Гарвард университети (видео) | таълим янгиликлари

Гарвард университети (видео)

Гарвард Университети – АҚШ ва бутун дунёнинг энг машхур университетларидан биридир. У Кембридж шаҳридаги Массачусетс штатида жойлашган. Гарвард АҚШнинг тарихий университетларидан ҳисобланиб, 1636 – йилнинг 8 – сентябрида асос солинган. Университет мурувват кўрсатувчи Жон Гарвард шарафига қўйилган. Лекин у ҳеч қачон расман черков билан алоқада бўлмаган. 1643 – йилда инглиз аристократи Энн Редклифф илмий изланишларни қўллаб-қувватлаш учун биринчи фондни ташкил этди. XVIII аср давомида Гарварднинг ўқув дастурлари яна ҳам оммалашган ва XIX аср охирларига келиб коллеж Бостон элитасидаги маданият марказларидан бири бўлган.harvard 

Инглизча номланиши: Harvard Univercity
Шиори: Veritas (Ҳақиқат)
Асос солинган вақти: 08.09.1636
Тури: Хусусий
Президенти: Дрю Джилпин Фауст
Бакалаврлар: 6 700
Магистр ва докторлар: 14 500
Ўқитувчилар: 2 100
Расмий веб сайти: www.harvard.edu

АҚШдаги фуқаролик урушларидан кейин, президент Чарльз Эллиот қирқ йиллик бошқарувдан сўнг, ушбу коллеж ва унга қарам бўлган мактабларни ягона – илмий изланишлар олиб борилувчи университетга айлантиради ва Гарвард 1990 – йили Америка Университетлари Ассоциациясининг асосчиларидан бирига айланади. Дрю Жилпин Фауст 2007 – йили Гарварднинг 28 – президенти бўлган ва у университет тарихидаги биринчи аёл бошқарувчи ҳисобланади. 2010 – йилнинг сентябрь ойидаги ҳисоблашларга қараганда, Гарвард энг катта капиталга эга бўлган университет (27.4 миллиард доллар). Университет 11 та бўлим, 10та факультет ва Редклиффнинг илмий институтини ўз ичига олади. Гарвард корпуси майдони 85 гектарни ташкил қилади. Бизнес мактаблар ва спорт объектлари, шу жумладан, Гарвард стадиони Оллстондаги Чарльз дарёси бўйига қурилган. Медицина ва Стоматология факультети Лонгвудда жойлашган. 2010 – йилда университетда 2100га яқин ўқитувчи, 6700та талаба ва 14500 аспирантлар тахсил олаётганлиги аниқланган. АҚШнинг 8 та президенти Гарвардда тахсил олган. Университетда тахсил олган талабалар ҳамда унда фаолият кўрсатган ўқитувчиларнинг 75 нафари Нобель мукофоти билан тақдирланганлар. Гарвард мамлакатда битирувчилар орасидаги миллиардерларнинг сони жиҳатидан биринчи ўринда туради, унинг кутубхонаси эса АҚШдаги энг катта кутубхоналардан биридир. «Гарвард Кримсон» жамоаси Талабалар Спорти Миллий Ассоциациясидаги 41та турдаги спорт мусобақаларида қатнашади.

Машҳур ўқитувчилар:

  • Элайс Кори (1959—ҳозиргача) — органик кимёгар, кимё фани бўйича Нобель мукофоти совриндори.
  • Дадли Хершбах (1963 — ҳозиргача) — америкалик кимёгар, кимё фани бўйича Нобель мукофоти совриндори.
  • Уильям Липскоб (1959—1990) — америкалик кимёгар, кимё фани бўйича Нобель мукофоти совриндори.
  • Норман Рамзей (1947—2011) — америкалик физик, физика фани бўйича Нобель мукофоти совриндори.
  • Жулиан Швингер (1945—1972) — америкалик физик, физика фани бўйича Нобель мукофоти совриндори.
  • Амартия Сен (1998—1999, 2004—ҳозиргача) — ҳинд иқтисодчиси, иқтисод фани бўйича Нобель мукофоти совриндори.
  • Жеймс Уотсон (1956—1976) — Америкалик биолог, Нобель мукофотининг Физика ва тиббиёт фанлари бўйича совриндори.
  • Роберт Вудворд (1937—1979) — органиc-кимёгар, кимё фани бўйича Нобель мукофоти совриндори.
  • Роберт Мертон (1998—ҳозиргача) — америкалик иқтисодчи, адабиёт фани бўйича Нобель мукофоти совриндори.
  • Генри Луис Гейц (1991—ҳозиргача) — адабиёт танқидчиси, тарихчи ва ёзувчи.
  • Самуэль Хантингтон (1927) — америка социологи.
  • Стивен Жей Гулд (1941—2002) — машхур америкалик палеонтолог, биолог-эволюциячи ва фанлар тарихчиси.

Гарвардни битирган АҚШнинг 8 президенти:

  • Жон Адамс — АҚШнинг 2 – президенти,
  • Жон Куинси Адамс — АҚШнинг 6 – президенти,
  • Резерфорд Хейз — АҚШнинг 19 – президенти,
  • Теодор Рузвельт — АҚШнинг 26 – президенти,
  • Франклин Рузвельт — АҚШнинг 32 – президенти,
  • Жон Кеннеди — АҚШнинг 35 – президенти,
  • Жорж Буш — АҚШнинг 43 – президенти,
  • Барак Обама — АҚШнинг 44 – президенти.

Гарвардни битирган ва унда ўқитувчи сифатида фаолият кўрсатган Нобель мукофотининг лауреатлари:

  • Теодор Ричардс — америкалик кимёгар, Нобель мукофотининг кимё фани бўйича лауреати,
  • Девид Ли — америкалик физик, Нобель мукофотининг физика фани бўйича лауреати,
  • Роалд Ҳофман— америкалик кимёгар, Нобель мукофотининг кимё фани бўйича лауреати,
  • Альберт Гор —Билл Клинтон администрациясидаги АҚШнинг 1993-2001-йиллардаги вице-президенти.
  • Пол Самуэльсон — америкалик иқтисодчи, Нобель мукофотининг иқтисодиёт фани бўйича лауреати.

Гарвардда тахсил олган машхурлар:

  • Девид Рокфеллер — машхур америкалик банкир, глобалист ва ҳозирдаги Рокфеллер уйи асосчиси;
  • Билл Гейтс —Машхур Майкрософт компаниясининг Полл Аллен билан биргаликдаги яратувчиси ва акционери;
  • Даррен Аронофски — америкалик кинорежиссёр, сценарист ва продюсер;
  • Филипп Кауфман — америкалик кинорежиссёр, сценарист ва актёр;
  • Мэтт Деймон — америкалик актёр, продюсер ва сценарист, “Оскар” ва “Олтин Глобус” мукофотлари лауреати;
  • Конан ОБраэн — америкалик комик, телебошловчи, сценарист;
  • Дмитрий Набоков — америкалик таржимон ва опера қўшиқчиси;
  • Марк Цукерберг — ишлаб чиқарувчи, Фейсбук ижтимоий тармоғининг асосчиси ҳамда бош директори;
  • Стив Балмер — Майкрософт компанияси бош директори;
  • Фумихико Маки — таниқли япон архитектори, метаболистларнинг футурик ҳаракатлари асосчиси;
  • Гаролд Бродки — америкалик ёзувчи;
  • Мейсон Френсис Ван Вик — америкалик ёзувчи;
  • Чарльз Хепгуд — америкалик олим;
  • Натали Портман — америкалик актриса, кинопродюсер, кинорежиссёр ва сценарист;
  • Тобиас Лир — Жорж Вашингтоннинг шахсий котиби.

John Harvard statue

Қизиқарли фактлар: Талабалар ким Жон Гарвард ҳайкалидаги пойабзални артса у имтиҳонларни енгил топширишига ишонишади. Шунинг учун ушбу пойабзал ҳар доим ярақлаб туради. Гарвард Университети шарафига 1912 – йилда аниқланган астероидга Гарвард номи қўйилган.

манба: википедия.

 

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*