Дунё ажойиботларга тўла. Турли хил сохаларда учрайдиган ноанъанавий воқеалар ва маълумотлар билан танишамиз.
- Зилзилаларни башорат қилиш усули ҳалигача йўқ.
- Ёпиқ идишда сақланадиган асал юзлаб йил айнимай туради.
- Chupa chups рамзини Салвадор Дали (тасвирда) ижод этган.
- Айбсизлик презумпсиясига биноан киши ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас.
- Ахборотни яширишга уриниш унинг кенг тарқаб кетишига олиб келиши мумкин.
- 1849-йили сенатор Давид Атчисон фақатгина 1 кунга АҚШ президенти лавозимини ўтайди, шунда у бу куннинг асосий қисмини… ухлаб ўтказади.
- Мисрда жала 200 йилда бир маротаба қуяди.
- Пётр IIнинг бўйи тахминан 213 см ни ташкил этган.
- Очиқ кўзлар билан акса уриш МУМКИН!!! Бу исботланган! Шунчаки, илгари ҳеч ким буни исботлаш учун ҳаракат қилиб кўрмаган. Бунинг сабаби кўзлар чаноғидан чиқиб кетади, деган «сафсата» бўлган. эндиликда эса бу бир ёш ҳаваскор томонидан исботланиб, анча йиллик «анъана»ни бузди!
- Аёллар эркакларга қараганда 2 марта кўп киприк қоқишар экан.
- Сиёҳ билан тўлдирилган кўл — Жазоирда мавжуд. Бу кўлнинг суви билан қоғозга ёзса бўлади.
- Инсонда 20 та сут тиши бўлади.
- Ямал яриморолининг номи ненец тилидан «ернинг охири» деб таржима қилинади.
- Бутун дунёда фақат Ўзбекистон билан Лихтенштейн давлатлари, ўзлари океан соҳилига эга эмаслар ва уларнинг қўшни давлатлари ҳамда океан соҳилисиздир.
- Ўзбекистон дунёдаги иккинчи энг катта пахта экспортчисидир.
- Ўзбекистонинг ҳамма қўшни давлатларнинг номлари «стон»га битади.
- Марсга ҳали инсон қадами етмаган бўлса-да, ушбу сайёранинг ўз байроғи бор.
- Ҳар йили 14 мартда Пи куни нишонланади. Чунки Америка имлосига кўра бу сана 3.14, деб ёзилади.
- Боливияда профессионал денгизчилар тайёрлайдиган махсус мактаб бор. Шуниси қизиқки, Боливиянинг денгизга чиқиш йўли йўқ.
- Француз математиги, Галоис назарияси муаллифи Éваристе Галоис (тасвирда) 20 йил умр кўрган.
- Тенниснинг оёқда ўйналадиган тури ҳам бор ва у Футболтеннис деб аталади.
- Қуёш тизимидаги энг баланд тоғ Марсда бўлиб, унинг баландлиги 27 километрга тенг.
- AC/DC гуруҳи шарафига Сидней ва Мадрид шаҳарларида кўчалар номланган.
- Ҳозирги АҚШ Президенти Барак Обама шарафига лишайникларнинг бир тури номланган.
- Камбоджада қовурилган ўргимчак таоми машҳур.
- Энг қиммат спортчи профессионал бейсболдадир.
- Бизгача етиб келган энг эски кинофильм 2 сония давом этади.
- Баъзи маҳсулотлар атайин омонат қилиб ишлаб чиқарилади.
- Америкалик рок мусиқачи Jimi Hendrix Лондондаги «Samarkand» меҳмонхонасида вафот этган.
- Microsoft компаниясининг асосчиларидан бири Билл Гейтс давлатининг ярмидан ошиғини хайрияга ажратган.
- Ўрта Осиё мамлакатлари ҳақида манга чизилган.
- Ўзини қобилиятли деб ўйлайдиган киши аслида қобилиятсиз бўлиши мумкин.
- Футбол тўпининг (тасвирда) анъанавий оқ-қора ранги у оқ-қора телевизион экранларда кўриниши учун шундай бўялгани туфайлидир.
- Сербиялик VesnaVulović 10 километр баландликдан йиқилиб, тирик қолган.
- Ойда Мирзо Улуғбек номидаги кратер мавжуд.
- Спортнинг шахмат ва бокс турлари қўшилишидан пайдо бўлган шахбокс ўйини бўйича жаҳон чемпионатлари ўтказилиб турилади.
- Сайёрамиз ядроси таркибидаги барча олтинни ташқарига чиқаришнинг имкони бўлганида эди, бутун қуруқлик сиртини ярим метр қалинликдаги олтин қоплаган бўларди.
- Ўрдакнинг овози акс садо бермайди.
- Чумолиларнинг бир тури Google шарафига номланган.