Афғонистонда содир бўлган ер силкиниши Ўзбекистонда сезилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, бугун, 5 январь куни Тошкент вақти билан 19:25 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: Магнитуда М=6. Чуқурлик 235 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 562 км жанубий-шарқда жойлашган.
Ўзбекистон ҳудудиа сезилиш кучи:
Сурхандарё вилоятида 4 балл, 321 км.
Фарғона вилоятида 4 балл, 459 км.
Жиззах вилоятида 4 балл, 490 км.
Сирдарё вилоятида 4 балл, 491 км.
Самарқанд вилоятида 4 балл, 493 км.
Андижон вилоятида 3-4 балл, 514 км.
Қашқадарё вилоятида 3-4 балл, 515 км.
Наманган вилоятида 3-4 балл, 525 км.
Тошкент вилоятида 3-4 балл, 536 км.
Тошкент шаҳрида 3-4 балл, 562 км.
Навоий вилоятида 3-4 балл, 626 км.
Бухоро вилоятида 3-4 балл, 668 км.
Хоразм вилоятида 3 балл, 1044 км.
Қорақалпоғистонда 3 балл, 1169 км.