Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи билан 2023/2024-ўқув йилида касб-ҳунар мактабларига кундузги ва дуал таълим шакллари бўйича жами 98 042 та қабул параметрлари тасдиқланди.
Шундан:
- Кундузги таълим шакли бўйича – 93 310 та;
- Дуал таълим шакли бўйича – 4 732 та.
Ҳужжатлар 1 июлдан 20 июлга қадар (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Маълумот ўрнида, касб-ҳунар мактабларида ўқиш тўлиқ давлат гранти асосида амалга оширилади.