Нафақат вилоят, шаҳар ва туман марказларидаги таьлим даргоҳларида, балки юртимизнинг энг чекка, олис қишлоқларида, чўл ва тоғ минтақаларида ҳам барча шарт-шароитларни ўзида мужассам этган замонавий мактаблар, касб-ҳунар коллежларида бўлиб ўтган “Билимлар куни” чинакам байрамга айланди.Ёзги таьтилда мароқли ва мазмунли дам олиб, мактаб қучоғига қайтган болажонлар янги ўқув йилини кўтаринки кайфият, ғайрат-шижоат билан кутиб олишди. Қувончдан порлаган нигоҳлардаги илмга ташналикни кўриб, эртанги кундан кўнгил тўлади.
Унутилмас воқеликка айланган “Билимлар куни” байрами концерт дастуридан “Мустақиллик дарси”га уланиб кетди.