Ҳар куни мактабга бориб, атрофимизда кўриб, қўлимизда ушлаб, одатий мактаб буюмларидан фойдаланамиз: стол, доска, дафтар, кундаликлар, қалам, албом, пластилин … биз “дарслик”, “қалам”, “ручка” ва бошқа сўзларнинг қандай келиб чиққанлиги ҳақида биламизми?
Келинг, нима учун уларни шундай номланганлигини ўйлаб кўрайлик? Дастлаб ушбу номлар нимани назарда тутган? Улар бизнинг тилимизда қаердан келган? Ушбу масалани ўрганиш орқали сиз жуда кўп қизиқарли нарсаларни ўрганишингиз мумкин. Менинг тадқиқотларим, ўйлайманки, мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари учун қизиқарли бўлади.
Сўзлар ва номларнинг келиб чиқиши билан этимолог олимлар шуғулланишади.
Мактабга оид сўзларнинг келиб чиқиш тарихи
Мактаб (مكتب) сўзи арабчадан олинган бўлиб, «улар ёзадиган жой» дея таржима қилинади. Мактаб сўзи бир нечта араб давлатларида асосан бошланғич таълим назарда тутилсада, форс тилида бошланғич ва ўрта таълим маъносини англатади.
Доска сўзи бизга қадимги Римдан кириб келган. «Diskus» – доира, идиш-товоқ сўзидан келиб чиқади. Яъни юмалоқ ва енгил нарса (тўртбурчак ва қоронғи эмас).
Парта – сўзи немис тилидаги «апарт», яъни «алоҳида, ажратилган» деган маънони билдиради.
Портфел – француз тилида «porter» — олиб юриш, «feuilles» — «қоғозлар» сўзларининг қўшилишидан келиб чиққан. Портфел деб аталишини сабаби, асосан унда қоғозлар, хужжатлар ва китоблар олиб юрилади.
Дарс, қалам, машғулот (арабча), дафтар (форсча) каби сўзлар бошқа тиллардан кириб келган ва ўз маънолари кириб келган тил билан ҳамоҳанг тарзда сақлаб қолишган.
Рюкзак – немис тилидаги Rucksack сўзидан олинган бўлиб, «елкага осиладиган сумка» маъносини билдиради.
Дарслик. Ушбу сўз арабчадаги дарс (درس) ўзагидан келиб чиққан.
Папка. Ушбу сўз немис тилидан кириб келган бўлиб, рappe — олдинроқ паппа шаклида ёзилган. Немис тилидан таржима қилинганида турли маъноларни англатади: «клей», «картон». Қадимда папка-картондан турли қутилар ясалган. Кейинчалик материал номи у ясаладиган буюм номига кўчган: қоғозларни, чизмаларни, дафтарларни сақлаш ва олиб юриш учун зич муқова – папка деб атала бошланди.
Ручка – рус тилидаги қўл – рука сўзининг “нозикроқ” кўриниши – ручкадан келиб чиққан. Олимлар ёзув вақти нозик тарзда ушлаб ёзишни орқали келиб чиққан деб ҳисоблашади.
Биринчи шарикли ручка 1938 йилда венгриялик Иосиф Ласзло Биро томонидан ихтиро қилинган. У акаси Георг билан биргаликда янги ихтирони патентлади. 1940 йилда биринчи харидорлар Британия ҳаво кучлари эди. Парвоз пайтида фавворали ручкалардан фойдаланиш мутлақо чидаб бўлмас эди: сиёҳ сепилиб, ручкалар оқар, атрофдаги ҳамма нарсага сочилиб кетарди. Бошқа томондан, шарикли ручкалар тоза ва чиройли ёзар эди, сиёҳ эса лойқаланмайдиган даражада қалин эди. Бу фақат бошланиши эди. Бир неча ойдан сўнг, ака-укалар Биролар Aргентинада шарикли ручка ишлаб чиқариш ҳуқуқини сотиб олган компаниядан 1 миллион доллар олишди. Aгар инглизлар бундай ручкаларни фақат учувчилар учун ишлаб чиқарган бўлса, унда аргентиналиклар уларни оммавий ишлаб чиқара бошлашган. Шундай қилиб, шарикли ручкалар бутун дунёни забт эта бошлади.
Циркуль – мактаб давридан ҳар бир кишига таниш, айлана ва ёй чизиш учун ушбу воситасиз бажара олмайсиз. «Циркуль» лотинча circulus – «айлана» сўзидан келиб чиққан. Аммо, бошқа бир фаразга кўра, циркуль сўзи полякча cyrkuɫ ёки немис тилидаги Zirkel сўзларидан келиб қолган. Энди бу ихтиро аниқ кимга тегишли эканлиги ноъмалум – тарихда аниқ бир муаллиф исм шарифи ёзилмаган, аммо Қадимги Юнонистон афсоналари муаллифликни машҳур Дедалнинг жияни, антик давр қаҳрамони Талосга боғлайди. Циркуль тарихи бир неча минг йилларга бориб тақалади – сақланиб қолган чизилган доиралар бўйича, бу асбоб Бобил ва Оссурияликларга таниш бўлган (милоддан аввалги II – I асрлар).
Пластилин – юнонча «эгилувчан» деган маънони англатади. Пластилин ихтирочиси ким деб ҳисобланади, деган савол очиқ қолмоқда. Ихтиро учун иккита патент берилган – бири 1880 йилда Германияда Франц Колбга, иккинчиси 1899 йилда Буюк Британияда Уильям Харбутга берилган. Пластилинни ихтироси яна бир одам билан боғлиқ. Унга кўра, пластилин яратувчиси Джо МакВикердир. У дастлаб девор қоғози тозалаш учун мўлжалланган моддани ишлаб чиқаришни режалаштирган. У масса намунасини боғчадаги қариндошига юборган. Масса болаларга жуда ёқққан, натижада аста-секин янги материал оддий лойни алмаштирди. Ушбу пластилин дастлаб оқ рангга эга эди. Aммо кейинчалик улар бўёқ қўшишни бошладилар ва тўртта асосий ранглар пайдо бўлди.
Интернет маълумотлари асосида Шаҳзод Шукуров тайёрлади.