Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича ноябр ойида бўлиб ўтадиган тест синови саналари эълон қилинди.
Унга кўра тест синовининг ёзма қисми 25-26 ноябр кунлари, гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари эса 27 – 30 ноябр ва 1, 4-7 декабр кунлари бўлиб ўтади.
Талабгорлар имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини my.gov.uz сайтининг “Менинг аризаларим” бўлимидан билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин.
❕ Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида бир соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) билан келишлари сўралади.
Изоҳ: Тест синови натижалари Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ имтиҳонлар якунлангандан сўнг бир ҳафтада эълон қилинади.