Мактаб ўқувчиларининг ўқув юкламалари камайтирилди - Ta’lim / Образование

Мактаб ўқувчиларининг ўқув юкламалари камайтирилди

Умумтаълим мактабларида таълим шароитлари ва санитария-эпидемиология талабларга мувофиқ ҳафталик ўқув юкламалар максимал даражада камайтирилди.

Маълум қилинишича, 1-синфлар учун — дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 2 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар — технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади). 1-синфлар учун дарс соатлари 1 ҳафтасига 22 соатдан ошмаслиги керак.

2 — 4-синфлар учун — дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 4 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар — технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади);

5 — 9-синфлар учун — дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак;

10 — 11-синфлар учун — дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак;

Бир йил давомида ўқув ҳафталиги 1-синфлар учун — 33 ҳафта, 2 — 11-синфлар учун 34 ҳафтадан ошмаслиги лозим.



Leave a Reply