Ер сайёраси қандай шаклга эга? Қандай пайдо бўлган? Ернинг ёши нечада? Ер юзида қанча мавжудодлар мавжуд ва кўплаб бизни ва сизни қизиқтирадиган бошқа ҳар хил саволлар мавжуд. Кўплаб олимлар бу мавзулар ҳақида баҳсларни олиб борган ва ҳатто бугунги кунгача янги назарияларни намоиш этадилар.
Ер Сайёрасининг тузилиши қандай?
Ер – Қуёш тизимидаги сайёралар ичида, тартиб бўйича учинчи, ўлчамларига кўра бешинчи ўринда турувчи сайёрадир. Шунингдек, она сайёрамиз, инсониятга маълум бўлган сайёралар ичида, тириклик мавжуд бўлган ягона сайёра. Илмий фаразларга кўра, Ер, Қуёш тизимидаги бошқа сайёралар сингари, Қуёш газ-чанг туманлигидан, бундан тахминан 4.5 миллиард йил аввал пайдо бўлган.
Ер сайёраси шаклига кўра, ясси эллипсимон бўлиб, «Геоид» деб аталади. Геоид ва унга ўхшаш (аппроксимацион) эллипсоид орасидаги фарқ 100 метр атрофида. Сайёрамизнинг ўртача диаметри 12742 километр. Айланаси эса ≈40000 километр. Ернинг экватори, ўзига хос дўнгликни ҳосил қилган. Унинг экваториал диаметри, қутблар орасидаги диаметридан 42.6 километр узунроқ. Ер сиртидаги энг баланд нуқта, Эверест чўққиси (Жомолунгма) бўлиб, у денгиз сатҳидан 8848 километр баландликда жойлашган. Энг чуқур ботиқлиги эса, Марианна ботиғи бўлиб, у денгиз сатҳидан 994 метр пастда жойлашган. Агар экватор дўнглиги ҳисобига ўлчанадиган бўлса, Ер марказидан энг узоқ жойлашган нуқта Эверест чўққиси эмас, балки, экваторга яқинроқ жойлашган бошқа чўққилар – эквадордаги Чимборасо вулқони чўққиси ҳамда, Перудаги Уаскаран тоғи тепаси ҳисобланади.
Ер сиртининг 70.8% қисмини дунё океани эгаллаган. Қолган қисми эса, материклар ва ороллардан иборат қуруқликлар ташкил қилади. Қуруқликларда жойлашган кўллар, музликлар, дарёлар ва Ер ости сувлари, дунё океани билан биргаликда гидросферани ташкил қилади. Ердаги каби тирик организмлар учун ҳаёт шароитига мувофиқ келувчи сув, Ердан бошқа сайёраларда аниқланмаган. Ернинг қутблари қалин муз қатламлари билан қопланган бўлиб, у Арктика ва Антарктика муз қалқонларини, ҳамда, денгиз музликларини ташкил қилади.
Ернинг ички қатламлари анча фаол бўлиб, у кимёвий ва физик хоссаларига кўра, бир неча қатламларга бўлинади. Ер марказида ички ядро ва уни ўраб турган ташқи ядро мавжуд. Ядрони ўраб турган қаттиқ қатлам Литосфера деб аталади. Шунингдек, литосфера остида Атеносфера қатлами мавжуд бўлиб, у, литосферанинг ўзидан юқоридаги қатламларининг ҳаракатланиши учун омил бўлади.
Ер сайёраси, атрофини ўраб турувчи қалин газ қобиғи – атмосферага эга. Ер атмосфераси бир неча қатламлардан иборат. Атмосферанинг Ердаги ҳаёт ва иқлимнинг барқарорлигидаги ўрни ғоят каттадир. Шунингдек, Ер сайёрасининг гидросфера, атмосфера, литосферасининг тирик организмлар яшайдиган барча қисмлари биргаликда – биосферани ташкил қилади. Ер ягона табиий йўлдош – Ойга эга.
Ер сайёраси инфографикаси
Қуйида коинотдан олинган видеолавҳа орқали биз эътиборингизни Ернинг гўзалигига қаратмоқчи эдик. Биз бу гўзалликни ҳар куни атрофимизда кўрамиз. Аммо биз кўрмайдиган чиройи ҳам бор.
манба: orbita.uz