Мандат қачон эълон қилинади?

Бу ҳақдаги саволга ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов жавоб берди.

Бу йилги олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг якуний натижалари тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирусга чалинган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари бўлиб ўтганидан сўнг Низом бўйича 7 кун ичида эълон қилинади.

Бу ҳақда Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.

Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг якуний натижалари қачон эълон қилиниши ҳақида кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Aсосий савол мандатни эълон қилишда, кейинги босқичда тест синовларида иштирок этадиган абитуриентларни кутиш шартми, мазмунида бўлмоқда.

Биз тартиб бўйича ОТМлар томонидан эълон қилинган квоталар – қабул режалари бўйича мандатни эълон қилишимиз керак. Тўғриси, 2-босқичда тест топширадиган абитуриентлар (тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирусга чалинган)нинг мандатини ажратиб беролмадик. Яъни, бунда биз ажратилган квотани қай тартибда иккига бўлиш кераклиги ҳақида аниқ механизмга эга эмасмиз. Шу боис ҳам 2-босқич тест синовларини кутишга қарор қилди. Шундай қилиб, жорий йил 23-август куни бўлиб ўтадиган тест синовидан сўнг, Низом бўйича 7 кун ичида (яъни 30 авугстгача) ОТМларнинг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг якуний натижалари ишлаб чиқилади ва Давлат комиссиясига тақдим этилади.

🔥8.7 K марта кўрилди

Leave a Reply