Коллеж ва техникумларда тўлов-контракт оширилмайди

Коллеж ва техникумларда тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди, дея хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати.

Коллеж ва техникумларда тўлов-контракт оширилмайди

Қайд этилишича, профессионал таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчиларга қулай шароитлар яратиш, уларнинг ота-оналарини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамда аҳоли тўлов қобилиятини инобатга олган ҳолда, истисно тариқасида, коллеж ва техникумларда 2022/2023-ўқув йили учун барча босқичдаги ўқувчиларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорлари 2021/2022-ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади.

Маълумот учун: жорий йил коллеж ва техникумларга кундузги таълим шакли бўйича 15 815 нафар ўқувчи давлат гранти асосида қабул қилинди.

Шунингдек, профессионал таълим муассасаларига ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчилар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари белгиланган тартибда қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.



🔥1.5 K марта кўрилди

Leave a Reply