Нефтни экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПЕК)

Нефтни экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти, қисқартмаси – ОПЕК (ингл. OPEC, The Organization of the Petroleum Exporting Countries) – нефт нарҳини муқобил ушлаб туриш мақсадида нефт қазиб олувчи йирик давлатлар томонидан яратилган картел ҳисобланади. Ушбу ташкилотга иқтисодиёти асосан нефтни экспорт қилишдан тушган даромадга боғлиқ бўлган давлатлар аъзо ҳисобланади. Ташкилотнинг асосий мақсади – дунёдаги нефть нарҳлари устидан назорат олиб бориш.

ОПЕК ташкилоти байроғи

ОПЕК ташкилоти байроғи

ОПЕК тарихи

Ташкилот расман 1960 йилнинг 10-14 сентябрида Боғдоддаги конференцияда Венесуэла ташаббуси билан ташкил этилган. Низоми Каракас (Венесуэла)да 1961 йилда қабул қилинган ва кейинчалик кўпгина ўзгартиришлар киритилган. Эрон, Ироқ, Қувайт, Ливия муассис мамлакатлар ҳисобланади. Ушбу ташкилотга асос солган беш давлат таркибига кейинчалик яна беш давлат келиб қўшилди булар: Қатар (1961), Индонезия (1962), Ливия (1962), Бирлашган Араб Амирлиги (1967), Жазоир (1969), Нигерия (1971), Эквадор (1973—1992,2007), Габон (1975—1994), Ангола (2007).

20-асрнинг 80-йиллари 2-ярмида бу ташкилотга кирмайдиган мамлакатлар ва Саудия Арабистонидан нефть таклифининг ўсиши натижасида ОПЕКнинг таъсири кескин пасайди. Ҳозирги халқаро иқтисодий муносабатларда таъсир доираси ҳамон кучли. Ташкилотнинг олий органи — йилига 2 марта чақириладиган конференция бўлиб, унда иштирокчи мамлакатлар ишлаб чиқариш стратегияси ва нархлар кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

ОПЕК ташкилоти штаб квартираси (Вена, Австрия)

ОПЕК ташкилоти штаб квартираси (Вена, Австрия)

Бошида ОПЕК бош офиси Женева (Швейцария)да жойлашган эди, кейинчалик 1-сентябр 1965 йилда Вена (Австрия) га кўчиб ўтди.

ОПЕК га аъзо давлатлар 2/3 яқин дунё нефть заҳиралари устидан назорат олиб боришади. Улар улушига дунё даромадларинг 40 % ёки дунё нефти экспортининг ярми тўғри келади.

ОПЕК «Савати»

ОПЕК «Савати» (OPEC Reference Basket of crudes) атамаси расмий равишда 1987 йил 1 январда киритилган. 2005 йил июнь ойи ўрталарида «сават» нарҳи нефть қазиб олувчи давлатлар томонидан қазиб олинувчи 11 турдаги нефть нарҳлари ўртача арифметик кўрсаткичи орқали аниқланади:

Saharan Blend (Жазоир), Minas (Индонезия), Iran Heavy (Эрон), Basra Light (Ироқ), Kuwait Export (Қувайт), Es Sider (Ливия), Bonny Light (Нигерия), Qatar Marine (Қатар), Arab Light (Саудия Арабистони), Murban (БАА) ва BCF 17 (Венесуэла).




ОПЕК расмий сайти: www.opec.org
Штаб квартираси: Вена шаҳри, Австрия
Расмий тил: инглиз тили
Президенти: Муҳаммад Салох ал-Сада (Қатар)
Бош котиби: Муҳаммад Сануси Баркиндо (Нигерия)

🔥858 марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853