«Ўрган-ўргат» тадбирини амалга ошириш бўйича услубий тавсиялар - Ta’lim / Образование

Выберите язык:

«Ўрган-ўргат» тадбирини амалга ошириш бўйича услубий тавсиялар

Бугунги кунда халқ таълими тизимида таълим сифатини мазмунан янги боскичга кўтариш мақсадида қатор ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, таълим муассасаларида 2011-2012 ўқув йилидан бошлаб жорий этилган “Дарс муқаддас” тадбирлари ўқитувчиларни дарсларга пухта тайёргарлик кўриб келишга ундади. Қатор педагоглар ушбу йўналишда ижодий изланиб, юқори натижаларга эришмоқда.

2012-2013 ўқув йилида ҳам ушбу тадбирларнинг давоми сифатида «Ўрган-ўргат»тадбирлар мажмуасини амалга ошириш бўйича тавсиялар тайёрланди ва эътиборингизга ҳавола этилмоқда. Ушбу тадбирлар мажмуасини тавсия этишдан мақсад, туманлар, мактаблар, директорлар, ўқувчилар, ўқитувчилар ўртасида бири-бирининг тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш, ўзаро дўстона рақобатбар-дошлик муҳитида иш жараёнини ташкил этиш ҳисобланади.

Энг муҳими, «Ўрган-ўргат» тадбирлар мажмуасини амалга оширишда ҳисоботбозликка йўл қўйилмайди, амалга оширилган ишлар ҳисоботи ёзилмайди ва олинмайди, ушбу вазифаларга ихтиёрий, сидқидилдан ва виждонан ёндашиш тавсия этилади. «Ўрган-ўргат» тадбирлар мажмуаси тавсия ҳисобланиб, мажбурий кўринишга эга эмас, жойларда бунданда яхшироқ тажрибалар аниқланса, улардан фойдаланган ҳолда амалиётга татбиқ этиш мумкин. «Ўрган-ўргат» тадбирлар мажмуаси кўп сонли педагоглар тажрибаси асосида мунтазам бойиб бораверади.

                           Вазиринг биринчи ўринбосари                                                        Б.Данияров


«Ўрган-ўргат» тадбирлар мажмуасини амалга ошириш бўйича
тавсиялар

Бугунги кунда халк таълими тизимидаги энг муҳим вазифалардан бири таълим сифати ва мазмунини янги боскичга кўтариш, маънавий жиҳатдан баркамол, ахлоқан пок, шахсий ва касбий фазилатларга бой, мустақил фикрлайдиган, ташаббускор, фаол ёшларни шакллантириш, ўкитувчиларнинг билими ва касбий маҳоратини ривожлантириш, уларга амалий методик ёрдам бериш, хусусан, ёш ўкитувчиларнинг танлаган касбига нисбатан иштиёқини оширишга қаратилган тадбирларни амалга оширишдир.

Хужжатлар

Бу вазифаларни самарали амалга ошириш учун ўзаро тажриба алмашиш усулидан фойдаланган ҳолда «Ўрган-ўргат» номи билан аталган, турли йўналишларни ўзида мужассасамлаштирган тадбирлар мажмуасини амалиётга татбиқ этишни тавсия этамиз. Ушбу ”Ўрган-ўргат” тадбирлари мактаблар ўртасида, туманлар ўртасида, ўқитувчилар ўртасида, директорлар ўртасида, директор ўринбосарлари ўртасида, ўқувчилар ўртасида бири-бирининг тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш, ўзаро дўстона рақобатбардошлик муҳитида иш жараёнини ташкил этиш мақсадида жорий этилади.

Ўрган-ўргат тадбирида иш тажрибаларни ўрганиш ва аниқланган камчиликлар юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш, кадрларни мавсумий, бир-икки кунлик шаклда алмашиниб ишлаш, бир-бирлари билан фаолиятга (муаммолларни аниқлаш ва ечимини топиш, баъзиларига ўргатиш мақсадида) оид дебат ўтказиш шаклларидан фойдаланиш мумкин. 

Ўрган-ўргат туман(шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари ўртасида

Туман(шаҳар)лардаги Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларининг бир-бирлари билан тажриба алмашинишини ташкил этишдан асосий мақсад фаолият кўрсатаётган бўлимларнинг ишини яхшилаш, самарадорликка эришиш ва бу орқали таълим муассасасаларининг фаолияти сифатини ошириш.

Ташкил этиш тартиби:

Туман(шаҳар)лардаги Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларининг бир-бирлари билан тажриба алмашинишини ташкил этиш учун вилоят халқ таълими бошқармаси туман (шаҳар)лар фаолиятидан келиб чиққан ҳолда уларни бир-бирига буйруқ билан ярим ўқув йилга бириктиради, ярим йилдан сўнгра яна туманларни алмаштириб қайта буйруқ чикаради. Буйруқда уларни бир -бирлардан ўрганиши лозим бўлган томонлари аниқ кўрсатилиши лозим. Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан уларнинг фаолияти назорат қилиб турилади ва натижалари таҳлил қилинади.

Туман фаолияти ҳар томонлама ўрганиб-ўргатиш учун қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:

1. Кадрлар билан таъминланиши, салоҳияти ва уларнинг иш тақсимоти.
2.
Фаолиятининг режалаштирилиши ва унинг бажарилиши, мониторингининг олиб борилиши.
3.
Таълим муассасалари ва педагоглар билан ишлаш шакллари ва уларга кўрсатилган амалий, методик ёрдам.
4.
Таълим муассасасалари фаолиятини ўрганиш ва уларнинг рейтингини белгалаш.
5.
Кенгаш йиғилишларини режалаштириш, ўтказиш унинг самарадорлиги ва натижавийлиги.
6.
Ҳужжатлар билан ишлаш.

Ўрган-ўргат умумий ўрта таълим мактаблар ва уларнинг
директорлари ўртасида

Мактабнинг асосий мақсади Давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялаш ҳамда шахснинг таълим олиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш ҳисобланади. Шу мақсаддан келиб чиққан ҳолда, барча мактабларда ҳам фаолият ташкил этилади, вазифалар устида ишланади, лекин натижа турлича, бу эса ушбу мактабдаги раҳбарнинг қобилиятига, тажрибасига ва энг асосийси жамаода соғлом муҳитни ярата олишига боғлиқ. Шунингдек, педагогик кадрларнинг тўғри танланиши, уларнинг салоҳияти, ижодкорлиги, ўз устида доимий равишда изланиши, янгиликларга талпиниши ва ўрганиб ўз шогирдларига ўргатишига боғлиқдир. Умумий ўрта таълим мактабининг ҳар бирида маълум маънода ўзига хос тажриба, анъаналар бор. Ушбу тажрибани бошқа мактаблар билан алмашишни йўлга қўйиш, мактаблар фаолияти самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Ташкил этиш тартиби. Туман таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими томонидан, тумандаги мактаб директорларининг йиғилишида уларнинг ҳоҳишларига кўра, мактабларни бир-бирига бириктириб, рўйхати шакллантирилади. Ҳоҳиш билдирган мактаблар ўртасида ҳамкорликда “Ўрган -ўргат” иш режаси тузилади.
Режа тузишда қуйидаги бандлар киритилади:
-умумий ўрта таълим мактаб фаолияти;
-мактаб раҳбариятининг фаолияти.
Умумий ўрта таълим мактабининг фаолиятини режалаштиришда қуйидагиларни инобатга олиш лозим:
-мактабнинг теварак-атрофини, тозалик, озодалик санитария ҳолати, таъмирлаш ва унинг сақланиш аҳволи;
-мактабдаги мебель, ўқув-лаборатория жиҳозлари, спорт анжомларининг сақланиши ва улардан самалари фойдаланиш аҳволи;
-мактабда таълим-тарбия жараёнининг замонавий талабларига мос келиши;
-мактабда дарс жараёнида ўқитишнинг янги усуллари, янги педагогик технологияларнинг жорий этилганлиги;
-мактабда кадрлар салоҳияти, ўқувчилар эҳтиёжининг тўлиқ қондиришилиши;
-фанлар бўйича метод бирлашмалар фаолияти, ўқитувчиларга методик ёрдамнинг ўз вақтида ва керакли даражада берилиши;
-мактаб раҳбарларининг дарс бериши ва дарс таҳлилларининг талаб даражасида амалга оширилиши;
-дарс жадвалининг талаб даражасида тузилганлиги;
-ўқув режалари, ўқув дастурларининг амалиётда тўғри қўлланилиши;
-фанларнинг чуқурлаштириб ўқитилиши ва меърий ҳужжатларга мос равишда ташкил этилганлиги;
-мактабда ИКТ ўқитилиши, ўқитувчиларнинг компьютер саводхонлиги даражаси
-синф раҳбарларининг иш режалари ва унинг ўз вақтида бажарилиши;
ота оналар ва маҳалла билан ишлаши;
битирувчиларни таълимнинг кейинги босқичига жалб этилиши, психологлар фаолияти;
кутубхона фаолияти;
ўқувчилар бўш вақтларининг тўғри ташкил этилганлиги;
Камолот, ЁИҲ, Камалак бошланғич ташкилоти фаолиятининг тўғри ташкил этилиши,
мактабда тиббий хизматнинг ташкил этилиш аҳволи каби йўналишлар;

Юклаб олиш   «Ўрган-ўргат тадбирини ўтказиш бўйича услубий тавсиялар»ни юклаб олиш (246 кбайт) 


манба: © www.umid.zn.uz
Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт.

Добавить комментарий