Футболнинг келиб чиқиш тарихи ва қоидалари (видео) - Ta’lim / Образование

Футболнинг келиб чиқиш тарихи ва қоидалари (видео)

Футбол тупиФутбол (инг . foot — оёқ, ball — тўп) — спорт ўйини, 2 дарвоза (7,32 х 2,44 м) ли махсус майдон (90—120 х 45— 90)да тўп билан жамоа бўлиб ўйналади. Футбол тўпининг оғирлиги 410—450 гр, айлана диаметрининг уз. 68—70 см, ўйиннинг асосий вақти 90 мин. (45 мин.дан 2 бўлим, 12—15 мин. танаффус). Майдонда иккала жамоада 11 кишидан бўлади. Ўйиндан мақсад рақиб дарвозасига тўпни оёқ ёки гавда қисмлари билан (қўлдан ташқари) киритишдан иборат. Фақат дарвозабонларгина қўл билан ўйнаши мумкин (жарима майдончасида).

Футбол тарихи

fdb8d65b72d20ab6fd72939659ee1f72Футболга ўхшаш ўйинлар милоддан аввал Миср ва Шарқ мамлакатларида маълум бўлган, кейин Европага ўтган. Ҳозирги замон футболининг «аждоди» бундан икки минг йил аввал қадимги Шарқ халқлари ва антик дунё давлатлари Греция ва Римда маълум бўлган «Гарпонон» (ўша пайтда футбол шундай аталар эди) ўйинини ўйнаган қадимги Греция ўсмирлари майдон ўртасидан туриб тўпни рақиблар томонига ўтказишган, 21Гай Юлий Цезарнинг римлик лигионерлари тўпни ҳар қандай усул ва приёмларни қўллаган ҳолда устунлар орасига киргизишга ҳаракат қилганлар. Ўрта асрларда ўйин кенг тус олди. Бунда кўча ва қишлоқлар майдон ўрнида хизмат қиларди. Мусобақалар кун ўртасида бошланар эди ва қоронғу тушганча давом этарди. Тўпни бутун шаҳар бўйлаб маълум бир жойгача суриб келишга эришган жамоа ғолиб хисобланарди. Ўйин тартибсиз бир уриб йиқитга ўхшар, кўп холларда қон тўкар, муштлашишгача бориб етарди. Шу сабабдан ва «жин ўйин» сифатида инглиз қироллари футболни кўп марта тақиқлаганлар. Бу тақиқ 200 йил амалда бўлди.

XIX  аср ўрталарига келиб, спорт услуби жисмоний тарбиянинг энг мақбул методи деб топилиб, спорт хамда спорт ўйинлари жисмоний ривожланишининг самарали воситаси бўлиб қолгандан кейин футбол тарихида янги босқич бошланди.

pervue_fk-290x290Оёқда тўп ўйнаш биринчи галда инглиз коллежлари ҳамда университетларида ёйилди. XIX асрнинг иккинчи ярмидан футбол ўйинида очиқ ойдин икки йўналиш таркиб топади. Улардан бирини Лондон ҳамда Кембридж коллежлари қўллаб қуваттлар эди. Булар 1863 йили футбол ассоциацияси тузадилар ва юмалоқ тўпни оёқда ўйнаши расм қилишга қарор қиладилар. 1848 йили Кембридж университети ўқитувчилари ушбу уйиннинг дастлабки замонавий қоидаларини ишлаб чиқишган ва бу қоидаларни нашр этишга қарор қилинади. Афсуски, улар босмадан чиқмай йўқолиб кетади. Бизгача етиб келган қоидалар 1863 йил 8 декабрда эълон қилинган. Бу қоида 13 банддан иборатдир. Ҳозир биз билган футбол ана шундай пайдо бўлган. 1863 йилги қоидалар ҳозирги қоидалардан фарқ қилган. 1871 йили голкипер (дарвозабон) ларга қўлда ўйнаш руҳсат берилди. 1857 йилда шу мамлакатдаги Шеффилд шаҳрида илк футбол клуби ташкил этилган. 1863 йилда Англия футбол уюшмаси тузилиб, унинг қоидалари тасдиқланган. 18-асрнинг охири — 19-асрнинг бошларида Европа ва Жанубий Америка давлатларида ҳам футбол уюшмалари ташкил қилинди.

Бурчакдан тўпни киритиш 1873 йилда киритилди. 1875 йили устунларни бирлаштириб турган арқон ердан 2,44 м баландликда ётқизилган тўсинга алмаштирилди. 1882 йили 4та мустақил футбол иттифоқи Англия, Шотландия, Уельс ва Ирландия футбол иттифоқлари бирлашдилар. Футбол майдонида хакам биринчи марта 1880 – 1881 йилларда иштрок этадиган бўлди. 1891 йили хакам майдонга иккита ёрдамчиси билан тушадиган бўлди. Халқаро миқёсидаги дастлабки футбол ўйини 1873 йили Англия ва Шотландия футбол жамоалари ўртасида бўлган эди. Футбол 1875 йилда Голландияда ўйнала бошланди, 1882 йилдан Швейцарияда, 1890 йилдан Чехияда, 1894 йилдан Австрияда, 1897 йилдан Россияда ўйнала бошлади.

1904 йилда халқаро футбол федерацияси — ФИФА тузилди. ҳозир унинг таркибида 190 га яқин мамлакат бор. 1954 йилдан бери Европа футбол иттифоқи УЕФА ҳам ишлаб турибди. Унга 50 га яқин мамлакат аъзо бўлиб кирган. 1930 йилдан бери ҳар тўрт йилда жахон чепионати, 1958 йилдан бери эса Европа чемпионати ўтказилиб келинмоқда 1908 йили футбол олимпия ўйинлари дастурига киритилди.


Ўзбекистон футболи

football-fans-face-uzbekistan-570x570Ўзбекистонда 20-аср бошларидан замонавий футбол қоидалари асосида ўйинлар ўтказилган. 1912 йилда Қўқонда биринчи футбол жамоаси тузилди. Кейинроқ Фарғона, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган шахарларида ҳам футбол жамоалари пайдо бўлди. 20-асрнинг 20-йилларидан мамлакатимизда турли тоифадаги мусобақалар (1937 йилдан Ўзбекистон биринчилиги) мунтазам равишда ўтказила бошланди. 1956 йилда Тошкентда “Пахтакор” жамоасининг ташкил этилиши ва шу номдаги стадион қурилиши республикада футболнинг ривожланишига туртки бўлди.

1959 йилда ташкил этилган Ўзбекистон футбол федерацияси 1992 йилда (кейин 2001 йилда) қайта рўйхатдан ўтди. 1992 йилдан футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати ва кубоги, турли тоифадаги мусобақалар ўтказиб келиняпти, футбол жамоаларининг халқаро учрашувларда иштирок этиши таьминланаяпти. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш тадбирлари тўғрисида” (1993 йил 18 март) ҳамда “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришнинг ташкилий асослари ва принципларини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” 1996 йил 17 январги қарорлари футболдаги ютуқларига замин яратди

Минифутбол минифутбол

Футболнинг турларидан бири минифутбол (футзал)дир. Майдонининг ўлчами 28—40 х 16—20 м, дарвозасининг ўлчами 3х2 м, тўпининг оғирлиги 400—600 г , айлана диаметрининг узунлиги 60—62 см, ўйиннинг соф вақти 40 мин. (20 мин.дан 2 бўлим), жамоалар мусобакаларда 12 тадан футболчини рўйхатга киритишади, майдонга чиққан иккала жамоада ҳам 5 тадан футболчи (биттадан дарвозабон) қатнашади. Мини футбол бўйича жаҳон чемпионати 1989 йилдан, Осиё чемпионати 1998 йилдан бошлаб ўтказилади. Ўзбекистон мини Футбол чемпионати 1997 йилдан бошланган.


Футбол тупи

futbolФутбол тўпи футболда ўйналувчи шарсимон тўпдир. Футбол қоидаларига кўра тўпнинг айланаси 68-70 см, массаси 410—450 г, ички ҳаво босими 55-80 kPa, усти чарм ёки шунга ўхшаш материал билан қопланган бўлиши зарур. Футбол тўпларини бир қолипга келтириш 1863-йилда, тўпларнинг қандай бўлиши ҳақидаги қоидалар жорий этилиши билан бошланди. 1872-йили бу қоидаларга ўзгартиришлар киритилди. Ҳозирги тўплар 32 ёқли шарсимон икоцедр шаклидадир, улардан 12 таси мунтазам бешбурчак, 20 таси мунтазам олтибурчакдир. Футбол тўплари аввалбошда бир рангли: жигарранг, оқ бўлган. 1960-ларда оқ-қора телевидениедаги футбол матчлари эфирлари учун тўплар оқ-қора рангга бўяла бошланди. Рангли телевидение ёйилиши билан бу одат кераксиз бўлиб қолиб, эндиликда тўплар ҳар хил рангларга бўялмоқда.


Футбол майдони

Football_pitch_metric_ruОдатда футбол тўгри тўртбурчак шаклидаги майдонда ўйналади. Ҳар бир жамоа 11 футболчидан (10 та ўйинчи ва битта дарвозабон) ташкил этилади. Алоҳида бир футбол ўйини матч, деб аталиб, ҳар бири 45 дақиқа давом этувчи таймлардан иборат бўлади. Биринчи ва иккинчи таймлар орасида жамоалар ўрин алмашишади. Бундан ташқари шундай футбол турлари борки, улардаги ўйинчилар сони камроқ бўлиши мумкин — жумладан пляж футболи (қумда ўйналади), мини-футбол (махсус қопламали залда ўйналади), маҳалла футболи (ҳар қандай майдонда ҳар қанча ўйинчилар билан ўйналади).

Футбол дарвозаси

p79Футбол уйини энди-энди пайдо бўлганда, устунларнинг теппа қисмига арқон ип тортиб қўйилган. 1875 йилда арқон тўсинга алмаштирилган. 1891 йилнинг январида Нотингемдаги бир ўйинларнинг бирида биринчи бор дарвозалар ортига майда арқон тўр тортиб қўйилган. Дарвозалар параметри: энига 7,32 метр (8 ярд), бўйига 2,44 метр (8 фут). Устун ва тўсин кесишган қисмининг бўйи ва эни 12 см (5 дюйм)дан ошмайди.


Футбол бўйича жахон чемпионлари

100 йилликнинг энг яхши ўйини

(Manchester United – Bayern Munich)

 Юклаб олиш

Leave a Reply