«Алифбе байрами» тадбир сценарийси | таълим янгиликлари

«Алифбе байрами» тадбир сценарийси

«Алифбе байрами» ўқувчиларнинг дастлабки эришган ютуқларининг якуни ҳисобланади. Байрам эрталигини мазмунли уюштириш. Бу байрам таълимда муҳим ўтказиш лозим. Бу байрам таълимда муҳим аҳамиятга моликдир. Байрамга олдиндан тайёргарлик кўриш болаларда мустақиллик, ташаббускорлик каби фазилатларнинг таркиб топишга ёрдам беради.

Алифбе байрамиБундай тантанали куннинг қачон ўтказиши ҳақида ота-оналарни ҳам олдиндан хабардор бўлганлари маъқул. Чунки улар ҳам ўз фарзандларини ютуқларини кўриш учун байрамга керакли нарсаларни хозирлашда ўқитувчига ёрдам берадилар. Байрамга тайёргарлик кўрувчилар ўқувчиларнинг биринчи ёзувлари, тузган расмлари, пластилин, лой ва қоғоздан ясаган нарсалари дафтарлари, синф ҳаёти билан танишадилар. Байрамга ота-оналар, мактаб раҳбарлари, ўқитувчилар, ўқувчилар ҳам қатнашади. Алифбе байрами синфда ўтказилади.


Ўқитувчи:
Азиз ота-оналар,
Ширин шаҳар болалар
Бугун байрам – тантана
“Алифбе тўйи” билан
Сизларни табриклайман

Қарсаклар янграйди

Болалар:
Сизга раҳмат муаллим
Бизга бердингиз таълим

Ўқитувчи:
Бу байрам сабабкори,
Билимлар пойдевори
Маъноли ширин сўзи,
Қани “Алифбе” сўзи?
Алифбени чақирсак
Барабар қарсак чалсак

Болалар:
Алифбежон кела қол
Олқишлаймиз қулоқ сол

Бўйнига катта “Алифбе” расми осилган қиз бола келиб келади.

Алифбе:
Ассалому алайкум
Азиз ота-оналар
Ва қандрдон болалар
Саводхонлик муборак
Байрам шодлик муборак

Болалар:
Раҳмат сенга “Алифбе”
Раҳмат сенга “Алифбе”

Бошловчи:
Чиндан кадрдон бўлдинг
Сен Алифбе китобим
Сўзга гўё нур бердинг,
Чарақлаган офтобим
Ўқитувчим ҳижжаллаб
Барча ҳарфни танитди
Билимга сен сабаб
Ўқий оламан энди
“А” дан тутуқ белгисигача
Ўқиб бўлдим билағон
Сенга дилдан ташаккур
Унитмаймиз ҳеч қачон

Алифбе:
Азиз болажонлар сиз нималарни ўргандингиз?

Болалар:
Чизиқчалар чизишди
Ўқишни ва ёзишни
Ҳарфларинг ўттизта
Товушларинг йигирма тўққизта

Алифбе:
Балли эй дили оқлар
Фан билимга чанқоқлар
Миннатдорман сизлардан
Баҳтли ўғил қизлардан
Яна савол қалайсиз,
Қай товушлар биласиз

Болалар:
Товушлар унли-ундош,
Бири кўзу бири қош

Болалар:
Унлилардир 6 ҳарф
Бари тетик лўнда ҳарф
Ундошлардир 23 товуш
Улар ҳам бўлинади
Алифбе:
Зеҳнингизга офарин!

Ўқитувчи:
Товушлар тилга кирсин

“Аа” ҳарфи:
Ассалому алайкум
Мен “А” ҳарфиман ўртоқ
“Алифбо ҳам, аввало-
Мендан бошланар ҳар чоқ”

“Бб” ҳарфи:
“Б” ман “А” дан кейинги
Мен келаман албатта
Билимли бўлган бола
“5” олади мактабда

“Дд” ҳарфи:
Мен “Д” ҳарфи бўламан
Дарс сўзида келаман
Кимки ақлли, доно
Сўзлари доно –доно

“Ээ” ҳарфи:
Билиб олинг мен-чи “Э”
Қўл силтаб демангиз “Э”
Эркатою, эринчоқ
Эртакда учрар кўпироқ

“Фф” ҳарфи:
“Ф” ман, болаларга
Истаб файзу, баракат
Фаҳрли фаросатли
Бўлсинлар дейман фақат

“Гг” ҳарфи:
“Г” ман гавдали
Етди нонга гал
Гулда учрайман
Гул қандай гўзал

“Ҳҳ” ҳарфи:
“Ҳ” ҳарфиман ҳайратда
Мэнга боқмангиз ҳайвон
Ҳамма ҳарфлар ичида
“Ҳ”ни ажратиш осон

“Ии” ҳарфи:
Каминани “И” дерлар
Тик ва ақл қоматим
Илм истаса кимки
Кулар бахти омади

“Жж” ҳарфи:
“Ж” ман кўримли жуда
Сафларда бораман
Ёзинг: “Жўжа” деб
Ишга тайёрман

“Кк” ҳарфи:
“К” ман кўргансиз
Китобларда кўп
Ҳар кун юз кўришайлик
Келишдикми, хўп!

 

 

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*