Ҳаракатлар стратегияси тест саволлари - Ta’lim / Образование

Ҳаракатлар стратегияси тест саволлари

Стратегия лойиҳаси долзарб ҳамда аҳоли ва тадбиркорларни ташвишга солаётган масалаларни комплекс ўрганиш, қонунчилик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти ва хорижий тажрибани таҳлил қилиш якунлари бўйича ишлаб чиқилди. Ҳужжат интернетда эълон қилиниб, экспертлар ва жамоатчиликнинг кенг муҳокамасидан ўтди. Ҳаракатлар стратегияси бир нечта босқичда амалга оширилиб, уларнинг ҳар бири бўйича йил номланишидан келиб чиққан ҳолда алоҳида бир йиллик давлат дастурини тасдиқлашни назарда тутади.

Харакатлар стратегияси

Ушбу саҳифада ҳар бир фойдаланувчи Ҳаракатлар стратегияси тест саволлари орқали ўз билимларини синаб кўришлари мумкин. Омад сизга ёр бўлсин!


1. Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш йўналишининг биринчи бандида қандай вазифалар қамраб олинган?
2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш йўналиши қандай масалаларни назарда тутади?
3. Ҳаракатлар стратегияси эмблемасидаги қизил ранг нимани билдиради?
4. Коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг самарадорлигини ошириш борасидаги масалалар нечанчи йўналишнинг бандида келтирилган?
5. Ҳаракатлар стратегияси эмблемасидаги тилларанг нимани билдиради?
6. 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг йўналишлари тўғри келтирилган қаторни топинг.
7. Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлашда қандай вазифалар белгиланган?
8. Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Миллий комиссияга ким раҳбарлик қилади?
9. Биринчи йўналишнинг мақсади?
10. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштиришга оид масалалар Ҳаракатлар стратегиясининг қайси йўналишида белгиланган?
11. Ҳаракатлар стратегиясига қандай масалалар киритилган?
12. Ҳаракатлар стратегияси эмблемасидаги сиёҳранг нимани билдиради?
13. Биринчи йўналиш бандлари тўғри келтирилган қаторни топинг.
14. Биринчи йўналишда нечта банд қамраб олинади?
15. Ҳаракатлар стратегиясининг мақсади?
16. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш йўналиши нечта банддан иборат?
17. Олий суд кенгашини тузиш, профессионал судьялар корпусини шакллантириш, судьяларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари қайси йўналишда қамраб олинган?
18. «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармон қачон қабул қилинди?
19. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларининг иккинчи банди номини кўрсатинг.
20. Маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш бандининг асосий вазифаларини аниқланг.
21. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштиришда қандай вазифалар қамраб олинган?
22. Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш йўналишининг иккинчи бандида қандай вазифалар қамраб олинган?
23. «Habeas corpus» институтини қўллаш соҳасини кенгайтириш, тергов устидан суд назоратини кучайтиришга оид масала қайси йўналишда қамраб олинган?
24. 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг иккинчи йўналиши қандай номланади?
25. 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси нечта устувор йўналишни ўз ичига қамраб олади?

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг

11 thoughts on “Ҳаракатлар стратегияси тест саволлари

  1. Мумтоз

    Салом! Сайт ҳақидафикримиз жуда яхши! Педагог ва бошқа қизиқувчтлар учун жуда керакли ва фойдали манбаларни ўз вапқтида ёритиб борасизлар. Лекин битта “но”си бор! Буни мандан бошқалар ҳам айтишгандир балки. Сиз кимга ишлайсиз? Нега маълумотлар кодланган? Нега кўчириб бўлмайди? Фойдаланиб бўлмайди? Аслида сиз ҳам бошқа манбадан олиб қўясизку сайтингизга?! Яхшиси пулли қилиб қилиб қўйинг ёки фойдаланувчи учун очиб қўйинг! Бир фойдаланувчи сифатида ҳам илтимос ҳам талаб. Рахмат!

    1. admin Post author

      Ассалому алайкум. Сайт сизга ёққанидан хурсандман. Бу «но» ҳақида кўп ва хўп гапирилди. Сайтда маълумотларнинг кўчириб бўлмаслигининг асосий сабаби кўпгина мактаб сайтлари эгалари аввалги сайтдан маълумот тугур бирламчи кодларни ҳам «оқизмай» «томизмай» кўчириб олишган эди. Тўғри, баъзи маълумотлар бошқа манбалардан олинади, лекин улар русчадан ёки инглизчадан таржима қилинади, расм ва html кодлари қуйилади. Мақолани яратишга 30 минутдан 4 соатгача вақт кетади. Баъзан кўчириб олиш мумкин бўлган маълумотлар саҳифа сўнгида берилган.

  2. Оксана

    Спасибо за сайт, за возможность проверить свои знания. Нельзя ли сделать так, чтобы после прохождения теста , увидеть свои ошибки

  3. Умиджон

    Ассалому алайкум, менга ушбу сайт ёқди, лекин ушбу сайтда хуқуқшунослик мутахассислиги бўйича савол жавобларни топаолмадим, киритишни иложи борми

  4. сураё

    Ассалому алейкум, рахмат, сахифангиз оркали узимнинг билимимни синовдан утказишга муваффак булдим. Сиздан илтимос иложи булса урта махсус таълими педагогларини Аттестациядан утказиш буйича 2019-йил тест саволлари хамда 10-11-синф тарих фанидан хам мавзулаштирилган тест саволларини хам куйсангиз яхши буларди, ишларингизга омад!

Leave a Reply