Янги ўқув йилидан янги фан жорий этилади

2021-2022 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида янги фан жорий этилади. Бу ҳақда Халқ таълим вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази хабар берди.


Эндиликда барча умумтаълим мактабларида 1-6-синфлари учун мўлжалланган ҳамда бир нечта фан: кимё, география, биология ва физика фанларининг бошланғич тушунчаларини ўзида бирлаштирган Табиий фанлар дарслари йўлга қўйилади.

2021-2022- ўқув йилидан бошлаб Табиий (Science) фанларнинг 1-2-синф дарсликлари мактабларга жорий этилди.

🔥3.5 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853