Интернет тарихи ҳақида (видео)

Интернет

Интернетнинг яратилиш тарихи компьютерларни бир бири билан боғлаш 1957-йилдан бошланди. У пайтдаги компьютерлар ҳажми катта ва ишлаш принципи ҳам жуда содда эди. 1957-йилдан бошлаб АҚШ мудофаа вазирлигининг илмий тадқиқотлар агентлиги бўлмиш – ARPA (ингл. Advanced Research Projects Agency Network) номли ташкилот ўзаро ахборот алмашишнинг янги усулларини яратишни бошлади. Бу ташкилот ўз олдига ушбу саволга жавоб изларди: Бир нечта компьютерни телефон тармоғи орқали улаш мумкинми? Уларни мақсади, компьютерлар ўртасида маълумот алмашиш тизимини яратиш эди. 1969 – йили январь ойида АҚШ нинг турли жойларида бўлган 4 та компьютер телефон линияси орқали ўзаро боғланди. Орадан 1 йил ўтгач ARPANET номли маълумот алмашиш тармоғи йўлга қўйилди. Бу тармоқ ҳарбий соҳа учун мўлжалланган эди. Кейинчалик бошқа ташкилотлар ҳам бу тармоққа уланди. 1962-йилда бу тармоқни кенгайтириб турли шахарлардаги компьютерлар билан ҳам алоқа ўрнатиш фикри туғилди. Шундан кейин ARPANET тармоғи интернет тармоғига айланди. 1980–йилдан бошлаб интернет тармоғидан ҳар қандай ташкилот фойдаланиш имконига эга бўлди. Шу сабабдан Мудофаа соҳаси учун энди алоҳида компьютер тармоғи тузилди ва унинг номи MILNET деб аталди. АҚШнинг молия вазирлиги ҳам ўзи учун алоҳида MFENET номли компютер тармоғи тузди. АҚШ телефон тармоғи компанияси – АТ&Т томонидан ҳам USENET номли компьютер тармоғи ишлаб чиқилди. 1983-йилда бу тармоққа уланиш учун махсус протокол ишлаб чиқилди ва унинг номи TCP/IP деб аталди. Бу протокол телефон орқали интернетга уланишга имкон беради. Ҳозирда бутун жаҳон бўйича TCP/IP протоколи энг асосий маълумот алмашув протоколи ҳисобланади. 1990-йилдан бошлаб интернет орқали нафақат матн, балки мультимедиа ва тасвирларни жўнатиш имкони ҳам яратилди.

Тим Бернерс-Ли инглиз компьютер олими, Массачусетс технология институтида профессор, интернетнинг ихтирочиси

Тим Бернерс-Ли инглиз компьютер олими, Массачусетс технология институтида профессор, интернетнинг ихтирочиси

1989-йилда Европа Ядровий Тадқиқотлар Ташкилоти CERN (фран. Conseil Européen pour la Recherche Nucléaire) бутунжаҳон ўргимчак тўри лойиҳасини эълон қилди. Бу воқеа Тим Бернерс-Ли томонидан HTML, HTTP ларнинг яратилиши ва CERNда дастлабки веб-саҳифаларни пайдо бўлишидан 2 йил кейин содир бўлди. 1993-йил биринчи интернет браузер – NCSA Mosaic 1.0 пайдо бўлди ва 1994-йилда интернетга оммавий қизиқиш туғила бошлади. 1996 йилдан интернет сўзидан кенг фойдалана бошланди, бироқ у асосан, Бутунжаҳон ўргимчак тўрини англатади.


Интернетнинг яратилиш тарихи ҳақида видео (рус тилида)

-*.flv форматида юклаб олмоқ — 14.69 Mb
-*.flv (оригинал) форматида юклаб олмоқ — 23.04 Mb


Шу билан бирга интернет 10 йил ичида жуда тез тарқалиб кетди, унинг очиқ архитектурага асосланганлиги, бировнинг мулки эмаслиги, марказий бошқарувнинг йўқлиги уни органик ривожланишига сабаб бўлди. ҳозирда интернет инсониятнинг энг катта технологик ютуқларидан бири сифатида тан олинди.

1990-йилда Россияда ҳам интернетга уланиш учун Реалком тармоғи тузилди. Ҳозирда интернет тармоғига уланган компьютерлар сони миллиондан ҳам ортган. Ҳозирда интернетга уланиш усуллари жуда кўп. Спутник тармоғи, оптик толали телефон тармоғи, оддий телефон тармоғи ва бошқа тармоқлар билан уланиш имкони бор.

Ўзбекистонда интернет ривожланиш тарихи

Ўзбекистон Республикасида интернет ривожи бевосита мамлакат тараққиёти билан узвий боғланади. У ўзида замонавий давлат ва аҳоли турмуш тарзига ўзига хос барча босқичларини акс эттиради.

Ўзбекистон Республикасида интернет ривожи бевосита мамлакат тараққиёти билан узвий боғланади. У ўзида замонавий давлат ва аҳоли турмуш тарзига хос барча босқичларни акс эттиради. Ўзбекистонда интернет ривожини қуйидаги асосий даврларга бўлиш мумкин:

1990-йиллар боши. UUCP маълумотлар узатиш тизимида электрон почта орқали маълумот алмашиш имкони пайдо бўлди. Фойдаланувчилар аналог модемлар ёрдамида Москвага ёки бошқа шаҳарлараро қўнғироқни амалга ошира бошладилар. Маълумотлар узатиш тезлиги 1200-2400 bod (бит/с)ни ташкил қилган.

1992-1995 йилларда UUCP маҳаллий провайдери фаолиятини бошлаган. У томонидан кўрсатилаётган хизматлар тезлиги 9600-14400 bod (бит/с)ни ташкил қилган. Шундан сўнг BCC (Бизнес Алоқалар Маркази), CCC ва PERDCA (Silk.org)  провайдерлари ташкил этилган. Sonet электрон тижорат тармоқларига уланиш бошланган.

FidoNet матнли маълумотларни жўнатиш глобал тармоғи ишга тушди. Relcom – илк электрон почта тармоғи ишга тушди. Маълумот узатиш тезлиги 9600 дан 14400 бодгача бўлган аналог модемлар орқали интернет тармоғига уланиш имконияти туғилди. Мазкур хизматлар Naytov, BCC ҳамда Silknet (PERDCA) провайдерлари томонидан кўрсатилган. 1995 йил 29 апрелда «UZ»доменига асос солинди. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг маълумотларини банклараро узатиш тармоғига асос солинди.

1996 йил. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида БМТнинг Ўзбекистонда интернетни ривожлантириш лойиҳаси ташкил этилди. Кейинчалик бу UzNET номи билан танилган. Телекоммуникация бозорида UzPAK компанияси фаолиятини бошлади.

1997-1999 йиллар интернетнинг мисли кўрилмаган ривожланиш даври. Ҳар бир провайдер халқаро интернет тармоғида ўзининг мустақил каналига эга бўлди. Дастлаб Naytov (http://www.naytov.com), Uznet (http://www.uznet.net) ёки Eastlink (http://www.eastlink.uz) каби провайдер-компаниялар фаолият бошлади (1999).

Баъзи бирларида Москвага қадар модемлари, бошқаларида асинхрон спутник каналлари мавжуд бўлган. Ўзбекистоннинг илмий-таълим тармоғи UzSciNet фаолиятини бошлади. Янги интернет провайдерлари ташкил этилди. Интернетдан бир соат фойдаланиш баҳоси 600 сўм (шу даврда Марказий банк курси бўйича бу ўртача 4 долларга тенг маблағ) бўлган. Муайян йўналишлар бўйича технологиялар аналогдан рақамли шаклга ўта бошлади. Naytov ҳамда UzNET провайдерлари фақатгина юридик шахслар учун рақамли модемлар орқали интернет хизматларини кўрсата бошлади. Интернетдан фойдаланиш тарифларини трафикка биноан белгилаш амалиёти бошланди. Интернет тармоғи орқали овозли алоқа ўрнатиш тажрибаси қўлланди. Sarkor Telecom провайдери Radio Ethernet симсиз тармоқ технологиясини жорий қилди. Транс-Осиё-Европа (TAYe) оптик алоқа маълумотлар узатиш тармоғидан фойдаланила бошланди.

1999 йил.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг №52-сон қарори имзоланди. Қарорга мувофиқ халқаро маълумотлар узатиш, шунингдек интернет тармоғига уланиш ЎзААА дан халқаро тармоққа чиқишга ҳуқуқ берувчи лицензияни олиб, Ўзбекистон Республикаси маълумотларни узатиш тармоқлари операторлари (провайдерлари)нинг республика ва халқаро компьютер тармоқларидан, шу жумладан интернетдан фақат «UzPAK» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонасининг ва маълумотларни узатиш миллий тармоғининг техник воситалари орқали фойдаланишига оид белгиланган тартиб белгиланди. “Искра” ҳукумат алоқа тармоғи ва бошқа бир қатор маълумотлар узатиш воситалари орқали халқаро тармоққа чиқиш тўхтатилди. UzNet ускуналари, тармоғи ва ходимлар UzPAK бошқарувига ўтказилди. Барча провайдерларга тармоқларини UzPAK тармоғига бирлаштириш тавсия қилинди. Провайдерлар фаолиятининг қуйидаги жадвали оммалаштирилди: барча трафик шахсий ёки сотиб олинган каналлар орқали ўтказилган, UzPAK каналидан (одатда бу 33600 бит/секундли аналог модем бўлган) заҳира сифатида фойдаланилган. Ўша маҳалда UzPAK хизматлари нархи бошқа провайдерларникидан юқори бўлган. Шундай бўлса ҳам, асинхрон алоқа фойдаланувчилари сони ўсиб борган.

1999-2000 йиллар. БМТнинг Ўзбекистонда интернет тармоғини ривожлантириш бўйича янги лойиҳаси – УЗБ/99/016 (UzSciNet) иш бошлади. Бу гал Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошида академик тармоқ яратиш бўйича иш бошланди. Интернет бозорида қатор Ўзининг мустақил (асосан сунъий йўлдош) каналларига эга бЎлган провайдерлар фаолияти кузатилди. Илк Cisco тармоқ академияси ишга тушди.

2001-2002 йиллар. Ташқи интернет каналларининг ўтказувчанлик салоҳияти 8,5 Мбит/с. дан 18 Мбит/с.гача ошди. Sarkor Telecom илк маротаба TAYe орқали China Telecomга уланди. DialUp хизматлари учун нархларнинг кескин пасайиши кузатилди. “Naytov Internet” бизнеси Buzton компаниясига ўтди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқаро компьютер тармоқларидан фойдаланишни марказлаштиришдан чиқариш тўғрисида”ги 352-сон қарори имзоланди. Унга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 52-сонли қарорида қайд этилган, Ўзбекистон Республикаси маълумотларни узатиш тармоқлари операторлари (провайдерлари)нинг республика ва халқаро компьютер тармоқларидан, шу жумладан интернетдан фақат «UzPAK» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонасининг ва маълумотларни узатиш миллий тармоғининг техник воситалари орқали фойдаланишига оид белгиланган тартиб бекор қилинди. Провайдерлар ҳали ҳам халқаро алоқага уланишни «Ўзбектелеком» АК орқали амалга оширишлари зарур эди.

2003-2005 йиллар. Ташқи интернет каналларининг ўтказувчанлик салоҳияти 32 Мбит/с дан 143,1 Мбит/с гача ошди. DSL орқали Интернет тармоғига уланиш ҳам жисмоний, ҳам юридик шахслар ўртасида кенг оммалашди. Провайдерлар ҳудудларда ҳам интернетга уланиш бўйича хизматларни кенгайтира бошлашди. Интернет тезлиги 64 Кбит/сек.дан 1 Мбит/с.гача ошди. Ойлик абонент тўлови орқали DialUp орқали уланганларга ойлик чексиз тарифлар жорий қилинди. Провайдерлар Callback хизматини жорий қилишди. Ўзбекистон мобил алоқа бозорида Россиянинг Вымпелком (Билайн), МТС, Telia Sonera компаниялари фаолиятини бошлади. Телекоммуникация бозорида IP телефония (Platinum Connect, 2Oxygen, Buzton) компаниялари пайдо бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали – www.gov.uz ташкил этилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 октябрдаги 221-сон қарорига мувофиқ, давлат ва жамоат органлари, фуқаролар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш мақсадида Маълумотларни узатиш миллий тармоғининг фаолият кўрсатишини ва уни ривожлантиришни таъминлаш «Ўзбектелеком» АК зиммасига юклатилди. UZINFOCOM маркази эса Ўзбекистоннинг юқори даражали домени(ccTLD.uz)га администраторлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

www.uz - Қидирув сайти

UZ миллий доменини рўйхатга олувчи 6 та регистратор (Tomas, BCC, Sarkor Telecom, Global Study, TV-Inform ва Arsenal-D) фаолият кўрсатмоқда эди. Ўзбекистон АТ Ассоциацияси, ZiyoNet ахборот таълим тармоғи, компьютер хуружларига тезкор чоралар кўрувчи «UZ-CERT» хизмати, Миллий ахборот-қидирув тизими  WWW.UZ га асос солинди.

2006-2009 йиллар. Ташқи интернет каналларининг ўтказувчанлик салоҳияти 1125 Мбит/с.гача ошди. Биринчи электрон рақамли имзони рўйхатга олиш маркази очилди. Компаниялар GPRS, 3G, Wi-MAX технологиялари асосида симсиз интернет хизматларини кўрсатишни бошладилар. Интернет фойдаланувчилари сони 2 миллиондан ошиб, мобил алоқа фойдаланувчилари 10 миллионга етди. Simus компанияси «UZ» доменининг миллий регистраторига айланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кризисга қарши дастурга киритилган қўшимча инфратузилма объектлари бўйича лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1073-сон қарори асосида 2009 йилгача алоқа ва телекоммуникация объектларини, хусусан миллий ва ҳудудий маълумотлар алмашиш тармоқларини ривожлантиришнинг қўшимча чоралари белгилаб олинди. Мобил алоқа оператори «МТС – Ўзбекистан» мамлакат ҳудудида 4G (4-авлод) мобил тармоғини қуриш бўйича лицензияга эга бўлди.

2010-2011 йиллар. Фойдаланувчилар сони 7,378 млн.га ёки аҳоли миқдорига нисбатан 24 % га теди. Бундан мобил интернетдан фойдаланувчилар 4,119 млн.ни ташкил қилади. Бундан кўриниб турибдики, кўпчилик интернетдан фойдаланишда мобил алоқани маъқул кўради. 2010 йилда Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 3,2 миллионга ошиб, 2002 йил билан солиштирганда ўсиш 23,8 %ни ташкил қилади.

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида интернет фойдаланувчилари сони мунтазам ошиб бормоқда ва мамлакат аҳолисининг 24 %и халқаро тармоқдан фойдаланади. 2010 йил сўнгида интернетдан фойдаланувчи давлат органлари сони 7643 тага етди. UZINFOCOM маркази томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 2010 йилда «.UZ» миллий доменидан рўйхатдан ўтган фаол доменлар миқдори 11 мингтага етган.

2010 йилда TAS-IX да трафик ҳажми 615025,32 ГБайтга етиб, 2009 йилга нисбатан 314,8% га ошган. Ўзбекистонда жадал ривожланаётган компьютерлаштириш ва автоматлаштириш соҳалари интернет тармоғининг алоқа функциясидан кенг фойдаланишга имкон беради.


Фойдаланилган адабиётлар / манбалар:

Internetning yaratilish tarixi
O‘zbekistonda Internet rivojlanishi tarixi

🔥4.9 K раз просмотрено

Добавить комментарий

55863853