Kundalik: Ўқитувчи синф журналини ўз вақтида тўлдиряптими? Ҳисоботни қандай кузатиш мумкин?

Kundalik тизимида фан ўқитувчиси синф журналини ўз вақтида тўлдиряптими? Ҳисоботни қандай кузатиш мумкин? Синф журналини тўлдириш фоизингиз жуда кам чиқмоқса, нималарга эътибор бериш зарур? Ушбу саҳифада ушбу саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.


kundalik.com-yoriqnoma

«ЭЖК бўйича статистика: Мактаб» ҳисоботи  маълум бир вақт оралиғида таълим муассасасида дарсларни режалаштириш ва тўлдиришни кузатиш ва таҳлил қилиш имконини беради.

Ҳисобот тузиш учун қуйидагиларни танлашингиз керак:

  • ўқув йили;
  • вақт оралиғи;
  • кўрсатгичларнинг қуйидаги параметрлари:
    • мавзуларни тўлдириш фоизи;
    • уй вазифаси бўйича дарслар фоизи;
    • режалаштиришни юритиш;
    • журнални юритиш;
    • журнални ўз вақтида юритиш.Кўрсатгичларнинг қуйидаги қийматлари бўлиши мумкин:
    • «ҳоҳлаган» – кўрсатгич бўйича журнални юритиш фоизи (100 дан 0 фоизгача) бўлган барча ходимлар;
    • «100%» – журнални юритиш бўйича 100 фоиз бўлган ходимлар;
    • «0%» – журнални юритиш бўйича 0 фоиз бўлган ходимлар.

Кейин «Ҳисоботни яратиш» тугмасини босишингиз керак.

Ҳисобот қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган жадвал шаклида кўрсатилади:

Жадвал №1

  • таълим муассасасининг номи;
  • У / В топширилган дарсларнинг умумий %;
  • ўз вақтида берилган УВ билан дарсларнинг умумий %;
  • мавзуларни тўлдиришнинг умумий %;
  • режалаштиришнинг умумий %;
  • белгилар киритилган журналларнинг умумий сони;
  • журнални юритиш бўйича умумий %;
  • журнални ўз вақтида юритиш бўйича умумий %.

Жадвал №2

  • барча ўқитувчиларнинг исм фамилиялари;
  • ўқитувчининг У / В топширишлан дарслари %;
  • ўқитувчи бўйича ўз вақтида берилган УВ билан дарсларнинг %;
  • ўқитувчи мавзуларини тўлдириш бўйича %;
  • ўқитувчининг дарс режалаштиришини олиб бориш %;
  • ўқитувчининг баҳолар ва давоматлар киритилган журналларнинг сони;
  • ўқитувчининг журнал юритиш бўйича%;
  • ўқитувчининг журнални ўз вақтида юритиш бўйича %.

 

oqituvchi-hisoboti-otchyot-uchitelya

 

Кўрсаткичларни ҳисоблаш учун қуйидаги формулалар қўлланилади:

  • У / В топширилган дарслар % = ( У / В топширилган дарслар сони) * 100 / (танланган вақт оралиғидаги дарслар сони).

‼️Эслатма: ҳисоботда ҳисобот давридаги фанлар бўйича биринчи дарслар ҳисобга олинмайди, чунки ҳисобот давридаги биринчи дарс УВга эга эмас. Шунингдек, нима учун «У / В топширилган дарсларининг %» параметри 100 фоизга тенг бўлмаслиги мумкин.

📌 «У / В топширилган дарслар %» параметрида уй вазифасини бажариш муддати ва муаллифлик бўйича ҳисобга олинади.

  • УВ ни ўз вақтида бериш = (ўз вақтида берилган УВ билан ўтказилган барча дарсларнинг сони) / (барча дарсларнинг сони) * 100.

❗️ Диққат: “УВ ўз вақтида бериш” кўрсатгичида уй вазифаси Берилган дарс, яъни дарс жадвали бўйича кейинги дарслар текширилади.

  • Мавзуларни тўлдириш % = (мавзулар ёзилган дарслар сони) * 100 / (танланган вақт оралиғидаги дарслар сони).
  • Режалаштиришни юритиш = (камида битта УВ топширилган ёки дарс мавзуси тўлдирилган дарслар сони) * 100 / (танланган вақт оралиғидаги дарслар сони).
  • Баҳолар киритилган журналлар сони = ўқитувчининг ҳисобот даврида камида битта баҳо, давомат белгиси, дарс учун камида битта шарҳ ёки дарс ўтказилгани ҳақида тасдиқ белгиси киритилган журналларининг сони ва ўқитувчи тўлдириши керак бўлган журналларнинг умумий сони.
  • Журнални юритиш = (танланган ҳисобот даврида камида битта баҳо, давомат белгиси, дарс учун шарҳ ёки дарс ўтказилгани ҳақида тасдиқ белгиси киритилган дарслар сони) * 100 / (танланган вақт оралиғи учун дарс жадвалига киритилган дарслар сони).
  • Журнални ўз вақтида юритиш = (дарслардаги баъзи ишлар учун ўз вақтида киритилган баҳолар сони, давомат белгилари, дарслардаги шарҳлар) * 100 / (вақт оралиғидаги киритилган баҳолар ва белгилар, давомат белгилари, дарслардаги шарҳларнинг умумий сони).

‼️Эслатма: кўрсаткичларни ҳисоблашда режа бўйича дарслар ва ўтказилган дарслар ҳисобга олинади, уларнинг ҳақиқий санаси ҳисобот даврига тўғри келади. Бекор қилинган дарслар ҳисоботга киритилмайди.

Ҳисоботнинг кўриниши: барча ходимлар учун.

манба



🔥13.3 K марта кўрилди

Leave a Reply