Мактаб ўқувчилари ўртасида информатика олимпиадаси ташкил этилади - Ta’lim / Образование

Мактаб ўқувчилари ўртасида информатика олимпиадаси ташкил этилади

5-8-синф ўқувчилари ўртасида информатика бўйича фан олимпиадасини ташкил этилади.


Пройдёт олимпиада по информатике среди школьников

Олимпиада тўрт босқичда қуйидаги муддатларда ўтказилади:

Биринчи босқич – давлат ва нодавлат таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида мактаб босқичи март ойида;

Иккинчи босқич – туман (шаҳар) миқёсида биринчи босқичда ғолиб бўлган ўқувчилар ўртасида март ойида;

Учинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида иккинчи босқич ғолиблари ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги мактаблар ўқувчилари ўртасида апрел ойида;

Тўртинчи босқич – республика миқёсида учинчи босқичда ғолиб бўлган ўқувчилар ўртасида апрел ойида.

Олимпиаданинг республика босқичи натижалари асосида энг салоҳиятли 100 нафар иқтидорли ўқувчи саралаб олинади.

Шунингдек, хорижий давлатлардан малакали тренерлар ва маҳаллий ўқитувчилар жалб қилиниб, белгиланган режа график асосида иқтидорли ўқувчилар халқаро информатика олимпиадаларига чуқур тайёрлаб борилади.

Фан олимпиадаси низоми билан қўйида танишиб чиқишингиз мумкин: