Февраль ойи «Математика-Информатика» фан ойлиги муносабати билан ушбу фан услуб бирлашмасининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Мактаб-интернат директори Суярова С. раислигида бўлиб ўтган кенгашда фан янгиликлари, услуб бирлашмадаги ўзгаришлар, устивор йўналишлар муҳокама қилиниши билан бир қаторда, фан ўқитувчиларнинг хато ва камчиликлари айтиб ўтилди. Кенгаш сўнгида келажакдаги вазифалар белгилаб берилди.