Таътил муддати мактабнинг педагогик кенгаш қарори асосида белгиланади. Бу ҳақда Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги эслатди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда умумий ўрта таълим мактабларида 1-синф ўқувчиларига қўшимча таътил белгиланиши назарда тутилган. Бу ҳақда Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова эслатиб ўтди.
Низомга кўра, 1-синф ўқувчилари учун феврал ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил берилади. Таътил муддати мактабнинг педагогик кенгаш қарори асосида белгиланади.