Бу йил нечанчи йилда туғилган болалар 1 синфга қабул қилинади? - Ta’lim / Образование

Бу йил нечанчи йилда туғилган болалар 1 синфга қабул қилинади?

Бу йил нечанчи йилда туғилган болалар 1-синфга қабул қилинади? Ушбу саволга Халқ таълим вазирлиги жавоб берди.

6_yoshdan_maktabga_230

Ўзбекистон Республикаси 2020 йил 23 сентябрдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири 9-моддасига мувофиқ умумий ўрта таълим ташкилотларининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

2022/2023 ўқув йилида 1-синфга чиқадиган болалар 2022 йилнинг 31 декабрига қадар етти ёшга тўладиган бўлиши, яъни 2015 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган бўлиши лозим.

Leave a Reply