Залолатни юклаб олма!

Маълумки, мамлакатимизда юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, ёт ғоява таъсирларга қарши мустақил иммунитетга эга, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилмоқда.

Ана шундай эзгу ишларни амалга ошириш мақсадида “Зиё” студияси томонидан ёшларни бузғунчи ғоялар моҳиятидан огоҳ этишга бағишланган “Залолатни юклаб олма” фильмининг мактаб-интернатимиз фаоллар залида намойиши ташкил этилди.

Мактаб-интернат директори Суярова С. "Залолатни юклаб олма" видеофильми намойишидан кейин нутқ сўзламоқда

Мактаб-интернат директори Суярова С. «Залолатни юклаб олма» видеофильми намойишидан кейин нутқ сўзламоқда

Биз яшаётган уйимизнинг деразасини вақти-вақти билан очиб, уни шамоллатиб турамиз. Хонага тоза ҳаво билан бирга чанг-тўзон ҳам кириб келади гоҳида. Бу ҳолатда нима қилиш кераклигини яхши биламиз. Худди шунингдек, жамият ривожи учун дунё илм-фани ва янгиликларини қабул қилаётганимизда ҳар хил кўринишдаги ахборот ва маълумотларга дуч келамиз. Шунда унинг рост ёки ёлғонлигини ажрата билиш, информацияни кўр-кўрона қабул қилмаслик талаб этилади. Агар шундай бўлмаса, интернет жамиятга жуда катта зарар келтиради. Бугун глобализация, информацион хуружлар ва кўплаб ножоиз маълумотларнинг турли йўллар билан мамлакатимизга кириб келиб, ёшларимизни ҳар томонлама маънавий жиҳатдан етук қилиб тарбиялаш жараёнларига салбий таъсир кўрсатаётган бир даврда яна ва яна психологик таҳлил қилиш, турли мафкуравий таҳдидлардан муҳофаза этишнинг омиллари ва воситаларини излаб топиш ҳар қачонгидан муҳим масала эканлигини барчамиз бирдек англаб турибмиз.

"Залолатни юклаб олма" видеофильми ўқувчиларга намойиши этилди

«Залолатни юклаб олма» видеофильми ўқувчиларга намойиши этилди

Дарҳақиқат, бугун ёшлар масалалари мамлакат тараққиёти ва равнақи билан бевосита боғлиқ экан, ушбу муҳим вазифаларни ҳал этишда ёшларга таълим ва тарбия бериш, айнан сифатли таълим-тарбия бериш, уларни турли ҳил маънавий, мафкуравий таҳдидлардан асраш ҳар бир давлат олдида турган кун тартибидаги ўта долзарб стратегик вазифалардан бири ҳисобланади. Ҳозирги ахборот асрида борган сари ривожланиб бораётган ахборот технологиялари ҳамда тармоқлари ёшлар учун бу борада катта имкониятлар яратмоқда. Жумладан, уларга дунё ҳамжамияти тажрибасини ўрганишга, илм-фан ютуқлари ва интеллектуал салоҳиятидан баҳраманд бўлишга, қолаверса мамлакатимиз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда унинг нуфузини оширишга қулай бир қатор имкониятлар эшигини очмоқда.

"Залолатни юклаб олма" видеофильми ўқувчиларга намойиши этилди (2)

«Залолатни юклаб олма» видеофильми ўқувчиларга намойиши этилди (2)

Бироқ, шу билан бирга, бу ўз навбатида, ёшларни тарбияси, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида баркамол шахс бўлиб шаклланишларида бир қатор қийинчиликлар туғдириб, ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. “Оммавий маданият” каби енгил-елпи ҳаётни тарғиб этувчи, шахс эгоизмини тарғиб этувчи фильмлар, мусиқа ва клиплар, турли ҳил интернет орқали тарқалаётган маълумотлар, қолаверса суб маданият нафақат бизнинг балки бошқа давлатларнинг ҳам миллий қадриятлари ва миллий ҳаёт тарзига салбий таъсир кўрсатган ҳолда, жамиятда беқарорлик ҳолатларини юзага келишига асос яратмоқда. Охирги йилларда компьютер воситалари орқали амалга оширилаётган ахборот хуружлари ҳақида кўп ёзилмоқда. Бундай хуружнинг ўзига хослиги шундаки, компьютер тармоқлари орқали етказилаётган маълумотларнинг аниқ манзилини билиш анча мушкул бўлади.

Интернет тармоғи орқали борган сари тарғиб этилаётган миллий ва умуминсоният қадриятлар ва аҳлоқ нормаларига мутлоқ тўғри келмайдиган атрофдагиларга зўравонлик, шавқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратлар, турли қўрқинчли ва даҳшатли ўйинлар ёшларимиз онгига салбий таъсир кўрсатиб, уларда зўравонлик ва ахлоқсизлик характерини шакллантирмоқда. Шунингдек, оила каби муқаддас тушунчаларни парчаланиши ва емирилишига олиб келмоқда. Минг афсус-ки, бу каби ҳолатларни таълим муассасалари талаба-ўқувчилар ўртасида содир бўлиши албатта, ачинарли ҳол.

“Ҳозирги кундаги ўйинлар биз билган ўйинлар эмас. Улар аллақочон ҳарбий мақсадларда яратилган ўқув қўлланма шаклига келиб бўлган. Бу билан биз болаларимизни биргина “тепки”ни босиш орқали роҳат олишга ўргатаяпмиз. Афсуски бу реал ҳаётда қандай мудҳиш ҳодисаларни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида уларни тафаккур қилишга ундаётганимиз йўқ”…

"Залолатни юклаб олма" видеофильми ўқувчиларга намойиши этилди (3)

«Залолатни юклаб олма» видеофильми ўқувчиларга намойиши этилди (3)

Тадбир аввалида мактаб-интернат информатика ва ҳисоблаш техникаси ўқитувчиси Ш.Шукуров сўзга чиқиб, ўтказилаётган тадбирнинг мақсади, мазмун моҳияти ҳамда долзарблиги хусусида гапириб ўтди. Шундан фильм намойиши бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан мактаб-интернати директори С.Суярова мафкуравий глобаллашув ва унинг таҳдидлари, глобаллашув жараёнида оммавий ахборот воситаларининг ўрни, ахборот инқилоби, бугун айнан ОАВ орқали ғаразли мақсадларда амалга оширилаётган ташқи ғоявий таъсирлар ва уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, шунингдек бутун дунёни ўргимчак тўридек қамраб олган Интернет тизимининг ёшлар тарбиясига кўрсатаётган таъсири ҳақида фикр мулохазалар билдирди.

Манба: umid.zn.uz
Суратлар муаллифи: Бекташев Р. (Видеофильмни ушбу хавола орқали юклаб олиш мумкин)
🔥34 раз просмотрено

2 идей о “Залолатни юклаб олма!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Расмдаги белгиларни киритинг

*

55863853