«Зирадошлар оиласи» дарс ишланмаси (видео)

Биология фан ойлиги доирасида Жиззах ВХТБ тасарруфидаги «Умид» Ихтисослашган Давлат Умумтаълим мактаб-интернати II-тоифали биология фани ўқитувчиси Жахоналиева Мархабо Тўлқиновна 6«В» синфида АКТ тадбиқ этган ҳолда «Зирадошлар оиласи» номли очиқ дарс ўтди. Дарснинг асосий мақсади таълимий жиҳатдан ўқувчиларни биология фанига қизиқтириш, мавзу тўғрисида тушунча бериш, билим ва малакасини ошириш бўлса, тарбиявий томондан ўқувчиларни мустақилликка ўргатиш, эркин фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга қаратилди.


Дарснинг технологик харитаси

Мавзу: «Зирадошлар оиласи».

Мақсад ва вазифалар

Дарснинг мақсади: Ўқувчиларга «Зирадошлар оиласи» ҳақида маълумот бериш. Мисоллар ёрдамида тушунтириш.

Дарснинг таълимий вазифаси: Ўқувчиларга зирадошлар оиласи, оилага хос бўлган белгилар, шу оилага мансуб ёввойи ва маданий турлар ҳақида тушунчалар бериш.

Дарснинг тарбиявий вазифаси: Дарс жараёнида ўзаро ҳамкорликда ишлаш, ҳамжиҳатлик ва дўстона муносабатларни шакллантириш, экологик маданиятларини ошириш, она-табиатга меҳр-муҳаббат ҳиссини янада кучайтириш, фахр ва шукроналик туйғусини тарбиялаш.

Дарснинг ривожлантирувчи мақсади: Ўқувчиларнинг илмий дунёқарашларини кенгайтириш, фикрлаш ва таҳлил қила билиш қобилиятларини кучайтириш, билим, кўникма ва малакаларини ошириш. Тирик объектлар устида мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш.

Дарснинг касбга йўналтирувчи мақсади: ўқувчиларга мисоллар ёрдамида боғбончилик, иссиқхонада ишлашга оид илк тушунча ва билимларни сингдириш.

Ўқув жараёнини амалга ошириш технологияси

 

Дарснинг кўргазмали қуроллари: дарслик, доска, бур, жадваллар, персонал компьютер, проектор, Ziyonet таълим тармоғидан олинган мультимедияли видеолавҳалар, мавзуга оид тирик ўсимлик объектлари, кўргазмали плакатлар тўплами, тегишли ўсимликларнинг уруғлари коллексияси, тарқатма карточкалари.

Услуб: Маъруза ва амалиётнинг уйғунлиги.

Шакл: Савол-жавоб. Жамоа ва кичик гуруҳларда ишлаш.

Усул: тақдимот, ўзаро суҳбат, оммавий ва якка тартибда ишлаш, савол-жавоб ва қизиқарли ўйинлар, биологик диктант.

Назорат: Оғзаки, савол-жавоб, муҳокама, кузатиш.

Баҳолаш: Рағбатлантириш, 5 баллик рейтинг тизими асосида.  

дарснинг блок чизмаси

1. Ташкилий қисм: Ўқитувчи дарс жиҳозларини ҳозирлайди, уй вазифаларини сўраш мақсадида фойдаланадиган “Кичик гуруҳларда ишлаш” интерфаол усули учун ўқувчиларни 3 гуруҳга бўлиб олади.

2. Уй вазифасини текшириш: Гуруҳларга саволлар берилади:

Қовоқдошлар оиласи проекторда (слайдлар кўрсатилади ва ўқувчилар улар асосида мавзуни сўзлаб берадилар). “Қовоқдошлар оиласининг асосий белгилари. Маданий ва ёввойи вакиллари” ҳақида сухбат бўлади.


Ҳар бир гуруҳнинг жавоблари эшитилиб, хулоса чиқарилади. Сўнгра биология фанига ҳисса қўшган олимлар ҳаёти ҳақида суҳбат бўлади.  

3. Янги мавзу баёни: Ўқитувчи ўқувчиларга янги мавзуни тушунтириб беради.

Режа:
1. Гул формуласи
2. Асосий белгилари
3. Маданий ва ёввойи вакиллари

4. Кутиладиган натижалар

Ўқувчилар янги билим ва кўникмаларга эга бўлади. Улар «Зирадошлар оиласи» ҳақида билим ва амалда қўллаш кўникмаларини эгаллайдилар.

5. Келгуси режалар (таҳлил, ўзгаришлар)

Ўқитувчи ўз фаолиятининг таҳлили асосида ёки ҳамкасбларининг дарс таҳлили асосида кейинги дарсларига ўзгаришлар киритади ва режалаштиради.

Ақлий хужум: Ўқувчиларга қизиқарли бўлиши учун улар билан биргаликда мавзуни ёритади. Бу машқ орқали асосан турли хилдаги масалалар, машқлар бажарилади. Шу билан бирга бошқа мавзулар мисоллари ечилиб ўқувчилар билими мустаҳкамланади.

Юклаб олиш    «Зирадошлар оиласи» очиқ дарс ишланмасини юклаб олмоқ [310 кбайт] 


Сабзини экиш қоидаси (рус тилидаги видео)

 

юклаб олиш
 

Ерда ўсимликлар дунёсининг ривожланиши

 

юклаб олиш


манба: © www.idum.uz
Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Ўхшаш мавзулар:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Расмдаги белгиларни киритинг

*