Август кенгашларини ўтказиш бўйича тавсиялар

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари янги ўқув йилига куч-ғайрат тўплаб, саломатликларини мустаҳкамлаш билан банд бўлган айни таътил дамларида педагоглар, таълим тизими мутасаддиларининг диққат-эътибори битта масалага қаратилган. У ҳам бўлса, янги ўқув йилини намунали ташкил этишдир. Шу мақсадда Халқ таълими вазирлигининг «Халқ таълими ходимларининг анъанавий август кенгашларига тайёргарликни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида»ги буйруғи қабул қилинган.

Таъкидлаш жоизки, навбатдаги анъанавий август кенгашларида соҳа ходимларининг асосий диққат-эътибори «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» давлат дастури ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар ва галдаги вазифаларга қаратилмоқда. Жумладан, унда халқ таълими тизимида узвийлиги ва узлуксизлиги таъминланган Давлат таълим стандартлари шарҳлари, ўқув дастурлари, умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг иш юкламалари, ўқувчиларнинг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими, педагог кадрларнинг узлуксиз малака оширишини таъминлашга хизмат қилувчи “Устоз-шогирд” усулини жорий этиш, Давлат умуммиллий дастури доирасида қурилиш-тиклаш ишлари олиб борилган мактаблардаги замонавий моддий-техника базасидан самарали фойдаланишни таъминлаш ҳамда ўқув жараёнида илғор ахборот-коммуникатсия ва педагогик технологияларни кенг жорий этиш масалалари юзасидан фикр ва тажриба алмашиш кутилмоқда.

Халқ таълими вазирлигининг мазкур буйруғи асосида август кенгашларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитаси таркиби, белгиланган чора-тадбирлар режаси, тренер-ўқитувчилар тайёрлаш бўйича ўқув-семинари дастури тасдиқланди.
Унга кўра, анъанавий Август кенгашларига тайёргарликни ташкил этиш ва тренер-ўқитувчиларни тайёрлаш ўқув-семинарларининг республика босқичи жорий йилнинг июл ойида Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда август ойида туман (шаҳар)лар миқёсида ўтказилмоқда.
Шу нуқтаи назардан, вазирликнинг тегишли мутасаддиларига янги ўқув йили олдидан ўтказиладиган анънавий август кенгашларига тайёргарликни ташкил этиш, тренер-ўқитувчиларни тайёрлаш, ўқув-семинарларини белгиланган жадваллар асосида ўтказилишини ташкил этиш билан боғлиқ қатор вазифалар топширилмоқда.

Қуйида «Халқ таълими ходимларининг анъанавий Август кенгашлари шўба ва ялпи йиғилишларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича тавсиялар» ўқитувчилар эътиборига ҳавола қилинмоқда.

Халқ таълими ходимларининг анъанавий август кенгашлари шўба ва ялпи йиғилишларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича тавсиялар

Анъанавий август кенгашлари — халқ таълими ходимларининг янги ўқув йили олдидан ўз фаолиятини чуқур таҳлил этган ҳолда навбатдаги вазифаларни белгилаб олишга кўмаклашувчи муҳим тадбир. Шу боис ушбу кенгаш фаолиятини намунали ташкил этиш катта аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назардан, ҳар бир таълим муассасаси мазкур йирик аҳамиятли тадбирга алоҳида тайёргарлик кўриши мақсадга мувофиқдир.

Таълим муассасаларида август кенгашларига тайёргарлик, ҳар бир педагогнинг ўтган ўқув йилида ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш йўлидаги меҳнати, изланиши ва эришган ютуқлари, йўл қўйган камчиликларининг келиб чиқиш сабаблари юзасидан ҳисобот тақдимотини ўтказиш билан бошланади. Мактаб методбирлашмаси томонидан ҳар бир педагог фаолиятининг таҳлили натижасида рейтинг кўрсаткичи аниқланади. Шундан келиб чиқиб аниқ йўналишлар бўйича бирлашма томонидан 2017-2018-ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича вазифалар белгилаб берилади.

Август кенгашларида, унда иштирок этган ҳар бир ўқитувчига ўз фаолияти юзасидан аниқланган камчиликлар, муаммоларни ҳал этиш ва янги ўқув йилидаги вазифаларни режалаштириш имконини яратади. Ҳозирги кунда таълим тизимида узвийлик ҳамда узлуксизлик талабларига жавоб бера оладиган ДТС асосида ўқув дастурлари амалиётга татбиқ этилмоқда.

Таълим муассасалари фаолияти, педагог кадрлар касбий маҳоратини ошириш, шунингдек, ўқувчилар билимини рейтинг асосида баҳолаш тизими такомиллаштирилди.

Дарслик ва ўқув адабиётлари йилдан йилга мазмунан такомиллаштириб борилмоқда. Таълим жараёнига ахборот коммуникацион технологияларни кенг жорий этиш борасида фанлар бўйича электрон дарсликлар, ўқув филмлар яратилди. Шундай экан, бугунги кун педагогининг асосий вазифаси эркин фикрловчи, ватанпарвар, миллий истиқлол ғоясига содиқ баркамол шахсни шакллантириш, ҳар бир дарс жараёнига юқори савияда тайёргарлик кўриш, ўқувчининг билим сифатини ошириш учун ўз касбий маҳоратини юксалтириш ҳамда ўқувчиларни мантиқий фикрлашга ўргатиб боришдан иборатдир.

Бу вазифаларни амалга оширишда ўқитувчига анъанавий август кенгашлари дастуриламал бўлиб хизмат қилади. Таъбир жоиз бўлса, янги ўқув йили арафасида ўтказиладиган бу кенгашлар нафақат ҳудудий миқёсда, балки ҳар бир мактаб ҳаётида ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.

 Кенгашларнинг ялпи йиғилиши туман (шаҳар) миқёсида юксак талабчанлик ҳамда энг мақбул анъаналарга таянилган ҳолда ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Ялпи йиғилишларга туман (шаҳар) ҳокимлигининг масъул ходимлари, ҳокимлик таркибидаги тузилмаларнинг раҳбарлари, жойларда фаолият кўрсатаётган турли давлат ва нодавлат жамоат ташкилотлари, жамғармалар, ҳомий ташкилот вакиллари ҳамда халқ таълими соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган, ҳозирги кунда нафақада бўлган устоз-муаллимлар ва «Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси» кўрик-танлови ғолибларини таклиф этиш жоиз.

Ялпи анжуман ўтказиладиган жойларда таълим муассасалари ва педагоглар¬нинг касбий фаолиятига оид кўргазмалари ташкил этилиб, уларда тажриба алмашиш мақсадида ижодкор, изланувчан, маҳоратли, таълим мазмунида юқори самарадорликка эришган ўқитувчилар фаолияти, яратган янгиликлари, эришган натижалари таҳлилий хулоса сифатида тавсиялар, ютуқлар акс эттирилган материаллар намойиш этилади ва тадбирлар уюштирилади. Ўқувчиларнинг ютуқларини кўрсатувчи материаллар, синфдан ва мактабдан ташқари олиб борилган тарбиявий тадбирлар ҳам эътибордан четда қолмаслиги зарур.

Анъанавий август кенгашларида: «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг халқ таълими тизимида амалга оширилиши таълим ва тарбия самарадорлигини сифат босқичига кўтариш мақсадида белгиланган вазифалар асосий мавзулар бўлади. Бундан ташқари, вилоят, туман (шаҳар) ички ишлар бўлими раҳбарлари ўқувчи ёшлар ўртасида диний ақидапарастлик, жиноятчилик, гиёҳвандлик иллатларига қарши курашнинг долзарб масалалари, вилоят, туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлими раҳбарлари томонидан ўқувчилар соғлиғини муҳофаза қилиш ва тиклаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг вилоят, туман (шаҳар) бўлими вакилларидан таклиф этилиши мақсадга мувофиқдир.

 Шунингдек, таълим муассасаси ходимлари ва педагоглари учун 2017—2018-ўқув йилида бажариладиган ишлар юзасидан мурожаатнома қабул қилиниши тавсия этилади, ёш ўқитувчилар қасамёди, уларни ўқитувчилар сафига тантанали равишда қабул қилиш август кенгашлари иштирокчиларига ўзгача кайфият бағишлайди. Ёзувчи, санъаткорларнинг чиқишлари кенгашга байрам руҳини олиб кирибгина қолмай, педагог ходимларга куч-ғайрат бахш этади.

 Анъанавий август кенгашларини уюшқоқлик билан мазмунли ўтказиш янги ўқув йилини кўтаринки кайфиятда бошлашга замин ҳозирлаши қаторида халқимизнинг, энг улуғ, энг азиз байрами — Мустақиллик кунини муносиб кутиб олиш имконини беради.


Бу йилги анъанавий Август кенгашлари “Фидоинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!”- деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳолда “Таълим-тарбия сифатини таъминлаш бош мақсадимиз.” шиори асосида ўтказилади.

Информатика масалалари – 2017-2018 ўқув йили учун

1-масала С.Ҳамроев

2-масала М.Тиллабоева

3-масала Х.Исоқджанова

4-масала Ў.Юсупова

5-масала Б.Болтаев

6-масала Д.Нуриддинова

7-масала Г.Бекова, О.Мусурмонқулова

Анъанавий Август кенгашларини ташкил этиш юзасидан тақдимотлар (тавсиялар) 2-кун:

1-масала М.Аъзимова

1.1-масала И.Ахмедова

2-масала Ж.Камолов

3-масала Д.Эрматов

3.1-масала А.Алимов

 

манба: Республика Таълим Маркази

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*