Мустақил ўрганувчилар учун корейс тили дарслиги

Korean languageКоре́йс тили — корейсларнинг тили. Олтой тилларига, баъзан тўнгусманжур тилларига киради, деб тахмин қилинади. КХДРнинг ҳамда Корея Республикасининг расмий тили. Бу тилда 78 млн. киши сўзлашади. Унинг генетик жиҳатдан бошқа тиллар билан боғлиқлиги аниқланмаган. Корейс тилининг шимолий-шарқий, шимолий-ғарбий, марказий, жанубий-шарқий, шимолий ва жанубий шевалари бор. Корейс тилида 40 фонема (19 ундош, 21 унли) мавжуд. Морфологик жиҳатдан агглютинация ривожланган. Феъл замонлари ҳозирги, 2 ўтган ва 2 келаси замон шаклларидан иборат. Сон категориясида бирлик ва кўплик шакллари фарқланмайди. Нисбат категорияси ҳамма феълларга хос эмас.

Лексикасида хитой тилидан, санскрит, мўғул ва баъзан Европа тилларидан ўзлашган сўзлар бор. Корейс тили 1993 йилгача «стандарт тил», 1966 йилда «маданий тил» (мунхвао) деб аталган. Бу тилнинг 2 тури ҳам КХДР ҳамда Корея Республикасида қўлланиб келинади. КХДРда корейс ёзуви, Корея Республикасида хитой-корейс аралаш ёзуви қўлланади.

Миллий номи: 한국어, 조선어, 조선말 韓國語, 朝鮮語, 朝鮮말
Мамлакатлар: КХДР, Жанубий Корея, Хитой, Япония, АҚШ, Россия
Расмийлик ҳолати: КХДР, Жанубий Корея, Хитой (Сзилин)
Минтақавий тил: Яньбянь-Корея автоном округи
Бошқарув ташкилоти: Жанубий Кореяда — Корейс тили Миллий институти
Сўзлашувчиларнинг умумий сони: 78 млн.
Рейтинг: 11
Ҳолати: тирик
Бўлим: Евроосиё тиллари
Алифбоси: ҳангул, ҳанжа


Корейс тили алифбоси

new hanguel
Корейс тили алифбоси

Корейс тилининг ҳамма ҳарфлари қоида асосида теппадан пастга чапдан ўнгга қараб ёзилади:

Корейс тилида харфларнинг ёзилиш қоидаси

Корейс тилида ҳаммаси бўлиб 40 та ҳарф бор, улардан 21 тасини унлилар  — 

Корейс тилида унли харфлар

19 таси эса ундошлар — 

Корейс тилидаги ундош харфлар

Корейс тилида сонлар қуйидагича ёзилади:

 1-하나            11-열하나
2-둘               20-스물
3-셋               30-서른
4-넷               40-마흔
5-다섯            50- 쉰
6-여섯            60-에순
7-일겁           70-일흔
8-여덜           80-여든
9-아홉           90-아흔
10-열

Корейс тилида ҳафта кунлари қуйидагича ёзилади:


Душанба —월요일
Сешанба —화요일
Чоршанба —수요일
Пайшанба —목요일
Жума —금요일
Шанба —토요일
Якшанба —일요일

🔥23.9 K марта кўрилди

4 thoughts on “Мустақил ўрганувчилар учун корейс тили дарслиги

Fikr bildirish

55863853