Хорижий давлатларнинг мутахассислик ҳужжати бизга тўғри келадими? Кейинчалик ишга жойлашиш масаласида муаммолар юз бермаслигига ким кафолат беради? Мавзу юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат Тест Маркази мутахассисларига юзландик.
Маълумот
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида»ги Низом асосида хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш амалга оширилади.
Сабаб
— Хорижий давлатларда таҳсил олганлик тўғрисидаги ҳужжатни нострификациялаш зарурияти қанчалик муҳим?
— Чет эл мамлакатлари ўқув масканларида таълим олганлигингизни билдирувчи ҳужжат нострификацияланганлик тўғрисидаги гувоҳнома билан биргаликда тақдим этилганида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний кучга эга бўлади. Демак, мутахассислик бўйича фаолият юритиш учун нострификациялаш муҳим.
Ҳолат
— Тўғридан-тўғри нострификация қилинадиган ҳужжатлар ҳам борми?
— Агар талаба кооперация ёки мақсадли ўқитиш асосида хорижий давлатда таълим олган бўлса, ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш тўғридан-тўғри текширувсиз амалга оширилади.
Муддат
— Хорижий давлатларнинг қайси муддатдан бошлаб берилган таълим тўғрисидаги ҳужжати нострификация қилинади?
— Юқорида қайд этилган Низомга кўра хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги 1992 йил 1 январдан сўнг берилган ҳужжатлар нострификацияланиши лозим.
Жараён
— Чет эл дипломини ностирфикациялаш учун қандай ҳужжатлар керак? Мурожаат муддатининг кўрилиши-чи, узоқ давом этадими?
— Низомда белгиланган тартибга кўра, талабгорлар маълумот тўғрисидаги ҳужжат ва уни иловасининг асл нусхасини ҳамда ушбу ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тасдиқланган таржималарини тақдим этади. Ариза берувчининг мурожаатини кўриб чиқиш муддати эса барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб бир ой этиб белгиланган. Ўқув режаларидаги тафовутларни топшириш ёки махсус синовлардан ўтиш вақти мазкур белгиланган муддатга кирмайди.
Нархи
— Таълим ҳужжатини нострификациялаш учун давлат божининг миқдори қанча?
— Тўлов миқдори энг кам иш ҳақи миқдорида белгиланган.
Имконият
— Махсус синовдан ўтолмаган тақдирда қайта имтиҳон топшириш мумкинми?
— Давлат тест марказининг расмий веб сайти (www.dtm.uz)да хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш бўйича ўтказиладиган махсус синовлар жадвали ҳар йили расман эълон қилиб борилади ва маълумотлар жойлаштирилади. Агар махсус синовдан ўтолмасангиз, махсус синовларни ўтказиш жадвалидан ўзингизга маъқул кунни танлаб, имтиµондан камида бир ҳафта олдин давлат тест марказига қайта мурожаат қилишингиз мумкин.
Таҳсил тури
— Сиртқи шаклда таҳсил олганларнинг ҳужжатлари нострификация қилинадими?
— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги 294-сонли қарорига биноан, 2004-2005 ўқув йилидан эътиборан олий таълим муассасаларининг сиртқи бўлимларига талабалар қабул қилиш тўхтатилган. Шу муддатдан кейин сиртқи шаклда ўқишга кириб, олинган дипломлар нострификация қилинмайди.
Эътироз
— Қайси вазиятларда чет эл давлатлари олий ўқув юртлари томонидан берилган диплом нострификация қилинмайди?
— Низомда маълумот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилмаган таълим шаклида олинган бўлса, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларнинг эквивалентлиги тўғрисида салбий хулоса қабул қилиниши белгиланган. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикасида амалда бўлмаган таълим шаклида ўқиб олинган дипломлар нострификация қилинмайди.
Вазият
— Агар талаба хорижий давлатнинг ўзида таълим олиб қайтса, унинг таҳсил олганлик тўғрисидаги ҳужжати нострификация қилинадими? Хусусан, ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича?
— Таълим муассаси давлат томонидан тан олинган бўлса, диплом нострификация учун қабул қилинади. Шу жумладан, ҳуқуқ йўналиши бўйича хорижий давлатда ўқиб олинган ҳужжатлар ҳам Низомда белгиланган тартиб асосида кўриб чиқилади.
Мурожаат
— Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритаётган хорижий ўқув юртларининг филиаллари томонидан бериладиган диплом масаласи-чи?
— Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таълим фаолиятини амалга ошириш учун тегишли рухсатномага эга бўлган хориж уневерситети ёки институти дипломи Республикамиз ҳудудида тўғридан-тўғри тан олинади.
Qozogistonda sirtdan oqiganman universitetda Uzbekistonga osha diplom otadimi
Mейрбек дипломингиз нострификация қ илиниши керак. Давлат Тест Марказига мурожаат қилишингиз керак, батафсил маълумотни улар беришади.
узбекистон республикасида амалда булмаган талим шаклида укиб олинган дипломлар хам нострификация килинмайди,, бу дегани агар мен россия давлатида кечки (очно-заочно, вечерная группа) да тахсил олсамхам нострификация килинмайди, шундайми?
чунки узбекистонда факат кундузги булимлар бор холос,
Ассалому алайкум мен Қозоғистоннинг Ал Форобий университетига хужжат топширдим уша дипломни ўзимизда нострификация қилишнинг иложи борми агар бўлса нархи қанча бўлиши хақида маълумот бериб юборсангиз илтимос.
Мен козогистонда коммерчески университет та укиман бу узбекистонга утадими 3 йиллик диплом утадими козогимтонда колледж укиганларга 3 йил екан
Ассалом. Мен Россияда заочно технологический университетда укийман.экономический факультетта. Узбекистонда шу диплом утадими. Илтимос жавоб беринг