Физикадан масалалар тўплами (А.П. Римкевич) - Ta’lim / Образование

Физикадан масалалар тўплами (А.П. Римкевич)

Мактаб физика курсини ўрганиш — физик ҳодасалар ва қонуниятларни тушунибгина қолмай, балки уларни амалда тадбиқ қила билиш ҳам демакдир. Аниқ, алоҳида масалани ҳал қилиш учун физиканинг умумий қоидаларини ҳар қандай қўлланиш физик масала ечиш демакдир. Масалани ечишга киришишдан аввал масаланинг маъносини тушуниб олиш ва унинг асосида қандай физик ходисалар ва қонуниятлар ётганини, унда тавсифланган жараёнларнинг қайсилари асосий эканини ва қайсиларини ҳисобга олмаслик мумкинлигини аниқлаб олишга, лозим.

РимкевичМасалани ечиш учун биз соддалаштирувчи қандай фаразлар киритишимиз лозимлигини билишимиз керак. Масалан, жисмнинг бирор баландликдан тушиш вақтини ҳисоблашда қуйидаги соддалаштиришлар қилинади: жисмни моддий нуқта деб ҳисоблаб, эркин тушиш тезланиши ўзгармас деб қабул қилинади, ҳавонинг қаршилиги ҳисобга олинмайди.

Катталиклар ва физик доимийликларнинг жадвал қийматларидан фойдаланиб, уларнинг қийматлари ечилаётган масаланинг анниқ шартлари билан белгиланадиган аниқлик даражасида яхлитлаш лозим.

Тўпламнинг сўнгги нашри чиққандан буён университетларга кириш имтиҳонлари қабул қилиш тажрибаси кўпгина масалалар, жумладан, янги ташкил этилган факультетлар (ҳисоблаш математикаси ва кибернетика, тупроқшунослик факультетлари)да берилган масалалар билан бойитилди. Китобнинг учинчи нашрида бу материаллар ҳисобга олинди, китобни қайта ишлашда ундан кенг фойдаланаётган тайёрлов бўлимлари ва курслари тингловчиларининг истакларини ҳисобга олган ҳолда баъзи масалаларнинг ечимлари олиб ташланиб, фақат жавоблари қолдирилди. Бундан мақсад ўқувчиларни мустақил ишлашга ўргатишдир. Китобда фақат фойдаланувчилар учун керак бўладиган асосий масалаларнинггина муфассал ечимлари қолдирилди. Бундан ташқари тўпламга кейинги йилларда унивеситетларнинг турли факультетларида берилган 300 га яқин янги масала киритилди. Муаллифлар китобнинг янада яхшиланишига қаратилган мулоҳазалар учун олдиндан миннатдорчилик билдирадилар.

Муаллифлар


Физикадан масалалар тўплами

Муаллиф: Андрей Павлович Римкевич
Нашриёт: Тошкент «Ўқитувчи»
Таржимон: Ғ.Обидов
Йил: 1987
Ҳажми: 212 бет
Файл тури: pdf
Файл ҳажми: 9,9 мб
Файл манбаси: www.ziyouz.com

 

Физикадан масалалар тўплами (Римкевич)

 


🔥19.9 K марта кўрилди

Leave a Reply