Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 апрелдаги “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги ПФ-106-сон Фармонига мувофиқ, Республиканинг шаҳар ва туманларида Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида жами 193 та ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар фаолияти йўлга қўйилиши ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур Фармонга асосан 2022/2023 ўқув йилида Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларга раҳбар ва педагог кадрлар ишга уч босқичли, ўқувчилар эса аниқ фанлар йўналишига 5-11-синфларга, табиий фанлар йуналишига 7-11-синфларга танлов асосида қабул қилинади.
2022/2023 ўқув йилидан таълим жараёни бошланишини инобатга олиб:
а) ушбу мактабларда ишлаш истагида бўлган ўқитувчиларнинг аризалари 20 апрелдан 20 майга қадар Агентликнинг job.piima.uz сайти орқали қабул қилинмоқда;
хужжат топширган педагог ходимлар учун тест синови ва суҳбатлар жорий йилнинг июнь-июль ойларида амалга оширилади;
б) ушбу мактабларда ўқиш истагини билдирган ўқувчиларнинг ҳужжатлари жорий йилнинг 1-20 июнь кунлари ariza.piima.uz сайти орқали онлайн қабул қилинмоқда;
ихтисослаштирилган мактабларнинг 6-11-синфлари учун қабул имтиҳонлари июль ойида, 5-синфи учун август ойида ўтказилиши назарда тутилган.