Инглиз тилини ўрганувчилар учун китоб (English for Businessmen. Г. А. Дудкина)

Маълумки, истиқлол берган неъматлар сирасига хорижий тилларни ўрганиш, чет элларга чиқиш ва хорижий юртларда ўша элнинг она тилида сўзлашиш имконияти ҳам киради. Мустақиллик йилларига келиб юртимизда хорижий тилларни ўрганишга эътибор кучайди. Бу саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, ёшларимиз орасида чет элликлар билан мулоқот қила оладиганлар кўп. Аммо табиийки, хорижий тилларни ўрганиш борасида баъзи муаммолар ҳам йўқ эмас.

English for business menХорижий давлатда бир ой бўлган одам бу тил грамматикасини бир йил ўқиган одамга қараганда кўпроқ ўрганади албатта. Ана шуни тил муҳитининг таъсири, деймиз. Табиий, бу ерда биз айтган муҳитни мукаммал равишда барпо қилишнинг иложи йўқ. Шундай экан, унинг ўрнини қоплаш учун турли китоблар ёрдам беради. Ишбилармон кишилар учун Г. А. Дудкина ва бошқалар муаллифлиги остида чоп этилган “English for Businessmen” китоби бизнес соҳасидаги термин ва атамалар ва cўзлашув услубини ўргатади. Китобда берилган сўзларни кун ора ёки кунига ёдлаб бориш, диалогларни ўрганиш орқали инглиз тилининг бошланғич курсини эгалласа бўлади.

Ушбу дарслик уч қисмдан иборат бўлиб, саккизинчи бор қайта ишланиб чоп этилган. 

Бўлим: Инглиз тили курси
Нашриёт: Филоматис
Чиққан йили: 2008
Муаллифлар: Дудкина Г. А. ва бошқалар
Сиғими: 689 бет
Формат: pdf
Файл сиғими: 10.5 Мб

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*