Она тили ва адабиёт фанидан онлайн тест

Она тили — ҳар бир элатнинг, халқнинг, миллатнинг ўз тили. Она тили луғат таркиби, асосан, шу тилга мансуб халқнинг турмуши, маданияти ва анъаналарини ифодалайдиган сўз ва тушунчалардан иборат бўлади. Она тили тараққиёти ҳар бир элат, халқ ва миллатнинг ижтимоий ривожланиши билан узвий боғлиқдир.


ona-tili-adabiyot-fanidan-test-savollari

Ушбу саҳифа орқали она тилида ўз билимингизни синаб кўришингиз мумкин. Омад сизга ёр бўлсин!

1. Қайси қаторда зидлов боғловчилари берилган?
2. Абдулла Қаҳҳорнинг «Ўғри» ҳикоясидаги «ўғрилар» кимлар?
1) Элликбоши; 2) Қобил бобо; 3)Амин; 4) Пристав
3. Абдулла Қаҳҳорнинг «Даҳшат» ҳикоясида қаер «Тириклар гўристони» дея таърифланган?
4. Бош келишикдаги сўзлар билан қўлланадиган кўмакчилар қаторини аниқланг.
5. Эрнест Сетон-Томпсон қайси асари учун АҚШнинг «Эллиот» олий даражали олтин медалига сазовор бўлган?
6. Қайси гапдаги модал сўз фикрнинг тартибини билдиради?
7. Эрнест Сетон-Томпсоннинг «Ёввойи йўрға» асари сўнгида қора йўрғанинг тақдири қандай якун топди?
8. Шеърий санъатламинг қайси бири арабча «шахслантириш» деган маънони англатади?
9. Модал сўзлар гапда кўпинча қайси вазифада келади?
10. Қайси қаторда жўналиш келишигидаги сўзлар билан қўлланадиган кўмакчилар берилган?
11. Кўксимдаги севинч шунча зўр,
Думалайман майсада танҳо Гоҳ тентираб, кетаман узоқ,
Еми қучиб, ўпаман гоҳо.
Шеърдаги боғловчининг турини аниқланг.
12. «Табиат... уч олам (рассомлик, бадиий адабиёт ва илм) нуқтайи назаридан келиб чиқиб акс эттирилади».
Эрнест Сетон-Томп-сон табиатни қайси соҳа вакили бўлиб тасвирлайди?
1) рассом; 2) ёзувчи; 3) олим
13. Қайси қаторда соф боғловчи берилган?
14. Абдулла Қаҳҳор асарлари тўғри саналган жавобни топинг.
15. Чиройлидир гўё ёш келин,
Икки дарё ювар кокилин,
Қорли тоғлар турар бошида,
Гул водийлар яшнар қошида.
Шеърдаги юкламанинг тури қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
16. «Юлдузлар афсонаси» шеърида Етти қароқчи юлдузи қайси юлдузнинг қизини ўғирлайди?
17. Абдулла Қодирий «Меҳробдан чаён» романида «меҳробдаги чаёнлар» деб кимларни назарда тутган?
18. -ми, -чи, -а (-я) қўшимчалари юкламанинг қайси турига киради?
19. «Даҳшат» ҳикоясида қандай фикр илгари сурилган?
20. Қайси қатордаги модал сўзлар хулоса маъносини билдиради?
21. «Агар менинг устимдан қўрқоқ деб яна кулсангиз, энди аждарни тутиб келаман».
Ушбу сўзлар қайси асар қаҳрамони тилидан айтилган?
22. Кўнгил, сен мунчалар нега Кишанлар бирла дўстлашдинг?
На фарёдинг, на додинг бор, Нечун сен мунча сустлашдинг?
Шеърдаги боғловчининг турини аниқланг.
23. Қайси қаторда вазифадош модал сўзлар берилган?
24. А.Қаҳҳорнинг «Даҳшат» ҳикояси қаҳрамони Унсинга бир одамчалик ёрдам берган жумла қайси қаторда берилган?
25. Абдулла Қодирийнинг «Меҳробдан чаён» романида Хон томонидан Анвар ўлимга буюрилган лавҳада кимнинг хатти-ҳаракатини жасорат сифатида баҳолаш мумкин?

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг

🔥36.6 K марта кўрилди

Leave a Reply