Давлатлар: Германия (видео) - Ta’lim / Образование

Давлатлар: Германия (видео)

Германия (нем. Deutschland), расмий номланиши — Германия Федератив Республикаси (нем. Bundesrepublik Deutschland), — Шимолий Болтиқ денгизлари соҳилида жойлашган Марказий Европадаги давлат. Майдони 357 минг км2. Аҳолиси 81,89 млн. киши (2012). Маъмурий жиҳатдан 16 ер (штат)га бўлинади. Пойтахти — Берлин шаҳри.


Номи: Германия
Пойтахти: Берлин   шаҳри
Ҳукумат: Парламентлик Республика Германия байроғи
Президент: Йоахим Гаук
Бош вазир: Ангела Меркель
Телефон коди: +49
Қисқартма: DE
Интернет домен: .de
Давлат тили: Немис тили
Майдони: 357 021 км²
Аҳолиси: 80 780 000 киши
Зичлик: 229 одам./км²
Пул бирлиги: евро (қисқартмаси – EUR) (белгиси – €)
Йирик шахарлари: Берлин, Гамбург, Мюнхен, Кёльн, Франкфурт-Майн, Штутгарт, Дортмунд, Дюссельдорф, Ганновер, Нюрнберг, Лейпциг, Дрезден


Германия ҳакида видео (рус тилида)

-*.flv форматида юклаб олиш – 324.69 Mb
-*.avi (оригинал) форматида юклаб олиш – 701.66 Mb

Давлат тузуми

Германия — федератив республика. Амалдаги конституцияси 1949-йил 23-майда қабул қилинган, унга 1954, 1956, 1990, 1993 ва 1994-йилларда қўшимчалар киритилган. Давлат бошлиғи — федерал президент. У махсус чақириладиган федерал мажлис томонидан 5 йил муддатга сайланади ва яна фақат бир марта сайланиши мумкин. Федерал мажлис бундестаг раиси томонидан чақирилади ва у бундестаг депутатлари ҳамда ландтаглар (ер парламентлари) томонидан сайланган аъзолардан иборат. Президент иш қобилиятини йўқотса ёки вафот этса, бундесрат раиси президент ваколатларини бажаради. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни парламент амалга оширади. У икки палата: бундестаг ва бундесратдан иборат. Бундестаг аҳоли томонидан 4 йил муддатга сайланади. Бундесрат эса ер ҳукуматлари ўз орасидан 4 йил муддатга тайинлайдиган вакиллардан иборат. Ижроия ҳокимият федерал канслер бошчилигидаги федерал ҳукумат қўлида. Федерал канслер бундестагда президентнинг таклифига биноан кўпчилик овоз билан сайланади. Вазирлар федерал канслернинг таклифи билан президент томонидан тайинланади. Ҳар бир ернинг ўз конституцияси, парламент ва ҳукумати бор.

Ўзбекистон – Германия хамкорлиги

Германия билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида расмий муносабатлар 1992-йилдан бошланган бўлса ҳам, икки давлат ўртасидаги алоқалар узоқ даврга бориб такалади. 20-аср бошларида ўзбек чеварлари орасида немисларнинг „Зингер“ тикув машинаси ниҳоятда машҳур бўлган. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, икки мамлакатЎзбекистон - Германия хамкорлиги ўртасида тенг ҳуқуқли муносабат ўрнатилди. Ўзбекистоннинг Ғарбий Европадаги биринчи элчихонаси 1993-йил Бонн шаҳрида очилди. Ўша пайтданоқ ўзаро алоқалар, делегацияларнинг ташрифлари йўлга қўйилди. Германия Федерал иқтисодий ҳамкорлик вазирининг 1992-йил августдаги расмий ташрифи икки томонлама муносабатларни ривожлантириш учун асос яратди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 1993-йил апрелда Германияга қилган ташрифи ўзаро савдо-иқтисодий муносабатларга муҳим омил бахш этган бурилиш воқеаси бўлди. Ушбу ташриф якунида имзоланган „Капитал қўйилмаларни амалга оширишга кўмаклашиш ва уларни ўзаро ҳимоялаш тўғрисида“ шартнома, „Илмий тадқиқот ва мутахассислар жамғармасини вужудга келтириш“ ҳамда „Маданий ҳамкорлик“ тўғрисида битимлар икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосини белгилаб берди.

Ҳамкорлик дастурларини мувофиқлаштириш ва тезроқ амалга ошириш мақсадида 1993-йил августда идоралараро комиссия ҳамда 1995-йил май ойида Ўзбекистон — Германия доимий ишчи гуруҳи тузилди. Мазкур комиссия ва гуруҳ мунтазам равишда йиғилишлар ўтказиб, инвестицияларни кафолатлаш ва суғурталаш, лойиҳаларни молиялаш, хусусийлаштиришга кўмаклашиш, қимматли қоғозлар бозорини вужудга келтириш каби муҳим масалаларни ҳал қилиб келаётир. 1993-йил Тошкентда Германия техникавий ҳамкорлик жамиятининг ваколатхонаси очилди. Жамият фаолияти туфайли бозор иқтисодиётига оид семинар ва ўқув курслари ўтказиш йўли билан мутахассислар тайёрлаш, иқтисодий қонунчилик, хусусийлаштириш, кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳар йўловчи транспортига доир қонун ва низомлар ишлаб чиқиш, „Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш“ тадбирлари бўйича маслаҳатлар бериш дастури амалга оширила бошлади. 1994-йилда Германия савдо-саноат палаталари бирлашмаси Тошкентда Германия иқтисодиёти вакили бюросини очди. Унинг асосий вазифаси ўзбек ва немис ишбилармонларини ахборот билан таъминлашдан иборат. Ўша йилнинг июнида Тошкентда К. Аденауэр жамғармасининг ваколатхонаси очилди. Ганновер халқаро ярмаркаси ишлаб турган даврда (1994-йил апрел) ўтказилган „Ўзбекистан иқтисодиёти кунлари“ ОФР жамоатчилиги ва ишбилармонларини ғоят қизиқтирди. ОФР президентининг 1995-йил 11—13 апрелда Тошкентга қилган ташрифи давомида иккала мамлакатнинг ишбилармонлари иштирокида қўшма бизнес-семинар ўтказилди. Кейинги йилларда Ўзбекистон банклари, Фанлар академияси ва турли вазирликлари ҳамда муассасалари ходимлари учун амалий машғулотлар, конференсиялар ва фойдали учрашувлар бўлиб ўтди. 1995-йилда Штутгарт шаҳридаги Линден-музейда „Ўзбекистан. Буюк Ипак йўли мероси“ мавзусида очилган кўргазма Ўзбекистон — Германия ҳамкорлигини ривожлантиришда сезиларли воқеа бўлди. 1996-йил 18-19 июнда „Германия марказий Осиё“ жамияти, „Дойче Банк“, Франкфуртмайн шаҳри магистрата ва Ўзбекистон Республикасининг ОФРдаги элчихонаси ташаббуси билан Франкфурт шаҳрида „Германияда Ўзбекистон иктисодиёти кунлари“ халқаро анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Германиянинг „АКА“, „КфВ“, „Берлинер Банк“ ва „Дойче Банк“ каби банклари билан базис битимлари тузган. Шу битимлар асосида камида 778,7 млн. немис маркаси миқдорида турли лойиҳаларни маблағ билан таъминлаш бошланди.

ЎзР Президента Ислом Каримовнинг Германияга 2001-йил 2—5 апрел кунлари қилган ташрифи икки мамлакатнинг ўзаро муносабатларида сифат жиҳаткдан янги давр бошланганини билдирди. Ташриф давомида молия, сайёхлик, фан-техника, наркотиклар контрабандасига қарши кураш каби соҳалар бўйича ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришни назарда тутувчи ўн тўртта ҳужжат имзоланди. Ўзбекистон Республикаси Макро иқтисодиёт ва статистика вазирлигининг маълумотларига кўра, 1997-йилдада мамлакатимизнинг дунё мамлакатлари билан ташқи савдо ҳажмлари бўйича Германия 4-ўринни (Россия, Корея Республикаси, Швейсариядан кейин), Европа мамлакатлари орасида эса 2-ўринни (Швейсариядан кейин) эгаллади. 2000-йилда ўзаро савдо ҳажми 291,9 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

Ўзбекистондан Германияга пахта толаси, мис ва ундан ясалган буюмлар, бошқа рангли металлар етказиб берилади ва турли хизматлар кўрсатилади. Германиядан Ўзбекистон Республикасига асбобускуна, балиқ маҳсулотлари, қанд-шакар ва қандолат маҳсулотлари, буғдой уни, кимёвий маҳсулотлар, қора металл ва ундан тайёрланган буюмлар, транспорт воситалари, сарёғ ва ўсимлик ёғи, оптик асбоб ва аппарат лар, сут маҳсулотлари, қоғоз ва картон, пластмасса ва ундан ясалган буюмлар, учиш аппаратлари ва бошқалар етказиб берилади ва турли хизматлар кўрсатилади. Енгил саноат, пахта ва унинг чиқитларини қайта ишлаш, тиббиёт ва фармацевтика препаратлари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, юк ва йўловчи ташиш, автосервис, илмий ишланмалар, савдо-сотиқ ва бошқа соҳаларда бир нечта қўшма корхона фаолият юритаётир. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ҳузурида Германиянинг 40 та фирма ва компанияси ваколатхоналари расмийлаштирилган. Улар қаторида „Даймлер Бенс“, „Сименс“, „Алкател“, „Тиссен“, „Люфтганза“, „БАСФ“, „Саламандер“ каби жаҳонга машҳур фирмалар бор.„Ландтехник-Ташкент“, „Чирком“, „УзВинклер“, „Грассо“, „ТашВирт“, „Интермед Экосан“, „Намбум“ ва бошқа қўшма корхоналар қишлоқ хўжалиги ускуналари тайёрлаш, қишлоқ хўжалиги машиналари ва йўл техникалари, телефон тармоқларига хизмат кўрсатиш, новвойчилик ускуналарини олиб келиш ва уларни монтаж қилиш, тиббий дориларни етказиб бериш, гўшт-ёғ маҳсулотлари ва қоғоз ишлаб чиқариш билан машғул.

Ўзбекистон — Германия муносабатларида Тошкент ва Берлин шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Икки давлат пойтахтларининг ҳамкорлиги фақат иқтисодий соҳани эмас, ижтимоий-маданий соҳаларни ҳам кенг қамраб олган. Германия пойтахти Бонндан Берлинга кўчирилгач, 2001-йил 3-апрелда Берлинда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очидди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов қатнашди.

Икки томонлама муносабатларда маданият, санъат, фан, халқ таълими, оммавий ахборот воситалари, соғлиқни сақлаш ва спорт соҳаларидаги ҳамкорлик ҳам катта аҳамиятга эга. Германияда Ўзбекистан маданияти кунлари доирасида Берлин, Поцдам, Дортмунд, Бонн, Штутгарт, Гамбург, Мюнхен, Ганновер, Висбаден шаҳарларида Ўзбекистоннинг мусиқа, тасвирий ва театр санъати кенг намойиш этилганлиги бунинг ёрқин мисолидир. Мамлакатимиз театр ва кино усталари Тюбинг, Берлин, Котбус, Манхайм, Мюлхаймда ўтказилган фестивалларда ҳам фаол иштирок этишди. Ўз навбатида республикамизда ҳам Германия маданияти кунлари муваффақиятли ўтди. Икки томонлама ҳамкорликнинг ривожига К. Аденауэр, Ф. Эберт жамғармалари, Гёте номидаги институт, Г. олий ўқув юртлари, университетлари ректорлари конференсияси, „Дойче Велле“ телекомпанияси. „Германия-Ўзбекистон“ дўстлик жамияти, „ЭПОГ“ Берлин жамоат маданий бирлашмаси катта ҳисса қўшмоқдалар.

Аденауэр жамғармаси кўмагида Сант Аугустин шаҳрида „Амир Темур ва унинг жаҳон тарихида тутган ўрни“ мавзуида илмий конференсия, „Орол экологик фожиасинннг миллий ва халқаро аспектлари“ симпозиумлари ўтказилди. Журналистлар гуруҳи ва немис ижодий зиёлилари вакиллари ташаббуси билан Орол ҳақида ҳужжатли филм олишга киришилди. Қорақалпоғистон болалар касалхоналарига доридармонлар ва тиббиёт ускуналари учун маблағ йиғиш ташкил қилинди ва бу ҳудудда сув тозалаш иншоотларини яратиш учун маблағ тўпланди.

Ўзбекистан Миллий университети ва Самарқанд университетининг Гумболдт номидаги ҳамда Бамберг ва Гёттинген шаҳарларидаги университетлар билан ҳамкорлиги самарали ривожланаётир. Ўзбекистон Республикасида немис миллатига мансуб 25 мингга яқин киши яшайди.

Табиати

Германия манзараси бениҳоя хилма-хил ва жозибадор. Паст ва баланд тоғ тизмалари ораларида ясситоғликлар, ўрқирлар, кўллар, кенг ва очиқ текисликлар учраб туради. Шимолдан жанубга томон Германия 5 ландшафт зонасига бўлинади: Шимолий Германия пасттекислиги, ўртача баландликдаги тоғ остонаси, Жануби-ғарбий Германия бурма пойдеворли ўрта тоғлиги, Жанубий Германия Алполди ясситоғлиги ва Бавария Алп тоғлари. Шимолдаги пасттекисликларда кўллар, қирли, қум ва тупроқли платолар, яйдоқ ерлар ва торфли ботқоқлар кўп. Ўрта тоғ остонасидан шимолий томондаги ерлар (Қуйи Рейн, Вестфалия ва Саксония-Тюрингия ҳавзаси) серҳосил. Жанубда Шарқий Алп тоғлари қад кўтарган (энг баланд нуқтаси СугШпице тоғи, 2962 м). Шимолий денгиз билан Болтиқ денгизи оралиғидаги паст-баланд қирғоқларда „Голштейн Швейцарияси“ жойлашган. Германия ер остида тош-кўмир, қўнғир кўмир, тузлар жуда кўп. Оз миқдорда темир рудаси, нефт, табиий газ бор. Иқлими мўтадил, денгиз иқлими, ғарб ва шимоли-ғарбдан жануби-шарққа томон денгиз иқлимидаги мўтадил-континентал иқлимга ўта боради. Январнинг ўртача ҳарорати пасттекисликда 1,5 °C дан тоғларда — 6 °C гача; қишда сертуман, қор тез эриб кетади. Июлнинг ўртача ҳарорати пасттекисликда 18 °C дан жанубий водийларда 20 °C гача. Йиллик ёғин миқдори 600-800 мм. Баланд тоғларда ёз салқин, ёғин 1000-2000 мм. Дарёлари: Элба, Рейн, Дунай, Майн, Везер, Шире, Мозел. Йирик кўллари: Воден, Мюриц. Тупроғи асосан подзол, чимли подзол ва қўнғир ўрмон тупроқларидан иборат. Гарс тоғларининг шарқий ва шим. тоғ олди жойларида унумдор қорамтир тупроқ учрайди. Тоғларда қорақайин, дуб, оқ ва қора қарағай ўсади. Буғу, элик, серна (тоғ эчкиси), оҳу ва бошқалар яшайди. Миллий боғлари — Бавария ўрмони, Берхтесгаденю.

Германия ҳақида видеолар


 [mover id=”9t9Tx9jm”]

  [mover id=” uPUhO5jm “]

[mover id=”0GQHZfim”]

 [mover id=”m0t2PSjm”]

  [mover id=”R3xex9jm”]


Тарихи

Археология маълумотларига кўра, Германия ҳудудида инсон 500-300 минг йиллар муқаддам пайдо бўлган. Мил. ав. 1-минг йиллик охирларида Германияда жойлашиб олган немис қабилалари Рим давлати билан тўқнашди. Халқларнинг буюк кўчиши деб аталадиган даврдан сўнг Германияда алеманлар, баварлар, шарқий франклар, сакслар, тюринглар ва фризлар қолган.

6—8-асрларда Германиянинг барча ҳудудини франклар эгаллаб олди. 9-асрда Германия ерлари Шарқий франклар қироллиги таркибига киргандан сўнг мустақил немис давлатига йўл очилди. Штауфенлар сулоласи (1138—1268) даврида Германия ҳудуди анча кенгайди. Айрим немис князликлари, айниқса Саксония князлиги „салиб юриши“ ниқоби остида Элба ва Болтиқбўйи халқларининг ерларини босиб олди. 15-аср охири — 16-аср бошларида деҳқонлар ва шаҳарликларнинг жабр-зулмга қарши қўзғолонлари бўлиб турди. Айниқса, аҳолидан ҳар хил баҳоналар билан турли солиқлар ундириб оладиган католик черковига қарши қаттиқ норозилик туғилди. Мартин Лютер раҳбарлигида католик черковига қарши ҳаракат — реформация бошланди (1517). Реформация давридаги оммавий ҳаракатнинг энг юқори чўққиси 1524—1526 йиллардаги деҳқонлар уруши бўлди. Бу даврда Шарқий Германияда ўз маҳсулотини ташқи бозорга мўлжаллаган йирик хўжаликлар пайдо бўлди. 1618-йилга келиб католик ва протестантларнинг ўзаро курашлари Европадаги ўттиз йиллик уруш (1618—1648) келиб чиқишига сабаб бўлди. Уруш оқибатида Германия катта талафот кўрди. 1648-йилги Вестфалия сулх шартномасига кўра, Германия бир неча князликларга бўлинди. Ўзининг муҳим географик ўрни туфайли Бранденбург-Пруссия курфюрстлиги (1701-йилдан Пруссия қироллиги) энг йирик немис давлатларидан бирига айланди. 1740-1786 йилларга келиб, Фридрих II қироллиги даврида прус милитаризми авж олди. Пруссия Европада буюк давлатга айланиб, Германияда ҳукмронлик ўрнатиш учун Австрия билан курашни кучайтирди. 1740-йил Пруссия қўшинлари Австрия Силезиясига бостириб кирди. Савдо-сотиқ ва саноатнинг ривожланиши Германияда феодал крепостной тузумини бекор қилишни тақозо қилар эди. Француз буржуа инқилоби таъсирида Германияда деҳқонлар ҳаракати авж олди. немис княз ва феодаллари Франциядаги инқилобни бўғиб ташлашни мақсад қилиб олишди. 1792-йил Австрия билан Франция ўртасида уруш чиқди. Пруссия Австрия томонида туриб урушди. Урушда Германия армияси енгилди. 1793-йил 18-мартда французлар томонидан озод қилинган Майнс шаҳрида немис тупроғида биринчи демократик республика эълон қилинди. 1803—1804 йилларда Наполеон Германиядаги майда давлатларни тугатиб, ўз ҳукмронлигида Рейн иттифоқи ташкил қилди. 1812-йилги урушда Россиянинг ғалабаси Германияни Наполеон ҳукмронлигидан халос қилди. 1813-йилги Лейпсиг уруши (халқлар уруши)дан сўнг Германиянинг барча ҳудуди озод қилинди. 1814—1815 йиллар Вена конгресси қарорига кўра, 39 давлатни бирлаштирган Германия иттифоқи тузилди. 1834-йил 18 давлат иштирокида Германия божхона иттифоқи ташкил топди. Унда Пруссия раҳбарлик ролини ўйнар эди. Бу иттифоқ саноат ва савдони ривожлантиришда катта аҳамиятга эга бўлди. Айниқса темир йўл қурилишида Германия катта ютуқларни қўлга киритди ва 1850-йилга келиб, Европада иккинчи ўринга чиқиб олди. 1848—1849 йилларда Германияда буржуа-демократик инқилоби бўлиб ўтди. Унинг мақсади — мамлакатни бирлаштириш, монархия тузумини тугатиш. аграр масалани демократик асосда ҳал этиш эди. Бироқ, буржуазиянинг қўрқоқлиги ва хоинлиги, пролетариатнинг заифлиги туфайли инқилоб мағлубиятга учради. Бу Пруссия ҳукмдорларини мамлакатни инқилоб йўли билан эмас, қурол кучи ва урушлар йўли билан бирлаштириш керак деган хулосага олиб келди. Пруссия Дания (1864), Австрия (1866) ва Франция (1870) га қарши олиб борилган урушлардан сўнг Майн дарёсидан Шимолгача бўлган ерларда Шимолий Германия иттифоқини тузишга эришди. 1871-йилги Франция-Пруссия урушидан сўнг Германия прусс милитаризми асосида бирлаштиридди. 1871-йил 18-январда немис князлари Версалда Пруссия қироли Вилгелм I ни Германия императори деб эълон қилди.

Германия урушдан кейинги йилларда

1949-йил августда Ғарбий Германияда парламент сайлови ўтказилди. Ўша йили 20-сентябрда ГФР тузилди. 1949-йил 7-октябрда Халқ кенгаши Германия Демократик Республикаси (ГДР) тузилганлигини эълон қилди. Икки суверен немис давлати 1990-йил октябргача алоҳида-алоҳида яшаб келди. Лекин ГДРнинг ижтимоий турмуш даражаси Ғарбий Германия даражасига нисбатан анча орқада қолди — Ғарбий Германия жаҳоннинг тараққий этган мамлакатлари қаторидан ўрин олди. Немис халқининг бирлашиш орзуси 1989-йилнинг сўнгида тақиқ рамзи бўлмиш Берлин деворининг бузилиши билан ушалди (Берлин деворининг қулатилиши). 1990-йил 12-сентябрда Москвада Германия масаласини узил-кесил ҳал этиш тўғрисидаги шартнома имзоланди. ГДР Халқ палатасининг қарорига биноан ГДР ГФРга қўшилди. Натижада ягона Германия давлати ташкил топди. Германия —1973-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Рерспубликаси билан дипломатия муносабатларини 1992-йил 6-мартда ўрнатган. Миллий байрами — 3-октябр, Германия бирлиги куни (1990).


Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

Конституцияга биноан давлат маориф тизимини умумий назорат қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Ҳар бир ерда маориф масалалари билан шуғулланувчи вазирлик бор. 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун таълим мажбурий. Ўқиш муддати — 12 йил Жумладан, болалар тўла ўқув ҳафтаси дастури бўйича мактабда 9 йил, сўнфа тўлиқсиз ўқув ҳафтаси дастури бўйича ҳунартехника билим юртида 3 йил ўқийди. Мактаблар бир неча босқичга бўлинади: бошланғич босқич — 1—4 синфлар (баъзи ерларда 1—6 синфлар). Сўнг ўқувчилар умумий таълим мактабининг уч тоифасига ажратилади; кейинчалик ҳунар таълими олиш ҳуқуқини берадиган асосий мактаб (5—6 йил), касбкор йўналишидаги тўлиқсиз ўрта таълим ҳуқуқини ва ўрта ҳунар-техника ўқув юртига кириш ва уни битиргач, техника олий ўқув юртига кириш ҳуқуқини берадиган реал мактаб; тўлиқ ўрта маълумот берадиган ва университет ҳамда олий ўқув юртларига кириш ҳуқуқини берадиган гимназия. Умумий таълим берадиган мактабнинг янги тоифаси — умумий мактаб ҳам мавжуд. Унда болалар 5синфдан 10-синфгача ўқийди. Баъзи умумий мактабларда гимназияларнинг юқори синфлари тарзида ташкил этилган юқори синфлар бор. Ақли заиф ва ногирон болалар учун махсус мактаблар бор. Уларга ҳам мажбурий таълим жорий этилган.

Ҳунар-техника таълими тизимида ҳунар мактаблари, техника ва муҳандислик билим юртлари, турли ихтисосликдаги ўрта махсус таълим мактаблари ҳамда махсус олий мактаблар бор. Олий таълим тизимига университетлар, олий ўқув юртлари, олий бадиий мактаблар, техника мактаблари ва бошқалар киради. Уларда ўқиш пулли. Энг йирик ва қадимги олий ўқув юртлари: Гейделберг, Лейпсиг, Росток, Берлин университетлари. 1960-йилдан кейин яна 20 та университет ташкил этилди. Уларнинг ёнида техника олий билим юртлари ва пед. институтлари мавжуд. Махсус олий ўқув юртлари олий таълимнинг энг ёш ва ҳаммага манзур тоифаси ҳисобланади. Улардаги таълим айниқса муҳандислик, иқтисодиёт, ижтимоий таъминот, дизайн ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида кўпроқ амалий тарзда олиб борилади. Германияда ҳар йили 10 млн. фуқаро билим савиясини ошириш имкониятига эга. Малака оширишнинг энг яхши ва самарали шакли халқ университетларидир. Германияда 11 та минтақалараро иқтисодиёт ўқув маркази ва 30 та малака ошириш институти мавжуд. Йирик фирмалар ўз ходимлари учун алоҳида курслар ташкил этади.

Мамлакатдаги илмий тадқиқот ишлари олий ўқув юртларида, давлат ва хусусий илмий тадқиқот муассасаларида ва иқтисодиёт илмий тадқиқот бўлимларида олиб борилади. Тадқиқотларда Дюсселдорф, Гёттинген, Гейделберг, Лейпсиг, Майнс ва Мюнхенда жойлашади ФА лари ва 1992-йил қайта ташкил этилган Берлин-Бранденбург бадиий академияси олий ўқув юртлари билан узвий ҳамкорлик қилади. Мамлакатда 60 дан ортиқ илмий муассаса ва уларнинг филиаллари мавжуд. „21-аср технологиялари“ деб аталган ишлардан ташқари, жумладан, транспорт, экология, соғлиқни сақлаш, информатика, шунингдек майда ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлаш соҳаларида тадқиқотлар олиб борилади.

Германияда 3 мингдан кўпроқ музей бор. Ерлар, шаҳарлар, уюшмаларнинг музейлари, ўлкашунослик ва хусусий музейлар, ибодатхоналар, қасрлар, саройлардаги музейлар, очиқ ҳаво остидаги музейлар шулар жумласига киради. Энг йирик музейлари: Ахендаги собор хазинаси, Янги галерея, Берлиндаги „Пруссия маданий бисоти“ давлат музейи, Бонндаги шаҳар санъат асарлари мажмуаси, Дрездендаги Эски ва Янги усталарнинг расмлар галереяси, „Кук гумбаз“, Эссендаги „Фолкванг“ музейи каби санъат музейлари, Бонндаги Рейн вилоят музейи, Кёлндаги Рим-Германия музейи, Мюнхендаги Бавария миллий музейи каби маданийтарихий музейлар, Берлин, Франкфуртмайн, Гёттинген, Гамбург, Кил, Кёлн, Любеке, Мюнхен ва Штутгартдаги этнография музейлари ва бошқалар. Йирик кутубхоналари: Мюнхендаги Бавария давлат кутубхонаси (6 млн.дан ортиқ асар сақланади). „Пруссия маданий бисоти“нинг Берлиндаги давлат кутубхонаси (4 млн. асар), Кёлндаги Марказий кутубхона, Волфенбюттедсаги герсог Август номидаги кутубхона (660 мингдан ортиқ асар) ва бошқалар..

 


One thought on “Давлатлар: Германия (видео)

Leave a Reply