябр Умумжаҳон устозлар куни сифатида нишонланиб келинмоқда.


Устозлар куни Австралияда – октябрнинг сўнгги жумаси;
Устозлар куни Бразилияда – 15 октябрь куни;
Устозлар куни Чехияда – 28 март куни;
Устозлар куни Мисрда – 28 февраль куни;
Устозлар куни Германияда – 5 октябрь куни;
Устозлар куни Ямайкада – 6 май куни;
Устозлар куни Мексикада – 15 май куни;
Устозлар куни Марокашда – 28 февраль куни;
Устозлар куни Янги Зеландияда – 29 октябрь куни;
Устозлар куни Перуда – 6 июл куни;
Устозлар куни Польшада – 14 октябрь куни;
Устозлар куни Испанияда – 29 январь куни.

манба

 


🔥2.3 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853