Байрамингиз муборак бўлсин азиз онажонлар!

8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами ҳамда баҳор барчангизга муборак бўлсин! Баҳор албатта янгиланиш, яшариш, уйғониш ва яшариш фасли. Шундай экан барча-барчага янгича завқ-шавқ, баҳорий кайфият, юксалиш ва омонлик тилаймиз! Баҳор оилангизга тинчлик, хотиржамлик, тўкис бахт ва омад олиб келсин. Баҳор завқи ва қалбда кўтаринкилик ҳеч кимни тарк этмасин! Ютуқлар, янгиликлар ва эзгу тилаклар ҳамиша сизларга ёр бўлаверсин азизлар!


8 март
Баҳор — байрамлар билан бошланади. Хўш, мунис оналаримиз, хотин-қизлар байрамини  нишонлашимизнинг сабаби нимада? Нега аёллар бунчалик улуғланади? Худди шу куни бутун дунё аёллари байрам қиладиларми ёки… Бу саволларга жавоб топиш учун тарихга назар ташлаймиз.

Маълумотларга кўра, «аёл» арабча сўз бўлиб, „оила” калимаси билан ўзакдошдир. Бироқ 8-мартга нисбатан “аёл” сўзи эмас, балки хотин-қизлар деган сўз кенг қўлланилади.

1910-йил Копенгагенда ўтган халқаро конференцияда 8-март санасини халқаро хотин-қизлар куни сифатида нишонлаш таклифи кўтарилди. Шундан сўнг кўпгина мамлакат аёлларининг жамиятда фаоллашуви бошланади. Улар камбағалликка қарши, меҳнат ҳуқуқига, ҳурматига эга бўлиш, тинчлик учун кураш олиб борадилар.

Россияда эса халқаро хотин-қизлар куни биринчи марта 1913-йил Петербургда байрам қилинди. Россия Думасига аёллар муаммоси бўйича ариза берилди ва ҳукумат аъзолари 1913-йил 2-мартда бир ярим минг аҳолини йиғиб, бу масалани ҳал этишга рухсат берди. Унда аёлларнинг сайлаш ҳуқуқи, оналикни давлат томонидан таъминлаш ва муҳофаза қилиш масалалари кўриб чиқилди.

8-март халқаро хотин-қизлар куни 1965-йилдан бошлаб дам олиш куни деб белгиланди. Шу кунда ҳукумат тантанали тадбирларда аёлларга нисбатан давлат сиёсатининг амалга ошираётган ишлари тўғрисида ҳисобот берарди. Аста-секин халқаро хотин-қизлар куни аёлларнинг ўз ҳуқуқларини талаб қилганликлари учун эмас, балки уларни қадрлаш, ҳурмат қилиш ва эъзозлаш куни сифатида нишонлана бошланди.

8-март — халқаро хотин-қизлар байрами МДҲ давлатлари: Озарбойжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Тожикистон, Туркманистон, Украина, Белоруссия, Ўзбекистонда байрам қилинади.

Агар эътибор берган бўлсангиз, МДҲдан ташқари ушбу байрам асосан Ғарб давлатларида ҳам нишонланади. Хўш, Шарқда-чи?

Шарқда ҳам бу байрам ўзгача тарзда нишонланади. Масалан, Японияда худди шунга ўхшаш байрам мавжуд. Лекин у хотин-қизлар эмас, балки фақатгина қизлар (Хина Мацури) байрамидир. Бу айёмни қўғирчоқлар байрами деб ҳам аташади. Байрам 3 мартда ўтказилиб, барча япон қизларига бахт ва соғлик тилайди. Японлар қизи бор уй остонасидаги қизил жавонга чиройли кийинтириб қўйилган қўғирчоқни қўйишади. Мамлакатнинг баъзи жойларида эса қоғоздан ясалган қўғирчоқларни сувга ташлайдилар. Бу билан сувга ташланган қоғоз-қўғирчоқ ўзи билан бахтизлик ва касалликни ҳам олиб кетсин, дейилади.

Қизларга аталган қўғирчоқлар одатда васият қилиб қолдирилган бўлади. Чунки бу қўғирчоқлар жуда қиммат бўлиб, нархлари 1000 АҚШ долларидан кам бўлмайди. Улар бир ой давомида остонада туриб, кейинги йил учун яна йиғиштириб қўйилади.

Энг гўзал инсонсиз хаётимдаги.
Ўзгани “гўзалим” деганим ёлғон.
Ягона Маликам саройимдаги.
Байрамингиз билан онажон.

Онамдек меҳрибон муниса опам.
Ёшлигим эслайман сизни ҳар кўрсам.
Сиздек вафодормас, менга соям ҳам.
Муборак бўлсин сизга ҳам байрам.

Рўмолинг учига тугма бўлайин.
Дунёда сен билан мағрурдир дилим.
Сенинг шанинг учун майли ўлайин.
Байраминг муборак меҳрибон синглим.

Мен ўзимни кечиролмайман.
Тўкилса сочингни ярим толаси.
Қочиб ҳам ўзингдан беркинолмайман.
Байраминг билан, онаси

Онамга ўхшайди кўзларинг сани.
Осмонимдаги ёлғиз юлдузим.
Оппоғим, чиccойим, шириним мани.
Байраминг билан қизим.

Манба: www.idum.uz

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*