«MS Excelда математик амаллар ва функцияларни қўллаш» дарс ишланмаси - Ta’lim / Образование

«MS Excelда математик амаллар ва функцияларни қўллаш» дарс ишланмаси

«Умид» мактаб-интернати информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари фани ўқитувчиси Шукуров Шаҳзод 8«д» синфда АКТ тадбиқ этган ҳолда «MS Excel да математик амаллар ва функцияларни қўллаш» номли очиқ дарс ўтди. Дарснинг асосий мақсади таълимий жиҳатдан ўқувчиларга Excel электрон жадвали ва унинг имкониятлари, математик ва мантиқий функциялар ҳақида билим ва кўникмалар бериш бўлса, тарбиявий томондан ўқувчиларга тартиб-интизомга доимо риоя этишга қаратилди.


Информатика ўқитувчиси Шукуров Шахзод "MS Excel да математик амаллар ва функцияларни қўллаш" мавзусини ўқувчиларга тушунтирмоқдаИнформатика ўқитувчиси Шукуров Шахзод "MS Excel да математик амаллар ва функцияларни қўллаш" мавзусини ўқувчиларга тушунтирмоқдаИнформатика ўқитувчиси Шукуров Шахзод "MS Excel да математик амаллар ва функцияларни қўллаш" мавзусини ўқувчиларга тушунтирмоқда
Информатика ўқитувчиси Шукуров Шахзод "MS Excel да математик амаллар ва функцияларни қўллаш" мавзусини ўқувчиларга тушунтирмоқда


Дарснинг технологик харитаси

Мавзу: MS Excel да математик амаллар ва функцияларни қўллаш.

Мақсад ва вазифалар

Дарснинг мақсади: ўқувчиларга MS Excel да математик амаллар ва функцияларни қўллаш имкониятларини очиб бериш.
Дарснинг таълимий вазифаси: ўқувчиларга Excel электрон жадвали ва унинг имкониятлари; математик, мантиқий, статистик ва матнли фунциялар ҳақида билим ва кўникмалар бериш.
Дарснинг тарбиявий вазифаси: ўқувчиларни янги билимлар эгаллашга ва тартиб-интизомга доимо риоя этишга йўналтириш.
Дарснинг ривожлантирувчи вазифаси: ўқувчиларнинг компьютердан фойдаланиш ҳақидаги билим ва тасаввурларини кенгайтириш.

Ўқув жараёнининг мазмуни

Excel электрон жадвали ва унинг имкониятлари. Математик функциялар ва уларнинг қўлланиши. Мантиқий функциялар ва уларнинг қўлланиши. Статистик функциялар ва уларнинг қўлланиши.  Матнли функциялар ва уларнинг қўлланиши.

Ўқув жараёнини амалга ошириш технологияси

Услуб: Маъруза ва амалиётнинг уйғунлиги.
Шакл: Савол-жавоб. Жамоа ва кичик гуруҳларда ишлаш.
Восита: Электрон ресурслар, дарслик, плакатлар; тарқатма материаллар.
Усул: Тайёр презентация ва слайд материаллари асосида.
Назорат: Оғзаки, савол-жавоб, муҳокама, кузатиш.
Баҳолаш: Рағбатлантириш, 5 баллик рейтинг тизими асосида.

Кутиладиган натижалар

Ўқувчилар янги билим ва кўникмаларга эга бўлади. Улар Excel электрон жадвали ва унинг имкониятлари, математик функциялар, мантиқий функциялар, статистик функциялар ва матнли функциялар ҳақида билим ва қўллаш кўникмаларини эгаллайдилар.

Келгуси режалар (таҳлил, ўзгаришлар)

Ўқитувчи ўз фаолиятининг таҳлили асосида ёки ҳамкасбларининг дарс таҳлили асосида кейинги дарсларига ўзгаришлар киритади ва режалаштиради.

дарснинг блок чизмасиУслубий тавсиялар

Ақлий хужум: Ўқувчиларга қизиқарли бўлиши учун улар билан биргаликда мавзуни дарсликдаги амалий масалани ҳал қилиш билан бошлаши мақсадга мувофиқ. Бу машқ орқали мурожаат, абсолют мурожаат, кўпайтириш каби тушунчалар такрорланади. Шу билан бирга нусха кўчириш, безаш каби амаллар бажариш кўникмаси мустаҳкамланади. 

Маъруза: Excel электрон жадвали математик формулалар билан ишлаш учун кенг имконият очиб беради. Шулардан бири функциялар тўпламининг мавжудлигидир. Excel  функциялар тўпламида 400 дан ортиқ функция бўлиб, улар математик, мантиқий, статистик, матн, молия ва бошқа турларга бўлинади. Баъзи Excel функциялари имкониятларига оид мисоллар дарсликда ёритиб берилган.

Ақлий хужум: Дарс давомида Excel функцияларидан фойдаланиш кўникмасини ҳосил қилиш учун ўқувчилар ҳар хил мазмундаги содда топшириқларни мустақил бажаришлари мақсадга мувофиқ бўлади.  

Юклаб олиш «MS Excelда математик амаллар ва функцияларни қўллаш» дарс ишланмасини юклаб олиш (69 кбайт) 

 


One thought on “«MS Excelда математик амаллар ва функцияларни қўллаш» дарс ишланмаси

Leave a Reply