Тексты для изложения по узбекскому языку

Саришталик – ноёб фазилат

Ахлоқий тарбия оила тарбиясининг ўзагини ташкил этади. Оилада уюштирилажак ахлоқий тарбиянинг мақсади болаларда энг олий ахлоқий сифатлар ота-она ҳамда оиланинг бошқа аъзолари, шунингдек, атрофдагиларга нисбатан меҳр-муҳаббат, катталарга ҳурмат, кичикларга мурувват, камтарлик, тўғрисўзлик, меҳнатсеварлик, саҳоват, инсонпарварлик, адолат, виждон, ор-номус, ғурур, интизом, ижтимоий бурчни англаш ва ҳоказоларни шакллантиришдан иборатдир. Шахсда мазкур сифатларнинг қарор топишида оиладаги соғлом муҳит, оила аъзоларининг психологик жиҳатдан ўзаро яқинликлари, эҳтиёж, қизиқиш ва ҳаётий ёндошувиларидаги умумийлик, бир-бирларини ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлай олишлари, ота-оналар томонидан барча фарзандларига нисбатан қўйилаётган талаблар, шунингдек, уларга кўрсатилаётган эътиборнинг бир хил бўлиши оила тарбиясида ижобий натижаларга эришишнинг омиллари саналади. Оилада муайян анъананинг қарор топганлиги, унга оила аъзолари томонидан билдирилаётган ҳурмат, шунингдек, кекса авлод вакилларининг шахси, уларнинг ижобий сифатлари, меҳнатда эришган (гарчи у оддий бўлса ҳам) ютуқлари, атрофдагилар билан муносабати борасидаги суҳбат ёки хотираларнинг ташкил этилиши болаларда ҳаётий эътиқоднинг шаклланишини таъминлайди.

Оилада ташкил этиладиган эстетик тарбия болаларда гўзалликни ҳис қилиш, ундан завқланиш, табиат гўзалликларидан баҳра олиш асосида ҳис-туйғу, идрок, тасаввур ҳамда қарашларни юзага келтириш, уларни ҳаётни севишга ўргатишдек вазифаларнинг ижобий ҳал этилишини назарда тутади. Ахлоқий ва эстетик қарашлар мазмуни ўзгарган бир шароитда оилада ахлоқий ва эстетик тарбияни тўғри ва самарали ташкил этилиши айниқса муҳимдир. Болалар жуда ёшлигиданоқ сохта гўзалликлар (ярим яланғоч ёки яланғоч бадан, меёридан ортиқ қўлланилган пардоз, урфга кириб бораётган косметик оператсиялар “маҳсули”, ўта даражадаги ялтироқ мато ёки тақинчоқлар) гўзалликнинг тимсоли эмаслигини англаб етишлари лозим. Бола тасаввурида ҳақиқий, табиий гўзаллик (ям-яшил табиат, нафис қор учқуни, нозик гуллар, беғубор осмон, виқорли тоғлар, тиниқ зилол сув, тоза, мусаффао ҳаво, бепоён далалар, қушларнинг ёқимли овози, шарқироқ сув, “чучвара”лар ҳосил қилаётган ёмғир томчилари, камалак жилоси, шунингдек, очиқ, хушсурат, чиройли табассум, ширали овоз, таъсирчан бадиий ва санъат асарлари, юксак маҳорат билан яратилган ўйинчоқлар (боланинг асабини жунбушга келтирадиган электрон ўйинчоқлар эмас), ярашиқли либослар ва бошқалар)нинг намоён бўлиши учун шарт-шароит яратиб бериш мақсадга мувофиқдир. Болаларда ҳақиқий гўзалликни ҳис этиш туйғуси табиат бағрида, музей, кўргазма, кино ва театрларда бўлиш туфайли шаклланади. Шу боис мактабгача таълим муассасалари ҳамда бошланғич синф ўқувчилари билан табиат бағрига, музей, кўргазма, кино ва театрларга уюштириладиган экскурсия ва ташрифлар катта тарбиявий кучга эгадир.

Меҳнат тарбияси ҳам оила тарбиясининг асосий йўналишларидан бири саналади. Шахснинг мустаҳкам характер ва қатъий ирода эгаси бўлиб вояга етишида меҳнатнинг роли каттадир. Болаларни оилада тўғри тарбиялашда оила хўжалигининг одилона ташкил этилиши, болаларни оила хўжалигини юритиш ишига жалб қилиш катта аҳамиятга эга. Болалар томонидан бажариладиган оилавий юмушлар уларнинг жисмоний ва ақлий камолоти даражасидан ортиқ бўлмаслиги, уларнинг тезда толиқишлари ёки майиб бўлишларига сабаб бўлмаслиги лозим. Болалар зиммасига уларнинг ёши, ривожланиш даражаси, жисмоний қувватига мувофиқ юмушларнинг тақсимлаб берилиши, берилган топшириқларнинг бажарилиши ва уларнинг сифатини катталар томонидан назорат қилиб туриш, бажарилган топшириқларнинг ҳаққоний баҳосига эга бўлган ҳавасини оширади, унда ўз кучига бўлган ишончни юзага келтиради.

Оилада мустақил равишда, айрим юмушларнинг ҳамжиҳатликка асосланган ҳолда бажрилишига эришиш катта аҳамиятга эга. Меҳнатни ташкил этишда ота-оналарнинг шахсий намунаси, ака-опаларнинг ибрати, шунингдек, ота-онанинг бола билан бирга ишлашлари катта тарбиявий кучга эгадир. Оилада ташкил этилган меҳнат болаларни фаросатли бўлиш, ишни режали олиб бориш, вақтдан унумли фойдаланиш, тежамкор бўлиш, шунингдек, ўзгалар меҳнати, инсон меҳнатининг маҳсули бўлган неъматларни асраб-авайлашга ўргатади.

 

 

 

🔥17.0 K раз просмотрено

Одна идея о “Тексты для изложения по узбекскому языку

Добавить комментарий

55863853