Исаак Ньютон — (инглизча Sir Isaak Newton; 01.04.1643 Вулсторп – 03.31.1727 Лондон) инглиз олими, ҳозирги замон табиатшунослиги асосчиларидан бири, Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1672 йилдан) ва унинг президенти (1703 йилдан), Кембриж университетини тугатган (1665). Ньютонга илмий ишлари учун лорд унвони берилган (1705).
Инглиз физиги ва математиги, классик механиканинг асосчиси Исаак Ньютон тарихдаги энг машҳур олимлардан бири. Ньютон 1661 йил Англиянинг Линколншир шаҳрида фермер оиласида туғилди. У Кембриж университетининг математика факультетига ўқишга кирди ва уни 1665-йилда тамомлади. Ўша йили ўлат эпидемияси касаллиги кенг тарқала бошлади ва бу касаллик Кембриж шаҳригаям етиб келди, натижада университет ёпилди. Кейинчалик Ньютон ўз шаҳри Линколнширга қайтди. 1668 йилда Ньютонга магистр унвони берилди ва шундан сўнг у Кембридж университетида физика-математика кафедрасига бошчилик қила бошлади. 1672 йилда у Лондон Қироллик жамиятининг аъзоси қилиб сайланди, 1703 йилгача эса унинг президенти бўлди. Исаак Ньютоннинг илм- фанга, хусусан математика, физика фанига қошган ҳиссаси бениҳоят улкандир. У физика ва математика фанларига жуда кўплаб қонунларни ва теореяларни киритди. Ҳаракат ва тортишиш қонунларини, бутун олам тортишиш қонуни, ёруғлик қонуниятлари, ёруғликнинг тарқалишини ўрганди. Ньютон математик ҳисобларни қўллаб кўп асрлик муаммо бўлган коинотдаги самовий жисмлар ҳаракати муаммоларини ҳал этди . Ернинг тортиш кучи борлигини исботлади, айтишларича унинг бу борадаги изланишига сабаб: дарахт тагида ўтирганда бошига олма тушгани экан. Ўзи кашф қилган бутун олам тортишиш қонунини Ньютон муваффақиятли равишда осмон жисмларининг ҳаракатини тушунтиришга тадбиқ қилди. У ишлаб чиққан механика ва физиканинг асосий вазифалари замонасининг илмий муаммолари билан узвий боғланган эди. Масалан, оптика соҳасидаги тадқиқотлар оптик асбобларнинг камчиликларини бартараф қилишга қаратилган эди. Ёруғлик ва рангларнинг янги назарияси (1672) номли оптикага оид қарашларини баён қилди. Бу иш қизғин баҳсга сабабчи бўлди. Ньютоннинг ёруғлик табиати ҳақидаги корпускуляр қарашларига инглиз олими Р.Гук қарши чиқди. У вақтда Ньютон ёруғлик ҳақидаги корпускуляр ва тўлқин тасаввурларни ўз ичига олувчи гипотезани олға сурди. 1704-йилда Ньютон ўзининг кўплаб меҳнати натижасида ёзган «Оптика» деб номланган китобини чиқарди. Унда ёруғликнинг хусусиятлари, унинг таркиби, умуман олганда бу китоб оптикага бағишланган эди. Ньютоннинг оптика соҳасидаги тажрибаларидан бири, у қуёш нурини шиша призма орқали қоронғи хонага ўтказиб спектрдаги 7 хил рангни ҳосил қилди. У шуни исботладики: Оқ ёруғлик таркибида 7 хил ранг мавжуд экан. Ньютон барча сайёралар қуёш атрофида айланишини илмий равишда исботлаб, Кеплернинг сайёралар ҳаракати ҳақидаги қонунларини тасдиқлади. Ньютон математика фанига кўплаб қонунлар киритди, масалан, комбинаторика элементлари, гуруҳлаш, ёки сонларни ўрнини алмаштиришдаги усуллар сони ва ҳоказоларни фанга киритди. Айтишларича, Ньютон ёшлигидан ўта камгап инсон бўлган экан, ҳеч қандай ортиқча ёки беҳуда гаплар айтишни хуш кўрмас экан.