Биометрик паспортга эга абитуриентлар ID-карта олишлари шарт эмас

Апрел ойида Халқ таълими вазирлиги томонидан 16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида фуқаролик паспорти, яъни ИД-карта олишлари лозимлиги ҳақида эълон берилган эди.

id-passport

Шундан сўнг мазкур хабар кўплаб оммавий ахборот воситалари ва телеграм каналларда ҳам эълон қилинди.

Лекин айрим телеграм каналларда олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этиш учун абитуриентларда ID-карта бўлиши шарт, деган мазмунда хабарлар тарқалмоқда.

Бунинг натижасида Давлат тест марказига абитуриентлар томонидан паспортимиз бўлса ҳам ID-карта олишимиз шартми, деган мазмунда кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Бу бўйича давлат тест маркази қуйидагиларни маълум қилди:

  • жорий йилда ҳам олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.dtm.uz сайти орқали онлайн тарзда амалга оширилади;
  • рўйхатга олишда абитуриентларнинг расми ва паспорт маълумотлари Давлат персоналлаштириш марказидан онлайн режимда олинади;
  • бунинг учун абитуриентда биометрик паспорт ёки ID-карта бўлиши лозим;
  • бунда биометрик паспортга эга бўлган абитуриентлар ID-карта олишлари шарт эмас;

абитуриентлар биометрик паспорт билан ҳам my.dtm.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

🔥929 марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853