Англия ва Корея тадқиқотчиларининг фикрича, боланинг асабий ва агрессив бўлиши билан компьютер ўйинларини ўйнаш орасида узвий боғлиқлик бор экан.
Тадқиқотлар шуни аниқладики, компьютер ўйинларини ўйнаётган боланинг яхши ривожланмаган психикаси жуда катта зарар кўрар экан. Ўйинларда қийинчиликлардан ўтиш шартлари бўлса, бу болада агрессияни ривожлантирар экан. Ҳатто оддий ТЕТРИС ўйинида ҳам бир поғонадан иккинчи поғонага ўтиш шартлари мавжуд бўлиб, болани асабий қилиши аниқланди. Баьзи ота-оналар компьютер ўйинлари орқали бола ривожланади деб, унга махсус ўйинлар ҳам олиб берадилар. Афсус бу нотўғри ёндашув. Боланинг ривожланиши учун 5 ҳиссиёт жалб этилиши керак. Кўриш, тегиш, ҳидлаш, эшитиш ва таътиб кўриш. Компьютер ўйин ўйнаш давомида бу ҳиссиётлардан биронтаси ҳам жалб этилмайди. Ҳатто кўриш ҳам бу ерда пассив жалб этилган, кўриш давомида бола бир нарсани кўриб туриб ўрганмай, ўйин давомида сурат алмашинувини идрок этади холос.
Натижада компьютер ўйинлари нафақат болани ақлий ривожлантирмайди, балки биринчидан, уларнинг психиасига салбий таьсир кўрсатса, иккинчидан болани асабий қилар экан.
Кореяда интернет ва компьютер ўйинлари жуда ривожланган ҳисобланади. Корея олимлари ўйин ўйнаётган бола мияси билан китоб ўқиётган бола миясини махсус аппаратлар ёрдамида ўргандилар. Китоб ўқиш давомида мияда шундай ўзгаришлар содир бўлар эканки, у мияга витамин юборилганга тенг ҳолат экан. Компьютер ўйнаш давомида эса мия қизиган ёки оғриётган ҳолатни намоён қилар экан. Бола компьютердан фойдаланишга умр мобайнида ҳали улгуради. Лекин кўчага чиқиб чопиб, думалаб, тўп тепишга катта бўлганида имкони бўлмайди.
Компютер ўйнашни тақиқламанг, уйда компютер ўйин бўлмаслигини таьминланг. Компьютерда 10 тадан ортиқ ўйин борлигини, отаси кунда уларни ўйнашини билган бола, албатта ўйнашни истайди, лекин уйда ўйин бўлиш-бўлмаслиги авалламбор ота-онанинг танлови.