Синф журналини тўлдириш бўйича ўқитувчилар учун эслатма - Ta’lim / Образование

Синф журналини тўлдириш бўйича ўқитувчилар учун эслатма

Ушбу мақолада кундалик жамоаси ўқитувчилар учун журнални тўлдириш бўйича энг керакли созламалар ва кўрсатмаларни битта постда тўплади.


❗️ Журналдаги белгилар интерфейс созламаларида танланган тилда қўйилади. Тилни ўзгартирганда, белгилар автоматик равишда ўтказилади.


1. Давомат

Клавиатурадан киритиш учун пастдаги регистрнинг фақат қуйидаги рамзларидан фойдаланилади:

н / с / s – узрли сабабли дарсда қатнашмаслик;
п / дқ / dq – узрсиз сабабли дарсда қатнашмаслик;
б / к / k – бетоблиги сабабли дарсда қатнашмаслик;
о / кқ / kq – дарсга кечикиш;⠀


2. Ўзлаштириш

Клавиатурадан киритиш учун пастдаги регистрнинг фақат қуйидаги рамзларидан фойдаланилади:

🔢 рақамлар – 1 дан “n” гача, баҳоларнинг балл тизими бўйича (бу ерда “n” = 5,10,12,100);

🔠 ҳарфлар – “катта” лотин ҳарфлар ёки баҳолашнинг америкача тизими бўйича уларга мос келадиган рақамлар;

➡️ Ў, Ў/ТМ (Ў, Ў/ТМ) – ҳам “катта”, ҳам “кичик” баҳоларни баҳолашнинг исталган тизимида қўйиш мумкин;

➡️ ОЗ (ОЗ) – Аттестациядан озод бўлганлигини англатувчи ҳам “катта”, ҳам “кичик” белгилар. Баҳолашнинг исталган тизимида қўйиш мумкин;

➡️ Б/О (Б/О) – Аттестациядан ўта олмаганлигини англатувчи ҳам “катта”, ҳам “кичик” ҳарфлар ҳамда нишабли чизиқ. Баҳолашнинг исталган тизимида қўйиш мумкин;

❗️ Дарснинг барча турдаги ишларида, иш саҳифасида қўшимча созламасиз, нишабли чизиқ билан ажратилган касрли баҳони қўйиш мумкин. Мисол учун: 5/4

❗️ Бир катакда бир вақтнинг ўзида ҳам баҳони, ҳам мавжудлик белгисини қўйиш мумкин. Маълумотлар бўш жой қолдирмасдан киритилади. Мисол учун: кқ5, н3, к4

❗️ «Имтиҳон» устунидан ташқари – «Мавзу» устунида ҳамда «Жами» устунида тематик баҳо сифатида иккита баҳо қўйиш мумкин эмас.

❗️ Журналда бир қатордан иккинчи қаторга «Enter» клавиатураси ҳамда «юқорига» ва «пастга» кўрсаткичлари ёрдамида ўтилади. Бир катакдан иккинчи катакка «чапга» ва «ўнгга» кўрсаткичлари ёрдамида ўтилади.

 


Leave a Reply