Ўқувчилар учун диктантлар тўплами (2-8 синф) - Ta’lim / Образование

Ўқувчилар учун диктантлар тўплами (2-8 синф)

Диктант (лотинчадан dicto — айтаман) — билимларни мустаҳкамлаш ва синовдан ўтказиш, ўқувчиларнинг тил билан боғлиқ маҳоратини ошириш учун қўлланиладиган ёзма иш турларидан бири. Диктант имло ва тиниш белгиларини ўқитишда кенг қўлланилади. Диктантнинг бир неча турлари мавжуд.

sbornik_diktantov_diktant_ruchka_tetrad_daftar_230

Диктант ва унинг турлари

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларнинг ёзма ва оғзаки нутқини ўстиришда, ёзма нутқнинг саводли ва тўғри бўлишида диктантларнинг аҳамияти катта. Ўқувчининг эшитиб идрок қилинган сўз, гап, матнни ёши диктант ҳисобланиб, ўқувчи диктант ёзаётганда хато қилмаслик учун имло ва тиниш белгиларининг ишлатилишига доир қоидаларга амал қилишга ҳаракат қилинади.

Дарҳақиқат, диктант вазифасига кўра асосан икки турга ажратилади:

  1. Таълимий диктант;
  2. Назорат диктант.

 

Таълимий диктант

Таълимий диктантлар ўрганилаётган мавзу юзасидан ҳар бир дарснинг 5-10 дақиқаси давомида ва баъзан тўлиқ дарс жараёнида ўзлаштирилган билимни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилади.

Шуни таъкидлаш лозимки, таълимий диктант ўтказилиш ва бажарилиш усулларига кўра бир неча турга ажратилади:

  • таъкидий диктант;
  • сайланма диктант;
  • эркин диктант;
  • луғат диктант;
  • расмли диктант;
  • ижодий диктант;
  • изоҳли диктант каби турларига.

 

Назорат диктант

Назорат диктанти ўқувчиларнинг яқинда ёки илгари ўрганилиб, машқлар билан мустаҳкамланган билимларни ўқувчилар қай даражада ўзлаштирганликларини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Назорат диктантлар асосан ҳар чорак охирида, баъзан билимлар ўрганилгандан сўнг ҳам ўтказилиб турилади. Назорат диктанти шуниси билан муҳимки, ўқувчиларнинг диктант ёзиш жараёнида йўл қўйилган хатолари чуқур таҳлил қилинади, уларни бартараф қилиш усуллари белгиланади. Шу жиҳатдан назорат диктантнинг таълимий аҳамияти катта.

 

 

 

 

 


Leave a Reply