Имтиҳон жавоблари-2017

Ўқувчилар ушбу саҳифадаги маълумотларни ўқиб, ўрганиш орқали босқичли ва якуний давлат имтиҳонларига тайёргарлик кўришлари мумкин. Саҳифани мунтазам янгилаб боришга ҳаракат қиламиз.


Маялар давлати ҳақида сўзлаб беринг.

Майялар давлати. Марказий Американинг Юкатан яриморолида (ҳозирги Мексика) қадимдан майя халқлари яшаб келган. Милодий И минг йилликда майяларда шаҳар-давлатлар вужудга келади. Уларнинг ҳар бирини “буюк киши” — ҳукмдор бошқариб, лининг ҳокимияти меросий бўлган.

Майяларнинг иқтисодий-маданий тараққиёти милодий аср бошларида ёзиивни яратиш имконини бcради. Коҳинлар қил-қалам билан иероглифларни битиб, улар расмлар билан безатилган.

Майялар ҳаётида коҳинлар муҳим ўрин тутган. Улар жамоа аъзоларига деҳқончилик ишларини бажариш муддатларини белгилаб берганлар. Майялар энг аниқ тақвимлардан бирини яратганлар. Математикага “нол”ни англатувчи белги майялар томонидан ҳиндлардан ҳам аввал киритилган. Мамлакат пойтахти — Чичен-Итсада расадхона қурилган. Унда коҳинлар сайёраларнинг Қуёш теварагида айланиши вақтини ҳисоблаб чиққанлар ва Қуёш ва Ойнинг тутилишини олдиндан айтиб бера олганлар.

Майялар махсус тепаликлар ясаб, баланд пойдеворлар устида ўзларининг зинапояли эҳромларини, сарой ва ибодатхоналарини барпо этганлар. Сарой ва ибодатхоналарнинг деразалари бўлмасдан, улар эшиклар орқали ёритилган. Шаҳар кўчалари текис ва равон бунёд этилган.

Боғдоддаги Байт-ул ҳикма (Донишмандлар уйи) тўғрисида маълумот беринг.

 «Байт ул-ҳикма» IX-XII асрларда Мовароуннаҳр ва Хуросонда содир бўлган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар мамлакат маданий ҳаётига ҳам кучли таъсир этди. Мовароуннаҳр араблар томонидан истило қилингач, забт этилган ўзга мамлакатлар қаторида, бу ўлкада ҳам фақат ислом динигина эмас, балки араб тили ва унинг имлоси ҳам жорий этилди. Чунки араб тили халифаликнинг ҳам давлат тили, ҳам фан тили эди. Шу боисдан араб тилининг ўрни ва аҳамияти ошиб, уни ўзлаштиришга бўлган интилиш кучайди.

Араб тили ва ёзувини яхши ўзлаштириб олган билимдонлар пайдо бўлди. Бағдод шаҳри Шарқнинг йирик илм ва маданият маркази эди. IX асрда бу шаҳарда «Байт ул-ҳикма» ташкил этилган эди. «Байт ул-ҳикма»да катта кутубхона, Бағдод ва Дамашқда астрономик кузатишлар олиб бориладиган расадхоналар мавжуд эди. Бу илм даргоҳига жалб этилган толиби илмлар тадқиқотлар билан бир қаторда қадимги юнон ва ҳинд олимларининг илмий меросини ўрганиш ва асарларини араб тилига таржима қилиш билан шуғулланардилар. Ал-Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний, Аҳмад ал-Марвазий, ал-Аббос Жавҳарий ва Яҳё бин Абу Мансур каби Мовароуннаҳр ва хуросонлик олимлар ижод қилиб, ўрта аср илму фанига катта ҳисса қўшадилар.

Ал-Фарғонийнинг ҳаёти ва фаолияти.

«Байт ул-ҳикма»да фаолият кўрсатган олимлардан яна бири буюк астроном, математик ва географ Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Касир ал-Фарғоний (797-865-йилларда яшаб ижод қилган). У Фарғона водийсидаги Қува шаҳрида таваллуд топгани учун Шарқда Ал-Фарғоний, Европада эса Алфраганус тахаллуси билан шуҳрат топган. У астрономия, математика ва география фанлари билан шуғулланди. Қатор илмий ва амалий асарлар ёзиб қолдирди. Дамашқдаги расадхонада осмон жисмлари ҳаракати ва ўрнини аниқлаш, янгича зиж (астрономик жадвал) яратиш ишларига раҳбарлик қилди. 832-833-йилларда Суриянинг шимолида Синжор даштида ва ар-Раққа оралиғида ер меридиани бир даражасининг узунлигини ўлчашда қатнашди.

861-йилда ал-Фарғоний раҳбарлигида Нил дарёси соҳилида қурилган қадимги гидрометр – дарё оқими сатҳини белгилайдиган «Миқёс ан-Нил» иншооти ва унинг даражоти қайта тикланди.

Бизнинг давримизгача Аҳмад Фарғонийнинг саккиз асари сақланган бўлиб, улар орасида «Самовий ҳаракатлар ва умумий илми нужум» китоби ҳам бордир. Бу китоб ХИИ асрдаёқ лотин ва иброний тилларига таржима қилиниб, нафақат
мусулмон Шарқидаги, балки Европа мамлакатларидаги астрономия илмининг ривожини бошлаб берди. Европада машҳур бўлган аллома номи ХВИ асрда Ойдаги кратерлардан бирига берилган.

Мустақиллик йилларида Аҳмад ал-Фарғонийнинг ноёб илмий мероси халқимизга қайтарилди. 1998-йил октабрда аллома Аҳмад ал-Фарғоний таваллудининг 1200 йиллиги нишонланди. Фарғона шаҳрида ал-Фарғоний номи билан боғ яратилди ва буюк алломага ҳайкал ўрнатилди.

“Парламент” атамасига изоҳ беринг.
Қонун чиқарувчи жамиятнинг умуммиллий вакил-лик муассасаси сифатида дунёга келган парламент узоқ йиллар давомидаги тарихга эга ва унинг илдизлари ХII-ХIII асрлардаги инглиз парламенти ва испан картесларига бориб тақалади. Парламент сўзининг луғавий маъноси француз тилидан олинган бўлиб, «гапирмоқ» маъносини англатади.
Эндиликда аксарият мамлакатлар парламент институтига эга. Ҳозир ер куррасида 200 га яқин давлатнинг 177 тасида олий қонун чиқарувчи вакиллик органи – парламент бор.

Профессионал парламент – депутацион доимийлик асосида ишлайдиган, асосий вазифаси қонун яратишдан иборат бўлган парламент.

Сиёсий партия – ўз олдига давлат ҳокимиятини бошқариш ҳуқуқини сайлов йўли билан қўлга киритиш учун курашувчи у ёки бу синфнинг, қатламнинг илғор, онгли, уюшган қисмини бирлаштирган ташкилот.

Маълумотларни тўлиқ юклаб олиш учун телеграм тармоғида @shahz8 мурожаат қилинг.

 

Жисмоний тарбия фанидан имтиҳон саволларига жавоблар сайтнинг “Спорт турлари” рукнида қисман бўлсада келтирилган.
Омад ёр бўлсин!

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*