Амир Темур ҳақида қанчалик билимга эгасиз? (20 тест)

Амир Темур — инсоният тарихидаги энг қатъиятли шахслардан биридир. Турли манбаларга таянган ҳолда, у ҳақидаги билимларимизда ҳам ҳукмдор, зобит, саркарда, ҳам жангчи сифатида гавдаланади. Амир Темур тарих саҳифаларида Александр Македонский, Дарий Первый, Юлий Цезарь каби йирик саркардалар билан бир қаторда туради.

 

amir-temur

Амир Темур ҳақида нималарни биласиз? Ўз билимингизни синаб кўринг.


1. Амир Темурнинг 3 йиллик уруши нечанчи йил бошланган?
2. «Темур тузуклари» неччи қисмга бўлинади?
3. Амир Темур давлатида, давлат бошқаруви неччига бўлинган ва улар қайсилар?
4. 1386-1405 йилларда Амир Темур элчилар билан алмашган Миср султони ким эди?
5. «Буюк ҳукмдор Амир Темурнинг ҳаёти» (Magni Tamerlanis Scytherum Imperatoris Vita) асарининг муаллифи ким?
6. Амир Темур биринчи бўлиб қўшинини 7 қисмга бўлганлиги ҳақидаги маълумотни ким ёзиб қолдирган?
7. Амир Темур қайси шаҳарда мадраса қурдирган?
8. Амир Темур Хитойга юришни қачон бошлаган?
9. Боязид устидан қозонилган буюк ғалаба билан Амир Темурга ўз муборакномасини юборган Франция қиролини аниқланг.
10. Амир Темур Ҳиндистонга нечанчи йили юриш килади?
11. Амир Темур неччи йил давомида ҳукмронлик қилган?
12. Халқаро Амир Темур жамғармаси нечанчи йилда ташкил этилган?
13. Амир Темур Испанияга кимни элчи қилиб жўнатган?
14. Амир Темур хоки пойи қуйилган Гўр-Амир мавзолейи ... шаҳрида жойлашган.
15. Амир Темур неччи ёшидан ҳарбий ўйинлар билан шуғулланган?
16. Амир Темур нечанчи йилда Анкара жангида қатнашади?
17. Қайси жангдан кейин Амир Темурга «Европа ҳалоскори» номи берилган?
18. Амир Темур ва Тўҳтамишхон билан бўлган сўнгги жанг қачон ва қаерда содир бўлган?
19. Амир Темур ва Тўхтамиш ўртасидаги ҳал қилувчи жангда Амир Темур қўшини қандай усулни қўллаган?
20. Амир Темур яшаган йилларни белгиланг.

 


🔥47.6 K марта кўрилди

2 thoughts on “Амир Темур ҳақида қанчалик билимга эгасиз? (20 тест)

Fikr bildirish

55863853